5.5-расм. Йирик инвестиция-қурилиш лойиҳасини бошқаришнинг намунавий
бошқарув тизими схемаси
тараққиёт гуруҳлари; учинчиси – назорат-муҳандислик маркази ва унинг гуруҳлари, конструкциялар, материаллар ва хом-ашё сифатини назорат қилиш маркази, техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси масалалари; тўртинчиси – саноат-ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш базаси, капитал қурилиш марказлари ва гуруҳлари ҳамда саноат корхоналари.
Ишлаб чиқариш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосарига ишлаб чиқариш-диспетчерлик бўлими, механизация, энергетика ва транспорт таъминоти хизматлари бўйсинади. Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар эса режалаштириш ва иқтисод масалалари, смета-шартнома в ишни ташкил этиш бўлимларига ва иш ҳақи билан таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.
Қурилиш ташкилотлари (корхоналар) ўз қувватига қараб йирик ёки ўрта бўлишлари мумкин. Йирик ташкилотларнинг, одатда бирлашмаларнинг (корпорациялар), бошқарув аппарати ўз ичига юқори ва ўрта бўғинларни қамраб олади. Функционал аппаратнинг асосий қисми ўрта бўғинга тўғри келади. Мазкур бўғин вазифаларига юқори бўғин учун бирламчи маълумотлар ва объект қурилишининг кечишига доир маълумотларни етказиш киради. Бундан ташқари, аппарат қуйи (қурилишни бошқарувчи)бўғинни ташқи ресурслар, шу жумладан, материаллар ва маҳсулотлар (одатда яхлит шаклда), машиналар, транспорт воситалари ҳамда ихтисослаштирилган ишларни бажариш учун ёрдамчи пудрат ташкилотлари билан таъминлайди.
Йирик бирлашманинг аппарати одатда бошқарувчи (президент, директор), бош муҳандис ва фаолият йўналиши бўйича директор ўринбосарлари (вице-президентлар)дан иборат бўлади. Бу йўналишларга техник таъминот, материаллар ва конструкцияар таъминоти, оператив бошқарув, молиявий таъминот ва иқтисодий ривожланиш, ривожланиш истиқболлари масалалари киради.
Ўрта тоифадаги ташкилотлар – ИҚЛни амалга оширишда иштирок этувчи трестларнинг ташкилий тузилиши қурилаётган объектларнинг тури,
5.6-расм. Трестни бошқариш аппаратининг намунавий ташкилий тузилмаси
бажариладиган иш ҳажми ҳамда трест томонидан хизмат кўрсатиладиган тузилмавий ишлаб чиқариш бирликларининг (ТИЧБ) миқдорига боғлиқ. Трестларга бошқарувчилар раҳбарлик қилади, йўналишларга эса унинг ўринбосарлари бошчилик қилади. Ўринбосарларнинг миқдори фаолият хусусиятлари, қурилаётган объектлар тури ва ишлаб чиқариш бирликлари томонидан бажариладиган иш ҳажмига қараб белгиланади. Энг кўп тарқалган трест бошқаруви аппаратининг тузилиши 5.6– расмда келтирилган. Трестнинг ишлаб чиқариш тузилмаси – ТИЧБнинг тахминий шакли 5.7– расмда кўрсатилган.
Кейинги пайтларда йиллик бюджети унча катта бўлмаган “кичик” корхоналар кенг тарқалган. Уларнинг фаолияти хусусан “Корхоналар тўғрисида”ги қонун билан тартибга солинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |