Наманган Давлат университети фалсафа кафедраси


§ 5 Исроил давлати динлари



Download 0,93 Mb.
bet15/50
Sana25.02.2022
Hajmi0,93 Mb.
#278217
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
Dinshunoslik fani nazaryasi

§ 5


Исроил давлати динлари


Иудаизм ва сионизм

Ўрта денгизнинг шарқий қирғоқларига жойлашган қадим-ги Иудея ва фаластин давлатлари территорияларида араб ва яҳудий қабилалари авлодлари истиқомат қилишади.


Иудаизм аввал яҳудий қабилаларининг энг кучлиси бўлган Иуда қабиласининг политеистик дини бўлган. Иудаизм -қадимги динлардан бўлиб, эрамиздан олдинги XIII асрда яҳудийларнинг миллий дини сифатида вужудга келди. Иудаизм ўзининг асосий ақидаларини бевосита ўша даврда мавжуд бўлган тотемизм, анимизм, фетишизм, сеҳргарлик ва политеистик динларнинг қоришмаси сифатида, қулдорлик даврининг хусусий мулкчилик муносабатларига асосланган базиси ва ягона давлат ҳокимияти, унинг бошида турган подшонинг илоҳийлаштирган усқуртманинг инъикоси ўлароқ ишлаб чиқилган дастлабки монотеистик дин эди. Демак, иудаизмнинг пайдо бўлиши ва мустақил монотеистик дин сифатида майдонга чиқиши марказлашган яҳудий давлатининг ташкил топиши билан узвий боғлиқир.
Ҳозирги даврда Ёсир Арофат бошчилик қилаётган фаластин Араб давлатининг ҳудудларида чорвачилик билан шуғулланган кўчманчи яҳудий ва араб қабилалари эрамиздан аввалги 2 минггинчи йилларда осмон жисмларини, айрим ҳайвонларни илоҳийлаштириб уларга сажда қилганлар, арвоҳларга ишонганлар.
Диний адабиётларда ва дин пешволари таълимотида яҳу-дийлар олий насл-насабли халқ, шунинг учун уларга олий ирқ мумтоз халқ бўлишини худонинг ўзи ато қилган, дейдилар. Бундай қарашни исботлаш учун асрлар давомида жамиятдаги содир бўлаётган жуда кўп ижтимоий ҳодисалар бу динга ҳеч қандай таъсир кўрсатмади, у миллий динлигича сақланиб қолди, деган фикр таъкидланади.
Аслида эса ҳамма нарса ва ҳодисалар ўзгариб турганидек, иудаизм ҳам ўз мазмун ва шаклларини ўзгартирди, замонга мослашди.
Иудаизм политеизмдан монотеизмга ўтгунча бир қанча тарихий жараённи бошдан кечирди. Бу дин тарихи ибтидоий жамоа тузумидан қулдорлик тузумига ўтгунча бўлган даврни ўз ичига олади. Мана шу тарихий даврда яҳудий қабилалари кўп худога эътиқод қилганлар. Ҳар бир қабила, уруғ алоҳида худонинг номи билан боғланган. Моддий олам ҳодисаларнинг ҳар бир гуруҳи, ҳатто шаҳарларнинг ҳам ўз худоси бўлган. Масалан, Иудаизм динининг муқаддас китоби Таврот ёзувларида: «Сенинг шаҳарларинг қанча бўлса, худоларинг ҳам шунчадир», дейилган. Иудаизмда Яҳудий миллатининг йўлбошчилари ва пайғамбарлари ҳисобланган Исо (Иисус Христос), Навин, Иброҳим (Авраам), Мусо (Моисей), Исҳоқ (Исаак), Ёқуб (Иакав), Юсуф (Иосиф), Сулаймон, Довуд, Нуҳ(Нои) ва бошқаларга политеистик динлар ҳукмронлик қилган даврларда маҳаллий қабилавий худолар сифатида эътиқод қилинган. Масалан, Моисей (Мусо) Иуда қабила-сининг пайғамбари, Яҳве (Иегова) эса шу қабила худоси эди.
Эрамиздан аввалги Х асрда яҳудий қабилалари ўртасида синфий табақаланиш рўй бериши ва қулдорлик муносабатларининг вужудга келиши жараёнида мавжуд қабилавий динлар асосида иудаизм шаклланди.
Фалсафа таълимотига кўра, ер юзида содир бўладиган во-қеа-ҳодисалар жамият ҳаётининг ўзгаришлари, маънавиятдаги барча ўзгаришлар табиий-тарихий жараён ҳисобланади. Дин соҳасидаги эволюцион ўзгаришлар ҳам мана шу объектив диалектик тамойилга бўйсинади.
Шунга кўра, яҳудий қабилалари ўртасидаги ижтимоий муносабатлар тараққиёти билан иудаизмда бўлган ўзгаришлар ўзаро боғлиқ эди. Қабилалар иттифоқи юз бериши натижасида қабилавий худолар ўрнига битта худога эътиқод қилиш ҳам шакллана бошлаган. Бунда паст ва юқори даражада турадиган худолар пиллапояси пайдо бўлади. Фаластиндаги Рувит, Симон, Левин ва Иуда сингари энг машҳур қабилалари обрўси кўтарилган. Буларнинг ичида Иуда қабиласи кучли бўлиб, бу қабиларни ўзига бўйсиндиргач, унинг Яхве худоси ҳам барча худолардан юқори турувчи бош худо ҳисобланди. Уни якка-ю ягона худо деб тан олинди. Бунга қадар политеизмда яхве тоғлар, чақмоқ, момақалдироқ ва сув худоси ҳисобланарди. Иудея деб ном олган қулдорлик давлатининг пайдо бўлиши муносабати билан Яхве ҳам Осмон ва Ер юзини, барча нарсалар ва ҳодисларни яратган, бошқариб турган ягона худо деб, тасаввур қилина бошланди. Шу тариқа Яхведан бошқа худоларга эътиқод қилишга барҳам берилди. Яхве шарафига атаб Қуддус (Иерусалим) шаҳрида ҳашаматли ибодатхонаси Ногота қурилган. Яҳудий миллий давлати иудаизмни расмий давлат дини деб қабул қилди. Иудаизм синфий ва ижтимоий жиҳатдан яҳудий миллатининг ҳукмронлигини муқаддаслаш-тирди. Иудаизмда диндорлар тепасида раввин деб аталадиган руҳоний «ота»лар туради. Иудаизм ибодатхоналари синого-галар дейилади, булар исломдага масжидларга, христианлик-даги черковларга тўғри келади.
Иудаизмнинг келиб чиқиш тарихи, ақидалари (таълимотлари, фалсафий-назарий асослари), маросим, урф-одатлари, аҳлоқий қарашлари, ҳуқуқий ва қонун тизимлари, ундаги пайғамбарлар, авлиёлар тўғрисидаги маълумотлар, ривоятлар, ибодат дуоларининг барчаси Таврот китобида (Таврот - илоҳий қонун демакдир) баён этилган. Таврот худо Яхве томонидан пайғамбар Мусога осмондан ваҳий қилинган муқаддас китоб ҳисобланади. Қуръонда Тавротни илоҳийлиги ва муқаддас китоблиги айтилган. Масалан, Қуръоннинг «Бақара» (Сигир) деб номланган иккинчи сурасининг 53-оятида: «Сизлар ҳақ йўлини топишингиз учун Мусога китоб ва фурқонни (яъни Тавротни) берганимизни эсланглар», дейил-ган. «Бақара» оятларининг қарийб учдан бир қисмини «аҳли китоблар» (Таврот ва Инжилга иймон келтирганлар), хусусан яҳудийлар ҳақидаги маълумотлар ташкил қилади». (Қаранг:Қуръони Карим. Ўзбекча изоҳли таржима, Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. «Чўлпон» нашриёти».Тошкент.1992 йил, 6-7 бетлар). Тавротни «Қадимий аҳд» ҳам дейилади.



Download 0,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish