Начальнику сдс мид ру


Инвестицион товарлар бозорлари



Download 11,73 Mb.
bet36/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

6.3. Инвестицион товарлар бозорлари

Инвестицион товарлар бозоларига (6.1.-расм) инвестицион пудрат, технологик ва муҳандислик ускуналари, кўчмас мулкнинг қурилиш ресурслари бозорлари киради.


Инвестицион пудрат бозорларига лойиҳа ва қурилиш пудрат бозорлари киради. Технологик ускуналар таркибига бинолардаги ишлаб чиқариш учун мўлжалланган технологик линияларни ишга солиш учун мўлжалланган машиналар, механизмлар, жиҳозлар киради. Муҳандислик ускуналарига эса, муҳандислик тизимлари, иситиш ва вентиляция тизимлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлардаги лифтларнинг амал қилишини таъминловчи механизмлар ва жиҳозлар киради.

6.1. – расм. Инвестицион товарлар бозорининг инфратузилмаси
Қурилиш ресурслари бозорлари қуйидаги турларга бўлинади: қурилиш машиналари, механизмлар, транспорт воситалари бозорлари ва қурилиш материаллари, конструкциялар ва деталлар бозорлари. Кўчмас мулк бозорларида инвестицион фаолият натижасида яратиладиган бинолар ва иншоотларнинг сотуви амалга оширилади.
Кўрсатиб ўтилган инвестицион товарларнинг ҳар бири товар бозорида савдо ва хариднинг мустақил объекти сифатида иштирок этиши мумкин. Шу билан бирга, товар бозорларининг барча тўртта тури ўзаро боғлиқ: бир бозордаги талаб, таклиф, нархлар бошқа бозорлардаги талаб, таклиф ва нархларнинг шаклланишига таъсир кўрсатади.
Санаб ўтилган барча бозорлар, одатда, вақтинча сотув бозорлари ҳисобланади ва юқорида таъкидланганидек, инвестицион қурилиш лойиҳаларининг ташқи муҳитига киради. Вақтинчалик сотув бозорлари – бу товарларни қайта сотиш ёки уларни бошқа харидорларга ижара учун берувчи шахслар ва ташкилотларнинг йиғиндисидир. Бундай бозорларда улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган ташкилотлар (корхоналар), турли хизматларини кўрсатувчи воситачи қурилиш ташкилотлари иштирок этади.
Инвестицион товарлардаги харидорларнинг тури ва уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллар
Инвестицион товарлар бозорларида харид касбий жиҳатдан малакали ва махсус тайёрланган агентлар (ходимлар) томонидан олиб борилади. Агарда харидлар қанчалик мураккаб бўлса, харид қилишга доир қарорларни қабул қилиш жараёнида техник экспертларнинг иштирок этиши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Муайян давр ичида бозорлардаги харид товарлар ассортиментининг ўзгаришисиз такрорланиши мумкин. Қайта харид давомида истеъмолчилар товарларга аввал белгиланган талабларга қараб иш тутади. Янги технологиялар учун мўлжалланган товарларни сотиб олишда харидор маҳсулотнинг қуйидаги техник кўрсаткичларини аниқлаши керак: товарни етказиб бериш вақти ва шартлари; буюртманинг кўлами; мол етказиб берувчиларни топиб, уларнинг ичидан барча талабларга жавоб берадиганини танлаши керак.
Инвестицион товарлар харидида тўлиқ (комплект) молларни сотиб олиш кенг тарқалган, қурилишда эса – бу саноат маркетингининг асосий элементидир. Тўлиқ сотув икки шаклга эга. Биринчисида маҳсулотни етказиб берувчи ўзаро боғланган товарлар гуруҳини сотади, масалан, бўёқ ёки сантехника ишларини бажаришга мўлжалланган товарларни. Иккинчисида мол етказиб берувчи янги технологияларни керакли ускуналари билан сотади. Товарлар тўлиқлиги, одатда, харидор томонидан аниқланади. Шу билан бирга сотувчилар кўпгина ҳолларда молларни тўлиқ гуруҳ шаклида сотишга интилишади ва буни маркетинг қуролларидан бири деб қарайди.
Инвестицион товарлар бозорларида муваффақиятли тижорат битимларини тузиш учун сотувчи ва харидор ўртасидаги алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Бу алоқаларда эса сотувчининг харидорга тўлиқ хизмат кўрсатиши ва мол етказиб берувчининг бундан шахсий манфаатдорлиги муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, қуйидаги омиллар ҳам муҳим: асосий керакли молларнинг етишмовчилиги, иқтисодий аниқлик, эҳтимоллик даражаси, кредит олиш имконияти ва, албатта, рақобатчининг фаолияти.



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish