Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 3 Хитой миллий динлари: даосизм, конфуцийчилик



Download 0,93 Mb.
bet13/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 3
Хитой миллий динлари: даосизм, конфуцийчилик


ДАОСИЗМ

Даосизм - эрамиздан аввалги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган фалсафий таълимот. Даосизм таълимотининг асосий ғояси моддий оламдаги предмет ва ҳодисалар турли- туманлигининг моҳиятини таъминловчи, уларнинг мавжудлик сабаби ва манбаини ташкил этувчи «дао» тўғрисидаги тасаввурдан иборат. Эрамизнинг II асрида бу таълимот асосида диний қарашлар ҳам шаклланди ва у даосизм номини олди. Бу дин қадимги дунё файласуфи Лао Цзи номи билан боғлиқ бўлиб, унинг «Дао де Цзи» китобидаги таълимотга асослана-ди.


Даосизмда материалистик ва стихияли диалектика элементлари ҳам мавжуд. У дунёдаги барча предмет ва ҳодисалар ўзгаришда, ҳаракатда, баъзи нарсалар тикланса, бошқалари сўнади, деб таълим беради.
Аммо Қоҳинлар (руҳонийлар) бу таълимот асосига диний ғояларни қўйиб ғоят кўп руҳ ва худоларга ибодат қилишдан иборат диний тизимни яратдилар. Бу динда Қоҳинлар «даос» номи билан аталади. Улар учун роҳиблик, дарвешлик қилишдан ташқари, оила қуриш ҳам маън этилмайди.
Шу тариқа даосизмда оламни бошқарувчи уч худоликдан иборат худолар пантиони (Шан-ди, Лао-цзи, Пан-гу) пайдо бўлди. Даосизм дастлаб йирик мулкдор хокимиятига қарши бўлиб, камбағаллар манфаатини ҳимоя қилади.
Кейинчалик эса у ҳукмрон синфнинг ғоявий ғуролига айланади. Манжурлар сулоласи Цин ҳукмронлиги даврида (1644-1511) даосизм диний таълимоти инқирозга учрайди. Ҳозирги вақтда доасизм динига эътиқод қилувчилар жуда оз қолди.
Даосизмнинг ижобий томони - авлодлар хотирасини, улар-нинг руҳини эсда сақлашдир. Чунки вафот этган авлодлар руҳига ҳурмат кўрсатиш келажак маънавиятини таъминлашга хизмат қилади.


КОНФУЦИЙЧИЛИК

Конфуцийчилик қадимги Хитойда эрамиздан аввалги VI-V асрлар пайдо бўлди. Кейинчалик диний мазмун касб этган бу таълимотга маърифатпарвар Конфуций (Кун-Цзи 551-479 йил-лар) асос солган.


Конфуцийчилик таълимотида дунёқараш масалаларига эмас, балки ижтимоий-аҳлоқий муаммоларга кўпроқ ўрин бери-лади. Унда «аҳлоқли киши» бўлиш, донишмандлардан таълим олиш ҳақидаги ғоя илгари сурилади. Конфуцийчилик таълимо-тига кўра жамиятда ҳукм сурган «Жень» инсонпарварликка риоя қилмоғи лозим. Инсонпарварлик камтарлик, онглилик, босиқлик, меҳрибонлик, одиллик, сахийликдан иборат. Инсон «Жень» қонунини ўзлаштириш учун жамиятда тутган ўрнига қараб «Ли» нормаларини бажариши талаб этилади. Жамиятдаги аҳлоқий нормалар, анъаналар, урф-одатлар шунга мувофиқ белгиланади. Паст табақа «аҳлоқи улуғ» бошлиқларига итоат қилиши Ли билан оқланган.
Конфуцийчиликда кишиларнинг юқори ва қуйи табақаларга ажратишда уларнинг бойлиги ёки ижтимоий келиб чиқиши асосий рол ўйнамайди, бунда юксак аҳлоқий фазилатнинг хизмати катта, дейилади. Бироқ бу ҳукмрон ва қарам табақаларга ажратиш бутунлай инкор этилади, деган гап эмас. Конфуцийнинг фикрича табақаларга ажратиш тартиби эски анъаналарга асосланиши ва у давлат томонидан бошқарилиши лозим. Номларнинг тўғриланиши, Чжен-мин сиёсати бўйича ҳамма нарса ва ҳодисалар ўз исмига мос келиши керак. Ана шунда ҳамма ўз ҳуқуқи ва мажбуриятини билади.
Эрамизнинг бошида конфуцийчиликка диний ғоялар киритилди ва у диний таълимот сифатида талқин қилина бошланди. Конфуцийнинг қабри ёнига кўплаб ибодатхоналар қурилди, унга қурбонликлар қилина бошланди. Шу тариқа Конфуций худо даражасига кўтарила бошланди. XX аср бошларига келиб Конфуций шарафига қурилган ибодатхоналар сони кўпая борди.
Конфуцийчиликда олий илоҳий куч осмон ҳисобланиб, Хитой ҳукмрони эса худолар билан инсонлар ўртасидаги воситачи, осмон ўғли деб талқин қилинди. Хитой император-ларини ҳатто худо даражасига кўтаришган. Конфуцийчиликда аждодлар руҳига сиғиниш муҳим ўрин эгаллайди. Шу боисдан қурбонлик қилиш, туғилиш, оила қуриш, дафн қилиш ва бошқа маросимлар ғоят тантанали бажарилади. Бу маросимлар давлат хокимлари, оила ёки уруғ бошлиқлари томонидан бошқарилади.
Конфуцийчиликда қоҳинлар бўлмаган дастлабки даврлар-да ҳеч қандай муайян таълимот ҳам бўлмаган.
Конфуцийчиликнинг ҳамма асосий қонунлари 13 та китобда, шарҳи эса 40 жилдда баён қилинган. Буларнинг энг аҳамиятли қисми 9 та китобдан иборат. Булар: «Сишу» (Тўрт китоб) ва «Цзин» (Беш китоб). Бу қонунлар ҳам «муқаддас» халқ донишмандлари манбаи ҳисобланади.
Конфуцийчилик тарафдорлари диний китоблардаги таълимотга қатъий риоя қиладилар ва бу таълимот мавжуд тузумнинг енгилмаслигини тарғиб қилганлиги учун Хитой феодализмининг асосий мафкураси бўлиб қолади.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish