Начальнику сдс мид ру


Инвестиция ва меҳнат бозорлари



Download 11,73 Mb.
bet35/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

6.2. Инвестиция ва меҳнат бозорлари

Сармоядорлар давлат ташкилотлари, турли хилдаги мулк шаклига эга корхоналар, банклар, хусусий шахслар ва хорижий компаниялар ҳам бўлиши мумкин. Улар ўзларининг хусусий, қарзга олинган ва бошқа жалб қилинган маблағларига эга бўлишлари мумкин. Кўрсатилган субъектлар инновацион фаолиятда улуш ёки кредит асосида маблағ қўювчи бўлиши мумкин. Банклар ва фонд биржалари асосий кредиторлар ҳисобланади. Улар ссуда капитали ёки бошқача айтганда кредит-молия бозорини шакллантиришади. Ссуда капитали бозорида қисқа муддатли кредитлар бўйича операциялар амалга оширилади, иккинчисида эса – ўрта ва узоқ муддатли кредитларга талаб ва таклиф шакллантирилади.


Капиталлар банкига инвестицион банклар киради. Кредит-молия операциялари билан шунингдек ипотека ва тижорат банклари ҳам шуғулланади. Ипотека банклари яшаш уй-жойларини қуриш ва таъмирлашда ҳамкорликда иштирок этишлари, шунингдек корхона ва аҳолидан депозитга маблағларни қабул қилишлари мумкин. Тижорат банклари шартнома асосида молия операцияларини амалга ошириш йўли билан кредит-ҳисоблаш хизматини кўрсатади ҳамда аккредитив ва инкасса шаклида нақдсиз ҳисоб-китоб йўли билан воситачилик хизматларини ҳам кўрсатади.
Биринчи ҳолатда ташкилотлар ўртасида бажарилган ишлар (масалан, бош пудтрачи ва ёрдамчи пудратчи ўртасида) ва кўрсатилган хизматлар (масалан, механизация воситалари ва бошқа ускуналарни ижарага бериш) учун нақдсиз ҳисоб-китоб юритилади.
Иккинчи ҳолатда банклар ўз мижозларининг кўрсатмасига биноан ҳисобот ҳужжатлари асосида бошқа юридик шахслардан ўзлари учун мўлжалланган миқдорни олади ва уни белгиланган тартибда қабул қилувчининг ҳисоб рақамига (депозитга) жойлаштиради. Бундай ҳолда хизматлар учун тўловни олиш учун хизмат кўрсатувчи хизматларни қабул қилувчи тасдиғидан кейин, банкка инкасса учун тўлов талабномасини топшириши керак. Тўлов хизматларни қабул қилувчининг ҳисобидан амалга оширилади. Тўлов муддати бўлмаган ёхуд хизматларни қабул қилувчида вақтинча маблағлар бўлмаса, у томондан тасдиқланган тўлов талабномаси банк томонидан ссуда шаклида тўланади. Ссуда (кредит) учун тўлов кўлами тўлов миқдори, фойдаланиш муддати ва йиллик меъёрига, шунингдек иқтисодий конъюнктура омилларига (масалан, инфляцияга) боғлиқ. Кўрсатилган барча ҳолатлар молия-кредит бозорларининг ҳаракатланиш соҳасида қарз олувчи ва кредиторлар ўртасида тузиладиган битимларда (контрактларда) қайд этилади.
Меҳнат биржалари асосий меҳнат бозорини ташкил этади. Улар давлат, жамоат, тижорат ва хусусий меҳнат биржалари бўлиши мумкин. Улар корхоналар(ташкилотлар)нинг ходимлари ва вакиллари ўртасида воситачиликни амалга оширади. Меҳнат биржаси корхона томонидан ишчиларни ёллашни тартибга солади ва шу тарзда иш ўрнини излаш муддати қисқаради. У ишчи кучига нисбатан талаб ва таклифни ўрганади, ёшларни касбий жиҳатдан қайта тайёрлаш билан шуғулланади. Ходимларни ёллаш шунингдек корхоналар(ташкилотлар)да мавжуд иш ўринларини телекоммуникация каналлари, матбуотда ва стенд шаклларида (корхоналарда ва одамлар оммавий тўпланадиган жойларда эълонлар ва плакатларни осиш) реклама қилиш йўли билан ҳам амалга оширилади.
Ишчи кучларини бошқа ҳудудларда излаш корхона ходимларини ўша жойларга хизмат сафарига юбориш йўли билан ҳам амалга оширилади.



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish