Начальнику сдс мид ру


- тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш



Download 11,73 Mb.
bet19/71
Sana24.02.2022
Hajmi11,73 Mb.
#204047
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   71
Bog'liq
Лой таҳ ва уларни бошқ Укув кўланма

- тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш ҳамда зарур ишларни ўтказиш графигини ишлаб чиқиш.


Институционал таҳлилда лойиҳани амалга оширишда зарурий институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосий масалалардан бўлиб, зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойиҳалари билан боғлиқ ҳолларда) уч гуруҳ омиллар таъсирида мураккаблашади. Булар:
а)ноқулай сиёсий шарт-шароитларнинг салбий таъсири;
б)лойиҳа олдига қўйилган мақсадларнинг мураккаблиги;
в)лойиҳанинг инвестициядан кейинги босқичига эътиборсизлик.
Шу туфайли институционал муаммоларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда ечиш борасида тавсиялар ишлаб чиқиш учун (бу борада умумий моделлар, андозалар йўқлигини ҳам эътиборга олган ҳолда) санаб ўтилган омилларни эътиборга олиш зарур бўлади.


3.2.5. Молиявий таҳлил

Лойиҳани молиявий таҳлил қилиш бир неча кўринишга эга бўлиб, лойиҳа турига қараб, икки ёки ундан кўпроқ турдаги молиявий таҳлил амалга оширилиши мумкин. Молиявий таҳлил қуйидаги турларни ўз ичига олади:


1. Молиявий рентабеллилик таҳлили.
2. Молиялаштиришга эҳтиёж таҳлили.
3. Лойиҳани эксплуатация қилувчи ташкилотнинг молиявий таҳлили.
4. Харажатларнинг қопланиши таҳлили.
Молиявий таҳлилнинг санаб ўтилган турлари қайси вазифаларга эга бўлиши, лойиҳанинг молиявий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги у қайси нуқтаи назардан туриб кўриб чиқилаётганлигига боғлиқ.
Молиявий таҳлилнинг ҳар хил турлари лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини, лойиҳа иштирокчилари учун рағбатларни, молиявий режаларнинг асосланганлигини, молиявий бошқарувнинг лаёқатлилиги даражасини ҳамда лойиҳани амалга ошириш натижасида кутилаётган фойда даражасини баҳолаш учун қўлланилади.
У ёки бу турдаги таҳлилни ўтказиш зарурати лойиҳанинг мураккаблиги даражасига, унинг хусусий сектордаги ёки давлат лойиҳаси эканлилигига ҳамда иқтисодиётнинг қайси тармоғига тааллуқлигига боғлиқ.
Молиявий таҳлилда даромад ва харажатларни ҳисоблашда:

  • фақат алоҳида бозор баҳолари қўлланилади;

  • капитал харажатлар лойиҳанинг бутун хизмат даврига тақсимлаб чиқилади (амортизация);

  • солиқлар ва турли гуруҳлар ўртасидаги бир томонлама тўловлар ҳисобга олинади;

  • хусусий дисконт ставкаси қўлланилади.

Молиявий таҳлил турлари орасида молиявий рентабеллилик таҳлили муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг мақсади лойиҳанинг ҳаётийлик даври давомида инвестициялардан келадиган самарани баҳолашдан иборат. Бу таҳлилни баъзида лойиҳанинг молиявий мақсадга мувофиқлиги таҳлили деб ҳам юритилади. Бу таҳлил лойиҳадаги пул тушумлари ва чиқимлари оқимига асосланган ҳолда ўтказилади. Бунда асосий эътибор лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларга(уларнинг молиявий ҳолатига) эмас, балки лойиҳанинг ўзига қаратилади. Молиявий рентабеллилик таҳлили товарлар ва хизматлар савдосини амалга оширувчи лойиҳалар учун ўта муҳим, лекин коммунал хизмат кўрсатувчи ва давлатдан қисман дотация олиб ишловчи ташкилотлар учун унча ҳам муҳим эмас.
Харажатларни қоплаш таҳлили рентабеллилик таҳлилининг деярли худди ўзи бўлиб, давлат харажатлари фойдаланувчилар тўловлари ва солиқлар ҳисобига қопланадиган лойиҳалар учун қўлланилади.
Молиявий рентабеллилик таҳлилида харажатлар ва даромадлар қўйилган мақсаддан келиб чиқиб аниқланади. Харажатларни фирма ёки ижрочи ташкилотнинг фойдасини камайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этса, даромадларни фойда ёки даромадни кўпайтирувчи молиявий оқимлар ташкил этади.
Харажатлар ва даромадлар оқимларини лойиҳалаштириш учун ишлаб чиқариш фаолиятининг техник даражасини белгилаб олиш, инвестициялардан кўзда тутилган техник ресурсларнинг лойиҳага кириш ва чиқишдаги оқимини, лойиҳаларнинг бозор ва маъмурий ўрнатиладиган баҳоларда ҳисобланган натижаларини аниқлаб олиш талаб этилади.
Лойиҳа учун зарур ресурслар ва ундан кутилаётган натижаларни баҳолашда: биринчидан, ички ва ташқи бозорда яқинда бўлиб ўтган битимларда қўлланилган амалдаги баҳолар асосида реал бозор баҳоларини; иккинчидан, келгусидаги баҳоларни прогноз қилиш лозим.
Одатда, иқтисодий ва молиявий таҳлилни ўтказишда инфляция таъсиридан тозаланган доимий баҳолар, шунингдек, инфляция таъсиридан тозаланган дисконт коэффициенти қўлланилади.
Лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган товар (кўрсатилган хизмат)лар учун тушган барча тўловлар, дебиторлик қарзлари, субсидиялар ва бошқа даромадлар (ижара ҳақи ва бошқалар) лойиҳа бўйича тушумларга киритилади ва унинг умумий самарасини кўрсатади.
Пул оқимлари баҳолаб бўлингандан сўнг рентабеллилик кўрсаткичлари калькуляция қилинади, лойиҳалаштирилаётган тушумлар ва харажатлар дисконтланади.



Download 11,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish