Хўжалик ширкати-умумий ном остида биргарликда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун бир неча шахсларнинг шартнома асосида бирлашувидир.
Якка тартибдаги тадбиркорлик (якка тадбиркорлик) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда ўз хусусий мулки ва шахсий меҳнати асосида амалга ошириладиган тадбиркорлик шакли.
Ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти – акциялари фақат ўзининг таъсисчилари ўртасида ёки олдиндан белгилаб қўйилган бошқа шахслар доирасида тарқатиладиган ва очиқ савдога чиқарилмайдиган жамият.
5.2. Ташкилот(корхона)ларнинг лойиҳаларни амалга оширишда қатнашиш шакллари
Ташкилот(корхона)ларнинг ИҚЛни амалга ошириш шакллари охиргисининг кўлами ва мураккаблигига боғлиқ бўлади. Ватанимиз ва хорижий амалиётда битта лойиҳани амалга ошириш учун шакллантириладиган лойиҳа бошқаруви қўлланилиши кенг тарзда ёйилмоқда. У йирик ва мураккаб лойиҳаларда, атроф-муҳитнинг динамиклиги шароитида амалга ошириладиган лойиҳаларда, шунингдек, лойиҳада фаолият юритиш турларининг интеграцияси мавжуд бўлганда қўлланилади. Лойиҳа бошқаруви агарда ИҚЛда турли хил функционал ташкилотлар ва турли мулк шаклидаги ташкилотлар ўзаро кесишадиган бўлишса мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай вазиятларда бошқарув бўлинмаларига лойиҳани амалга оширишда қатнашчувчи ташкилотлардан энг малакали ходимлар йиғилади. Лойиҳа раҳбарига барча ажратилган ходимлар ва ресурслар бўйсунишади.
Лойиҳани бошқариш учун раҳбар махсус жамоани(чизиқли-функционал тамойилни қўллаш билан) шакллантиради. Одатда жамоа таркибига: лойиҳа муҳандиси, лойиҳа назоратчиси, лойиҳалаштириш ишлари бўйича раҳбар, қурилиш раҳбари, МТТ хизмати раҳбари, бош бухгалтер, лойиҳанинг маъмурий раҳбари ва хизмат кўрсатувчи хизматлар(шартнома, лицензия, эксплуатация ва бошқалар) раҳбарлари. Лойиҳа муҳандиси одатда раҳбар ўринбосари сифатида раҳбарликни олиб боради ва барча техник ва муҳандислик қисмларини мувофиқлаштиради, назорачи эса назорат хизматига раҳбарлик қилади. Лойиҳа тугалланиши билан жамоа қайтадан шакллантирилади ва ходимлар янги лойиҳага ўтишади ёки бўлмаса ўз ташкилотларига қайтишади.
Кичик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича юқори малакали бошқарув ходимларига эга бўлган ташкилотлар ҳозирги вақтда кенг тарқалиб бормоқда. Улар одатда ўзларига керак бўлган объектларни қуришга етарли бўлган маблағларга эга бўлган, лекин алоҳида капитал қурилиш бўлимларига эга бўлмаган кичик буюртмага йўналтирилган ҳолда фаолият юритишади. Бундай ташкилотларни одатда инжиниринг фирмалари ёки бўлмаса уларнинг асосий фаолияти мос ҳолда раҳбарлар ва мутахассисларга маслаҳатлар беришдан иборат бўлишса консальтинг фирмалари деб аташади. Бундай ташкилотлар тузилмаси одатда улар томонидан инвесторлар ва қурувчиларга хизмат кўрсатиш турига ва таркибига боғлиқ бўлади. Мазкур ташкилотнинг иккита асосий мавжуд.
Биринчи турига малакали ишчи кучига ва ишлаб чиқариш маблағларига эга бўлган қурилиш ишлаб чиқаришини тайёрлаш ва қурилиш объектлари билан шуғулланувчи ташкилотлар тааллуқли. Улар қатор бошқа хизматларни кўрсатиши мумкин. Бундай ташкилотчилар қураётганларга ёки инвесторларга ер участкасини расмийлаштиришларида, унинг экологик паспортини ишлаб чиқишда, маблағлар режасини тузишда ва маблағларни сарфлашда ёрдам беради.
Иккинчи турига қурувчиларга(инвесторларга) шу хизматларни(объектларни қуришдан истисно равишда) ва бундан ташқари пудратчиларни қидиришда ва улар билан шартномани тузишда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларни киритиш мумкин. Хизматлар таркибига шунингдек, ташкилот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш ишлари киради.
Бундай турдаги ташкилотларнинг хизматлар ҳажми маҳаллий шарт-шароитлар билан аниқланадиган бошқа турлари ҳам учраб туради. Мулкчилик шакли бўйича улар турлича, шу жумладан хусусий ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг ҳаммаси нафақат қурувчиларга ва инвесторларга, балки банкларга, суғурта компанияларига ҳам хизмат кўрсатишлари мумкин. Банкларга улар буюртмачилар, пудратчилар ва инвесторларга кредитларни беришда экспертиза ўтказишни олиб боришда ёрдам беришади; суғурта компанияларига лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ рискларни экспертиза қилишда ёрдам беради.
Ушбу ташкилотлар ташкилий ва иқтисодий жиҳатдан мустақил ҳисобланишган ҳолда ўз фаолиятининг натижалари учун моддий жавобгар ҳисобланишади. Улар учун ўзини-ўзи қоплаш ва ўзини-ўзи молиялаштириш мажбурий.
Кичик ва ўрта лойиҳалар “ота-она” деб номланувчи мавжуд ташкилотлар доирасида амалга оширилишлари мумкин. ИҚЛ амалга оширишнинг бундай шаклида бошпудратчи тузилмасида фақат лойиҳада банд бўлган ташкилот ёки унинг бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи унчалик катта бўлмаган мутахассислар гуруҳидан иборат бўлган лойиҳалар раҳбарлари киришади(5.2-расм). Мувофиқлаштирувчи органнинг ваколати юқори турувчи раҳбарият учун қарорларни келишиш ва таклифлар тайёрлаш, лойиҳанинг умумий қисми нуқтаи назаридан режавий ва амалдаги кўрсаткичларни баҳолаш учун ахборотлар йиғиш билан чегараланади.
ИҚЛни ташкилот ёки унинг бирлашмалари доирасида амалга оширишда лойиҳаларни бошқариш ташкилотнинг жорий ишларини бузмасдан олиб борилиши ва бундан ташқари у ташкилотнинг қурилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |