Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


IV БОБ МИЛЛИЙ ДИНЛАР



Download 0,93 Mb.
bet12/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

IV БОБ


МИЛЛИЙ ДИНЛАР


§ 1


Миллий динларнинг пайдо бўлиши
ва унинг тарихий шакллари

Қулдорлик ва феодализм тузумларида миллий этник жиҳатдан ташкил топган давлатлар вужудга келди. Ҳар бир давлат ҳудудидаги асосий миллат дини миллий-давлат дини ёки миллий дин деб аталди. Миллий-давлат дини фақат битта миллатнинг диний эътиқоди бўлиб, шу диннинг маросимлари, худолари, пайғамбарлари қонун-қоидалари, маросимлари, аҳлоқ, ҳуқуқ асослари, қоидалари айнан шу миллат учун дин бўлиб, бошқа миллат, давлат учун бу дин ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди.


Миллий динлар узоқ эволюцион ўзгаришни бошидан кечирганлар. Миллий динлар миллий маданиятнинг таркибий қисми ҳисобланади.

Миллий динлар ўзлари учун:



  1. Аҳлоқий камолот тарбиясини амалга оширади;

  2. Миллий ҳарактерни, миллий руҳиятни шакллантиради;

  3. Миллий онгни ўстиради, миллий қадриятни ривожлан-тиради;

  4. Миллий бойликларнинг кўпайиши учун ундан тежаб фойдаланишни, адолат билан тақсимлашни билвосита яхшилайди;

  5. Миллий ҳамжиҳатликни, миллий ўзликни тушунишни, миллий ғурурни шакллантиради;

  6. Миллий озодлик курашларини ғоявий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилади;

  7. Миллий маданиятни ривожлантиради.

Миллий динлар ибтидоий тузумдаги тотемизм, анимизм, фетишизм, шомонизм, сеҳргарлик, авлодлар руҳига сиғиниш динларига ҳамда политеизмнинг қоришмаси асосида вужудга келганлиги учун айрим миллий динларда кўп худоларга, айрим миллий динларда эса якка худога сиғиниш шаклланган.




§ 2


Дастлабки миллий динлар


Ҳидуизм, жайнизм, сикҳизм.
Ҳиндистоннинг миллий динлари


ҲИНДУИЗМ
Ҳиндуизм эрамизнинг VI асрида Ҳиндистонда вужудга келган эди. Ҳиндларнинг миллий дини ҳиндуизм кенг тарқал-ган бўлиб, унга 80 фоиздан кўпроқ ҳиндлар сиғинадилар. Ҳиндуизм эрамиздан олдин мавжуд бўлган брахманизм, ведизм, тотемизм, анимизм каби динлар эволюцияси натижаси-да шаклланди. Ҳиндуизм турли эътиқодлар, урф-одатлар ва маросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида пайдо бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, буддизм, сикҳизм, жайнизмнинг асосий ғояларини ўзига ўзлаштириб олган. Ҳиндуизм ўзининг ягона бажарадиган ташкилотига эга эмас.
Ҳиндуизм инсоннинг туғилганидан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаб ва чеклаб қўяди. Шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. Ҳиндуизм кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди. У руҳнинг ўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриши (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ ишлар учун жавоб берилиши, жаннат ва дўзах каби ақидаларни ўз ичига олади.
Ҳиндуизм политеистик дин бўлиб, унда кўп худолик элементлари сақланган. Диндорлар тасаввурида бош худо Брахман коинотнинг ижодкори ва яратувчисидир. Бундан ташқари ҳиндлар Вишну ва Шива деган худоларга ҳам эътиқод қиладилар. Ҳиндуизм таълимотида худонинг уч қиёфадаги кўриниши тасаввур этилиши (тримурти) энг олий, якка худонинг уч хусусияти, деб талқин қилинади.
Ҳиндуизм таълимотича, олам пайдо бўлиб, емирилиб, йўқ бўлиб туради, яъни оламнинг яшаши прогрессив эмас, аксинча, регрессив ҳарактерга эга бўлиб, ҳар бир давр оламнинг юксак ривожланган чўққисидан бошланиб, унинг инқирозга учраши билан битади, инсонлар гуноҳга ботиб кетгач олам тугайди.
Ҳиндуизм таълимоти жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттиради. Бу диннинг карма қонуниятига асосан у инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб тушунтиради. Булар: 1) дҳарма - оила ва жамиятда диний талабларни тўла бажариш;
2) артха - фойдали ишлар қилиш, зарур моддий неъматларга эга бўлиш; 3) кама - муҳаббат туйғуларига эришиш, бу ҳис-туйғуларни қондириш; 4) мокша - ўзгариш занжиридан бутун-лай озод бўлиш.
Вишнуизм ва Шивоизм оқимининг вакиллари ўз худоларига бағишлаб минглаб катта-кичик ибодатхоналар қурганлар. Бу динга эътиқод қилувчилар муқаддас жойлар, дарёлар ва бошқа ҳар хил «муқаддас» нарсаларга сиғинадилар. Ҳинд халқи орасида ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалган. Улар турли ҳайвонлар: ҳўкиз, сигир, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштиради-лар. Масалан, ҳиндуизм тарафдорлари сигирни сахийлик, бойлик манбаи ва гўзал аёл тимсоли деб ҳисоблайдилар. Руҳонийлар сигирни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб қиладилар. Аммо ҳиндуизм сигир сутини ичишни ва сигирни хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди.
Ҳинд халқи учун Ганг дарёси муқаддас ҳисобланади. Ҳиндуизм динига эътиқод қилувчилар Банорас шаҳрини ҳам муқаддаслаштиришган. Ривоятларга кўра, гўё Ганг дарёси қирғоғида киши вафот қилса нариги дунёдаги ҳаёти анча енгиллашар эмиш.
Ҳиндуизм - оила-никоҳ масалаларига нисбатан аҳлоқий жиҳатдан ёндашади. Энг олий табақа-брахманлар (коҳинлар) олий зодагонлар билангина никоҳга ўтиши мумкин. Энг паст табақа кишилари - бу Шудралар. Улар ялангоёқ, қашшоқ, паст, ёмон аҳлоқли кишилар Шудралар билан олий табақа вакиллари никоҳга кириши мумкин эмас. Ўрта табақа - Вайши-лар бўлиб, улар савдогарлар, ҳунармандлар, деҳқонлардан иборат. Улар ўзаро никоҳда бўлиши мумкин.
Ҳиндуизмнинг муқаддас ёзувлари Ведалар (эр.ав. 2 минггинчи йиллар ўртасидан бошлаб пайдо бўлган). Ведалар -«билимлар» демакдир. Ведалар: 1) гимн ва дуолар; 2) маро-симларда ижро этиладиган мадҳия қўшиқлари; 3) қурбонликка оид қоидалар; 4) ёвуз кучларга қарши бўлган дуолар ва афсунлар.
Упанишадаларга - «сирли таълимотлар» эр.ав. 1 мингинчи йиллар бошларида пайдо бўлган аҳлоқий рисолалар: «Маҳабҳарата» ва «Рамаяна» достонлари, турли ҳикматли ҳадислар киради.
Ҳиндуизм зўрлик ишлатиш, қон тўкиш, азоб бериш кабиларни таъқиқлайди. XIX асрнинг бошларида Ҳиндистонда бошланган миллий озодлик ҳаракатининг мафкурасида ҳиндуизм актив рол ўйнади. Махатма Ганди яратган озодлик ҳаракатининг диний фалсафий асосида ҳам ҳиндуизмнинг қон тўкмаслик, зўрлик ишлатмаслик ғоялари ётарди. Пассив норозилик гандизмнинг аҳлоқий фалсафаси эди. Ҳиндуизмнинг миллатни худбинликка, улуғ миллатчилик - шовинистик сиёсат-га йўналтиришга уринган ўта реакцион кучлар ҳам пайдо бўлган. Ҳиндуизм Ҳиндистондан ташқарида яшайдиган ҳиндлар орасида, хусусан, Бангладеш, Непал, Шри-Ланка каби мамлакатларда ҳам тарқалган.
Ҳиндуизм табиатни севишга, ватанпарвар бўлишга, авлод-лар хотирасини эъзозлашга ўргатади. Ҳиндуизм ёмонликка қарши ёмонликни қўллашни эмас, балки уни яхшилик билан енгиш мумкинлигини ўргатадиган дин ҳисобланади. Ҳиндуизм тинч-тотув, осойишта яшашга даъват қилади.
Ҳиндуизм ибодатхоналари ғоятда юксак эстетик дид билан ҳашаматли қилиб қурилган. Уларга Қуёш худоси, мусиқа маъбудаси, гўзаллик, сахийлик, рақс маъбудалари, афсонавий фаришталар тасвири ва ҳайкалчалари қўйилган. Ибодатхона-ларда жарангдор қўнғироқчалар чалинади. Уларда мусиқий куйлар мавжуд бўлиб, руҳонийлар ширали нутқлари билан ваъзхонлик қиладилар, турли урф-одатлар ўтказилади. Хуллас, ибодатхоналарга кирган кишига руҳий тасалли, яхши кайфият ато этилади.


ЖАЙНИЗМ

Жайнизм - бу диннинг асосчиси сифатида эътиқод қили-надиган ярим афсонавий пайғамбар-жин номи билан аталган бўлиб, бу миллий дин Ҳиндистонда эрамиздан олдинги VI асрда пайдо бўлган. Жайнизм брахманизмдаги (брахманизм дини Ҳиндистонда эр. ав. X-XI асрларда келиб чиққан эди) кишиларни табақаларга ажратиш ва табақалар асосида одам-ларнинг ижтимоий тенгсизлигини илоҳийлаштириш системасига қарши пайдо бўлган. Жайнизм таълимотида 24 та пайғамбарга, айниқса, улардан охиргиси бўлган пайғамбар - Вардҳамана Махавирага сиғиниш талаб этилган. Жайнизмда жоннинг ўлмаслигига, унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришига ишониш ғояси марказий ўринни эгаллайди.


Инсоннинг Ер юзасида қиладиган ҳар қандай ҳаракати ва иши ана шу жон билан тана бирлигида содир бўлади. Жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаётда тўғри йўлни тутмоқ, яъни дин тарғиб қиладиган барча ҳақақатларга, талабларга сўзсиз итоат этиш ва эътиқод қилиш зарур. Жайнизмда ахинса ҳақидаги қоида мавжуд бўлиб, унга кўра дунёдаги барча тирик мавжудотларга нисбатан зўрлик ишлатиш қаттиқ таъқиқланади. Жайнистлар гўшт емайдилар, энг мутаассиб диндорлар эса фақат тўрдан ўтказилган сувнигина истеъмол қилиб, парда орқали нафас оладилар.
Жайнизм диндорларга нисбатан қаттиқ чеклашлар ўрнатганлиги сабабли ҳозирги кунда бу дин тугаб бормоқда. Шу сабабли жайнизмни ислоҳ қилиниб замонга мослашга ури-нишлар бўлмоқда. Жайнизм табақаланишни қоралаб, инсонлар тенглигини илоҳий асосда ўрнатиш тўғрисидаги дин бўлганлиги унинг ижобий хусусиятидир.
сикхизм


Сикхизм (сўзнинг маъноси ўқувчи, шогирд демакдир) XV асрнинг охири XVI асрнинг бошларида Шимолий-Ғарбий Ҳиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш сифатида пайдо бўлган миллий диндир. Сикхизм майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулми ва жамиятнинг табақаланишига қаршилигини ўзида акс эттиради.
XVI асрга келиб сикхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қўшила бошладилар ва антифеодал ҳаракатни қўллаб-қувватладилар. Сикхизм монотеистик дин ҳисобланиб, жамоа бўлиб биргаликда ибодат қилишни инкор этади. Моддий оламдаги барча ҳодисалар сикхизм таълимотича, ягона худо-олий кучнинг ижоди, инсонлар эса худо олдида тенг, деб қаралади.
Бу дин таълимоти «Гранте Соҳиб» («Жаноб китоб») ном-ли китобда изоҳлаб берилган. Сикхизм таълимотига эътиқод қиладиган диндорлар ҳозирги вақтда ҳам Ҳиндистонда мавжуд.
Худо олдида одамлар тенг, деб ҳисоблаши сикхизмнинг ижобий хусусияти, дейиш мумкин.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish