Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Ишбилармонлик муҳитини қулайлаштиришда инфратузилма фаолиятини кенгайтириш йўналишлари



Download 8,47 Mb.
bet43/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

4.2. Ишбилармонлик муҳитини қулайлаштиришда инфратузилма фаолиятини кенгайтириш йўналишлари


Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, ҳукумат раҳбарияти томонидан бозор инфратузилмасини яратиш зарурлиги қайд этилган. Биринчи Президент Ислом Каримов асарларидан бирида «инфратузилмани бирданига яратиб бўлмайди. Бу — анча узоқ давом этадиган ва мураккаб жараён бўлиб, бошқа талаблар билан бир қаторда юксак касбий маҳоратга эга кадрлар бўлишини, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ҳам, аҳоли ҳам хўжалик фаолиятининг янги шароитларига руҳан мослашишини талаб қилади», деб қайд этилади345.
Мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг муҳим шартларидан бири у ёки бу бизнес турини таъминлайдиган инфратузилманинг мавжудлиги ва ривожланиши ҳисобланади. Аммо инфратузилмани фаолияти учун малакали мутахассислар бўлиши зарур. Шу билан бирга, ишбилармонлик муҳитида муваффақиятли ҳаракатланиш учун фақат касбий билим ва кўникмаларнинг ўзи етарли эмас. Чунки бизнес юритишда нафақат касбий кўникма ва малакалар, балки бозор муносабатлари шароитиди фавқулоддаги ўзгаришларга тайёр тура оладиган амалий тажрибаларга эга бўлган кадрлар зарур. Агар инфратузилмани юргизадиган малакали ва тегишли тажрибага эга бўлган кадрлар етишмас экан, замонавий бизнес ўз-ўзидан ривожлана олмайди.
Бизнесни ривожи учун учун ўзаро ҳамкорликка асосланган бошқа тегишли тармоқлар ва ташкилотлар бўлиши керак. Бошқача айтганда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка хизмат кўрсатадиган ривожланган бизнес инфратузилмаси бўлиши керак. Инфратузилма — бу бизнес муносабат-ларининг ҳаракатини белгиловчи ва бу бизнес муносабатларни хилма-хиллигини таъминлайдиган ташкилий-ҳуқуқий шакллар йиғиндисидир.
Шунинг учун ҳам «кичик хусусийлаштириш» дастури бажарила бошлаши билан бутун савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тармоғи амалда давлат тасарруфидан чиқарилди. Товарлар оқимининг мутлақо янги манбаларини яратишга қодир бўлган жуда кўп воситачи фирма ва идоралар пайдо бўлди346. Эндиликда бозор инфратузилмасини такомиллаштириш учун бу соҳада ишлаш учун кадрлар тайёрлаш ва улар касбий тайёргарлик даражасини оширувчи механизмни ишга тушуриш муҳим вазифалардан ҳисобланади.


4.3-расм. Ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига инфратузилма элементларининг таъсири347

Ишбилармонлик муҳитининг кенгайиши учун бизнесни ривожига хизмат қиладиган инфратузилма, кичик бизнес корхоналари фаолиятини молиявий, меҳнат, ахборот ресурслари билан, шунингдек, транспорт, консалтинг, аудит, суғурта ва бошқа хизматлар фаоллигини ошириш зарур. Инфратузилмага банклар, фонд биржалари, реклама ва кадрлар агентликлари, суғурта, брокерлик, консалтинг ва аудит компаниялари, лизинг компаниялари, ижарачилар, хавфсизлик органлари, транспорт ва темир йўллар сингари кўплаб ташкилотлардан иборат элементлар киради. Кўриниб турибдики, ҳар бир соҳада ўзининг мутахассислиги асосида ишлайдиган кадрлар зарур бўлади (4.3-расм).


Демак, инфратузилма элементи — бу хизматнинг ихтисослаштирилган тури ёки кичик корхона фаолиятининг ҳар қандай соҳасида ишлаши мумкин бўлган зарур шарт-шароитларнинг яратилишидир. Бу каби шарт-шароитларнинг яратилишида ҳам мутахассисларнинг етишмаётганлиги асосий омилга айланмоқда.
Фикримизча, бугунги кунда таниқли иқтисодчиларнинг «...вилоятларда мавжуд Олий ўқув юртлари ҳамда бошқа ўқув тизимларда инвестицион лойиҳаларни тузиш, мулкни баҳолаш, брокерлик, корхона менежери, маркетинг соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта ўқитишни кенгайтириш зарурдир»348, деган мулоҳазалари ҳамон ўз кучини йўқотмаган. Ижтимоий тадқиқотларимиз натижаларида ҳам бозор инфратузилмаларида ишлаши керак бўлган мутахассисларнинг етишмаётганлиги ва шунинг учун уларнинг сонида йилдан йилга ўсиш сезиларли бўлмаётганлиги қайд этилган.
Демак ишбилармонлик муҳитининг қулайлиги инфратузилма элементларининг самарали фаолиятига боғлиқ. Лекин бунинг учун инфратузилмаларда иш билан банд бўлганларнинг ўзи пухта малакага эга бўлган мутахассислар бўлишлари зарур.
Ушбу фикрлардан кўриниб турибдики, инфратузилма элементлари ишбилармонлик муҳитини ҳаракатга келтирадиган функцияга эга. Шундай қилиб, товарларни сотишда қуйидаги элементлардан фойдаланиш мумкин:
1) кредит тизими ва тижорат банклари;
2) товарлар, хом ашё, биржа ва валюта биржаларида воситачининг уюшган тарзда ташкил этилган фаолияти;
3) ким ошди савдоси, ярмарка ва бошқа биржага оид бўлмаган воситачиликнинг шакллари;
4) тижорат хўжалик таваккалчиликларини суғурта қилиш тизими, шунингдек, суғурта (давлат ва нодавлат) компаниялари;
5) савдо палаталари, бошқа жамоат ва ишбилармон доираларнинг ихтиёрий давлат-жамоат ҳамжамиятлари;

4.4-расм. Бизнес инфратузилмаси элементлари ва унинг



Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish