МОНИЙ ТАЪЛИМОТИ (216-277 ЙИЛЛАР)
Маркизий Осиёда эрамиздан аввалги V асрдан янги эрамизнинг IV асригача қулдорлик тузуми ҳукмрон эди. V асрда эса феодализм шаклланди. Моний Эронда 216-277 йилларда яшаган файласуф, монизм таълимотининг асосчиси ва тарғиботчисидир. У 242 йили Эрон подшоси Шопур 1 нинг подшолик тожини кийиш маросимида ўз таълимотини баён қилган. Унинг таълимоти фалсафий мазмунида дуализм мавжуд бўлиб, Моний Само Нури элчиси ҳисобланган. Унинг таълимотида христианлик билан зардўштийлик қоришмаси асос ҳисоблана-ди. У борлиқнинг 2 мустақил субстанция: ёруғлик, яхшилик, руҳ олами билан зулмат, ёвузлик оламининг ўзаро курашини тарғиб этувчи зардўштийлик ғоясини олган, христианликда эса мессионерлик (яъни гуноҳлардан холос этувчи пайғамбар, элчининг келиши, адолатли жамият ўрнатилиши тўғрисидаги) таълимотини олиб ҳар иккисини умумлаштирган. Моний олам иккита деб ҳисоблади. Унингча, биринчи оламда худо, иккинчи олам кураши ҳалокат билан тугайди. Натижада материя енгилиб руҳ озодликка чиқади. Моний таълимотига кўра, бу дунё ёвузлик дунёсидир. Инсон 2 та унсурдан (руҳ - Нур фарзанди ва жисм - зулмат фарзанди) иборат мавжудот бўлгани учун зулмат кучларига қарши курашда нур кучларига ёрдам бера олади. Монийнинг ижтимоий таълимотида пес-симизм, пассивлик руҳи мавжуд. Моний таълимотида урушмаслик ва мол-дунё йиғмаслик ғояларини тарғиб қилгани учун зардўштий коҳинлари ва Шоҳ Баҳром I Монийни 275 йилда зиндонга ташладилар ва 277 йилда қатл қилдилар. Моний издошлари мамлакатларда кенг тарқалган эди. 296 йилда Рим императори Диоклетиан монийликка қарши фармон (эдикт) эълон қилди. Моний таълимоти майда секталарга ажралиб кетди. Улардан бири моздакийлик деб аталди.
МОЗДАК ТАЪЛИМОТИ (470-529 ЙИЛЛАР)
Моздакийлик таълимотининг асосчиси моздакийлар ҳаракатининг раҳбари Маздак халк оммасининг зардўшт коҳинлари ва зодагонларига қарши курашни бошқарган. Бу ҳаракат таъсирини пасайтириш мақсадида Эрон шоҳи Қубод I (488-531) Маздакни қўллаб қувватлаган эди. Маздак Қубод ҳукмронлиги даврида аввал оташгоҳларнинг бирида коҳин, кейинчалик бутун Эрон бўйича бош коҳин бўлган. Коҳинлар ва амалдорларнинг иқтисодий, сиёсий ҳукмронлиги барбод бўлгандан сўнг Қубод I Маздак билан алоқани узган. 529 йили маздакийлар ҳаракати бостирилган. Маздак қатл этилган.
Маздакизм диний-фалсафий таълимоти (5-6 асрларда) Эронда кенг тарқалган. Маздак таълимотига кўра оламда бўладиган воқеа, ҳодисалар онгли ва бирор мақсадни кўзлаб ҳаракат қилувчи эзгулик, ёруғлик манбаи билан кўр-кўрона ва тасодифий ҳаракатланувчи қоронғулик (жоҳиллик) манбаи ўртасидаги курашдан иборат. Бу кураш «яхшилик»нинг «ёмонлик» устидан муқаррар ғалабаси билан тугалланади. Маздакизм ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун курашга даъват этган маздакийлар ҳаракатининг мафкураси сифатида хизмат қилган. Маздакийлар ҳаракати бостирилган бўлса ҳам (6 аср) Маздак таълимоти кейинги асрлар давомида Эрон, Марказий Осиё ва Озарбайжондаги деҳқонлар, шаҳар камба-ғалларининг феодал зулмига қарши, кейинчалик Марказий Осиёга Ислом тарқалгач, унга ва араблар истилосига ҳамда хокимиятига қарши (Муқанна, Бобак қўзғолонлари) курашнинг ғоявий байроғи бўлиб хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |