5-БОБ. ИНВЕСТИЦИОН-ҚУРИЛИШ ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
5.1. Инвестицион-қурилиш лоийҳаларни амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотларнинг турлари
Инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда турли ишларни амалга оширадиган ва турли хил хизматларни кўрсатувчи кўп сонли ташкилотлар(5.1-расм) иштирок этишади. Инвестицион лойиҳа ғоя шаклида юзага келиш босқичида ва инвестицион давр бошида асосий ролни лойиҳа буюртмачиси ўйнайди.
Лойиҳа буюртмачиси юридик (ташкилот) ёки хусусий шахс бўлиши мумкин. Буюртмачи муайян объектни қуриш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни молиявий таъминлайди. Бунда лойиҳани молиялаштириш буюртмачи маблағларига ёки унга банклар, инвестицион фондлар ва бошқа сармоядорлар томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Банклар ва инвестицион фондлар (сармоядорлар), зарурий ҳолатда буюртмачининг кредиторлари ёки ИҚЛни амалга оширишдаги иштирок этувчи ташкилот (ўзига фойдали бўлган шартлар асосида) ҳам бўлиши мумкин. Улар рентабелли инвестицион лойиҳаларнинг бажарилишини ҳам молиялаштириши мумкин.
Суғурта ташкилотлари буюртмачи ва банк (инвестицион фонд) ўртасидаги молиявий операцияларнинг хавфини пасайтиради ва уларнинг ишончини оширади.
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини (ТИА) амалга оширади, қидирув ишларини, техник ва лойиҳалаштириш ишларини бажаради, қурилиш жараёнини муаллиф сифатида назорат қилиб боради. Охирги йилларда лойиҳа-қидирув ишида ихтисослашувнинг тобора чуқурлашуви кузатилмоқда. Масалан, фақат
5.1-расм. Инвестицион-қурилиш лойиҳасининг асосий қатнашчиларининг ўзрао хатти-ҳаракатларининг
умумий схемаси
ТИАда ёки геологик ва геодезия қидирув ишларида ихтисослашувчи мустақил ташкилотлар юзага келмоқда. Турли ташкилотларга техник ёки лойиҳалаштириш ишлари юклатилиши мумкин ва ҳакозо.
Қурилиш-монтаж ташкилотлари бош пудратчи ёки ёрдамчи пудратчи бўлиши мумкин. Бош пудратчи ҳисобланган умумий қурилиш ташкилотлари объект бўйича жамики қурилиш-монтаж ишларига масъул бўлса, ёрдамчи пудратчи бўлган ихтисослашган ташкилотлар муайян бир иш ёки якка тоифадаги ишларни бажаради. Бош пудратчи шартнома асосида ишларни бажаришга зарурий миқдордаги ёрдамчи пудратчи ташкилотларни жалб қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради.
Қурилиши якунланган объектларга хизмат кўрсатишда сув, энергия ва газ таъминоти (улар ахлатни, саноат чиқиндиларини олиб чиқиш, уларни утилизация қилиш, таъмирлаш ва бошқа ишларни бажариш учун муҳим) соҳаларида ихтисослашувчи ташкилотлар алоҳида ўрин тутади. Улар буюртмачи томонидан объектни текширув эксплуатацияси даврида жалб қилинади. Бундан ташқари, сув, энергия, газ таъминоти билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек телефон компанияларидан буюртмачи объектни лойиҳалаштиришнинг техник шартларини қабул қилиб олади.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик хужжатларига, хусусан, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Тадбиркорлик тўғрисида”ги қонунларига биноан қуйидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари мавжуд.
Концерн - иштирокчилари тузилган шартномага мувофиқ ўз асосий фаолиятларини келишиб олиб боришлари талаб қилинадиган ишлаб чиқариш – хўжалик мажмуаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |