Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси



Download 0,93 Mb.
bet11/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 3


ПОЛИТЕИЗМ
( Кўп худолик)

Ибтидоий жамиятнинг емирилиши оқибатида эрамиздан аввалги иккинчи минг йилликда қулдорлик жамияти вужудга келиб, у янги эранинг бешинчи асрига қадар давом этди.


Инсоният тарихида қулдорлик тузумида дастлабки синфий антогонистик муносабатлар, хусусий мулкчилик муносабати ҳукмронлик қилган, дастлабки давлат даражасидаги сиёсий кучлар пайдо бўлган эди.
Ишлаб чиқариш жараёнида овчилик, чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик, савдогарлик, меъморчилик, ҳарбий кучлар, уруш ҳаракатлари, оилавий муносабатлар, ижтимоий ҳаётда синфий ва табақавий бўлиниш, санъат турлари, спорт мусобақалари, ақлий ва жисмоний меҳнат турлари пайдо бўлиши натижасида диний тасаввурларда ҳам кескин ўзгаришлар юз берди.
Тарихий жараёнларнинг объектив ривожланиш қонуният-лари ҳали инсон томонидан англаб етилмаганлиги, табиат ва жамиятда содир бўлаётган яхши ва ёмон воқеа-ҳодисалар сабаблари одамлар учун номаълум бўлганлиги учун ана шу сабаблар илоҳиётдан қидирилган, шунга мувофиқ келадиган мифологик образлар, ривоятлар тўқилган. Шу тариқа илоҳиётнинг олий образлари - Худолар тўғрисида, маъбудалар ҳақида тасаввурлар пайдо бўлган.
Политеизм, яъни грекчада поли-кўп, теос-худо - кўп худолик дини қулдорлик даврининг классик дини эди. Сиёсий ҳокимият, ҳукмрон табақалар, қулдор зодагонлар, саркарда-лар, подшолар сиёсатига ва ижтимоий мавқеига мос келадиган худолар ва илоҳий ҳомийлар ҳам тўқилган. Натижада Осмон, Қуёш, юлдуз, ёруғлик ва зулмат, ой, йил фасллари, сув, шамол, ўрмон, тоғ, бўрон, денгиз, Ер ости, деҳқончилик, узумчилик, ўтлоқлар, ҳайвон ва ўсимликлар, уруш, адолат, омад, оила, муҳаббат, гўзаллик худолари, маъбудалари, бош худолар, яхшилик, ёвузлик худолари каби кўпдан кўп худоларга сиғиниш вужудга келган.
Оилада оналар мавқеи ва хуқуқининг емирилиши, унинг ўрнига ота ҳукмронлигининг ўрнатилиши натижасида хотин худо ва маъбудаларни эркак худолар орқага суриб юборди.
Одамлар Ер юзида таркиб топган: ҳукмронлик ва тобелик, қон-қариндошлик, эр-хотинлик, вафодорлик ва вафосизлик, жиноят ва жазо кабилар осмондаги худолар орасида ҳам тўла равишда мавжуд деб ўйлаганлар. Худолар ҳам туғилади ва ўлади, уйланади, ака-ука бўлади, деб тасаввур этганлар. Турли соҳалар бўйича алоҳида-алоҳида худо ёки маъбуда ҳукмронлик қилади, деб ўйлаганлар. Ерда юз берадиган барча воқеалар Осмондаги ёки Ер остидаги худолар хоҳиши билан бўлишига қаттиқ ишонишган. Худо ва маъбудаларга атаб кўпдан кўп маросимлар ўтказилган. Уларни гавдалантирадиган ривоятлар, ҳайкаллар, ибодатхоналар яратилган. Фарқи шунда эдики, одам, жамиятдаги воқеалар ўткинчи бўлса, худолар ҳаёти ўрнига бошқа худолар келар эди.
Қадимги греклар дини (христиан динигача бўлган даврлардаги) политеизм - кўп худоликнинг классик намунаси-дир. Осмон эгаси, бош (понтион) худо Зевс қадимги греклар-нинг олий худоси эди. Унинг укаси Посейдон денгизлар худоси эди, яна бир укаси Аид ер ости худоси, Зевснинг рафиқаси (хотини) Гера эр-хотинликнинг ҳомийси эди. Арес - уруш худоси, Афина - донолик маъбудаси, Аполлон - Қуёш худоси ва санъат ҳомийси, Артемида - Ой маъбудаси ва овчилик ҳомийси, Дионис - узумчилик, виночилик ва айшу ишрат, ҳосил, деҳқончилик худоси эди. Грек худоларининг «ҳаёт йў-сини» ўзларининг ҳаёт йўсинидан кам фарқ қилади. Масалан, грек жангчилари жанг олдидан Худо - Аресга сиғиниб ундан ғалаба қозонишга кўмак-мадад кутадилар. Агар урушда зафар қозонсалар Арес шарафига катта, тантанали, байрамона Маросим ўтказадилар. Ер ости худоси Аид салтанатида вафот қилган олий табақа вакили жони-руҳи яхши нуфузли ўринни эгалласа, қуллар, қашшоқ кишилар жони-руҳи аянчли аҳволда яшайди. Яъни Ер юзида тенглик бўлмаганидек, охиратда, Ер остида ҳам тенглик бўлмайди.
Қадимги римликларда ҳам грекларники каби кўп худолар мавжуд эди. Римликларнинг бош худоси Юпитер, уруш худоси Марс, Юпитернинг хотини Юнона, Донолик маъбудаси Венера, энг эъзозланадиган худолар эди. Римликлар аждод руҳига ҳам сиғинганлар. Римликлар томонидан босиб олинган эронликлар худоси Митра, Миср маъбудаси Исида ҳам Рим худолари қаторида ҳурмат қилинган.
Политеизм миллий давлат динларида ҳам сақланиб қолди. Шундай қилиб ибтидоий ва қулдорлик тузумларининг динлари дин тарихида ўзига хос ўрин эгаллайди. Худолар мададкор бўлган даврлар бирин-кетин ўтиб борди. Худолар тўғрисида тасаввур ва таълимотларда ҳам ўзгаришлар содир бўлди. Диний маданият ҳам тинмасдан ривожланишда давом этди.


Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish