Начальнику сдс мид ру


Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш масалалари



Download 11,73 Mb.
bet23/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

4.3. Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш масалалари
Лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш йўналишининг асосини бизнес - режа ташкил этади. Кичик лойиҳалар учун бизнес-режа биринчи даражали асословчи ҳужжат ҳисоблансада, катта лойиҳаларни тайёрлашда оралиқ ҳужжат вазифасини ўтайди, холос. Бундай бизнес-режасининг вазифаси қуйидаги саволларга жавоб топишдан иборат:

  • Инвестиция лойиҳасининг концепцияси лойиҳа устида ишни давом эттириб, техник-иқтисодий ва молиявий жиҳатдан фойдали эканлигини баҳолаш учун ҳужжатлар тайёрлашга арзийдиган даражада қизиқарли ва фойдалими?

  • Бу концепцияда келажакдаги муваффақият учун ҳал қилувчи роль ўйнайдиган, шу сабабли алоҳида эътибор билан тадқиқ қилиниши шарт бўлган жиҳатлар борми?

Бизнес-режа инвестиция лойиҳаларини асослайдиган, лойиҳаларнинг имкониятларини белгилайдиган, даромад ва харажатларни ҳисоблайдиган, маблағ оқимини кўрсатадиган муҳим ҳужжатдир. Бу ҳужжат орқали лойиҳалар бошқарилади. Бизнес - режанинг асосий вазифаси лойиҳаларга тизимли баҳо беришдан иборатдир.
Бизнес-режа иқтисодчи ва ишбилармонларга қуйидаги тўртта асосий масалани ечишда ёрдам бериши керак:
- бозор сиғими ва уни ривожланиш истиқболларини ўрганишда;
- бу бозорга зарур бўлган маҳсулотларни тайёрлаш учун кетадиган харажатларни баҳолаш ва бу харажатларни товарларни сотиш баҳолари билан солиштириб, мўлжалланган ишнинг фойдалилиги даражасини аниқлашда;
- янги бизнеснинг биринчи йилларида бозорда кутилиши мумкин бўлган тўсиқларни аниқлашда;
- иш ривожланаётганлиги, ёки орқага кетаётганлигини доимий баҳолаб бориш имконини берувчи сигнал-кўрсаткичларни аниқлаш.
Бизнес-режа истиқбол тавсифига эга бўлиб, уни камида 3 йил ёки 5 йил олдинга тузиш тавсия этилади. Бизнес-режада биринчи йил муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги учун режа кўрсаткичлари ойлар бўйича, иккинчи йили чорак (квартал)лар бўйича, кейинги йилларда эса йилда бир марта ифода этилади. Бизнес-режа маълум бир тузилмага эга бўлиши керак. Масалан, ЮНИДО маълумотномасида бу тузилмада, қабул қилиниши мумкин бўлган қарорларни таҳлил қилишга бағишланган қуйидаги бўлимларни ажратиб кўрсатиш тавсия этилган:

  • товар ишлаб чиқариш ҳажми ва тузилмаси. Бозор сиғимини ва корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш бу учун асос бўлиб ҳисобланади;

  • маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган ресурслар ассортименти ва ҳажми;

  • янги ишлаб чиқариш объектларини жойлаштириш ;

  • ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг техник асослари: келгусидаги технологиялар ва уларни реализация қилишни таъминловчи ускуналар парки тавсифи;

  • ишлаб чиқариш, бошқарув ва савдо ходимлари ишини таъминлаш учун сарфланадиган харажатлар ҳажми ва тузилмаси;

  • ишлаб чиқариш ва бошқарув ходимлари иш фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан, меҳнат ҳақи масалалари;

  • лойиҳани амалга оширишни ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, янги ташкил қилинган объектларнинг ҳуқуқий мақоми;

  • лойиҳани молиявий таъминлаш, яъни зарур инвестиция суммалари, тахминий ишлаб чиқариш харажатлари, шунингдек, инвестиция ресурсларини олиш имкониятларини ҳамда улардан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш.

Маҳсулотлар реализация қилинадиган бозор ва рақобатни баҳолаш бизнес-режада катта ўрин тутади. Ишлаб чиқараётган маҳсулотингиз ниҳоятда сифатли, энг охирги замонавий техника ва технологиялар талабларига жавоб берадиган бўлишининг ўзи ҳали ижтимоий натижа эмас. Энг муҳими, маҳсулотингиз истеъмолчига керакли бўлиши ва у сотилиши керак. Шунинг учун бу бўлимнинг асосий вазифаси сизнинг ишлаб чиқарадиган маҳсулотингиз ўз истеъмолчисини топа олиши ва рақобатбардошлигига инвесторни ишонтира олишдан иборатдир.
Маҳсулот сотиладиган бозорларни ўрганиш даврини тўртта гуруҳга бўлиш мумкин:
- сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотингизни истеъмолчилар билмайдиган бозорлар;
- ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотингизни истеъмолчилар биладиган, лекин сотиб олмайдиган бозорлар;
- сизнинг рақобатчингизнинг маҳсулотини сотиб оладиган бозорлар;
- истеъмолчилар сизнинг маҳсулотингизни сотиб оладиган бозорлар.
Ана шу бозор турлари чуқур таҳлил қилингандан кейин лойиҳа маҳсулотини қаерда ва неча пулдан сотиш кераклиги аниқланади.
Бизнес - режадан ташқари, агар инвестиция асосий фондларни кенгайтириш ёки реконструкция қилишга сарф этилса, унга смета ҳам тузилади.



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish