N husanov m. Husanova r. Xo‘jaqulova


-topshiriq: Quyidagi iqtisodiy so‘z va terminlarni qo‘llab badiiy, publitistik, ilmiy, rasmiy uslublarda 4 ta gap tuzing



Download 1,03 Mb.
bet41/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#1107
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87
7-topshiriq: Quyidagi iqtisodiy so‘z va terminlarni qo‘llab badiiy, publitistik, ilmiy, rasmiy uslublarda 4 ta gap tuzing: bank, qarz, tadbirkor, foyda, bozor, olmoq.
8-topshiriq: Moliya, bank, soliq, menejment va buxgalteriyaga oid qo‘llanma va darsliklardagi 300 ta so‘zdan iborat iqtisodiy matnni tahlil qiling.
9-topshiriq: “Bozor iqtisodi” mavzusida 300 ta so‘zdan iborat iqtisodiy mavzuda dialogik matn tuzing
10-topshiriq: “Moliyaviy inqiroz” mavzusida 200 ta so‘zdan iborat tavsifiy matn tuzing
11-topshiriq. Gazetadan publitistik uslubdagi maqola hamda jurnaldan ilmiy uslubdagi iqtisodiy maqolani toping va ularni solishtiring. O‘xshash va farqli jihatlarini tushuntiring.
12-topshiriq. O‘z sohangizga doir publitistik uslubda iqtisodiy maqola yozing.
13-topshiriq. O‘z sohangizga doir ilmiy uslubda iqtisodiy maqola yozing.
14-topshiriq. Matnni lotin yozuviga aylantiring. Mazmunan va shaklan to‘liq bo‘lgan gaplarni aniqlang.
V ҚОИДА
ЎЗ ФОЙДАНГИЗНИ ОЛИНГ
Кўпинча шундай сўзларни эшитишга тўғри келади: “Эссиз, мен шуни сотиш имкониятини қўлдан бой бердим”. Шу қабилидаги сўзларни сиз ҳам ўз-ўзингизга айтган бўлишингиз эҳтимолдан холи эмас.
Кўпчилик нархлар энг юксак бўлган бир пайтда сотиб олган, сотиб олмоқда ва сотиб олажак. Улар ҳамма сотиб олаётгани учун ҳам сотиб олишади. Худди шундай паллада сотишни рад қиладиган кишилар ҳам оз эмас.
Айтмоқчи бўлганим – бизнесда асосий нарса – ДАРОМАД, ЖАРАЁН эмас. У қандай бўлишидан қатъий назар.
Агар дўкондор товарни сотишдан кўра биратўла дўконнинг ўзини сотишдан кўпроқ фойда кўрадиган бўлса, у дўконни сотиши керак. Ёхуд пойабзал ишлаб чиқарувчи пойабзалдан кўра фабрикани сотиб юборишдан манфаатдор бўладиган бўлса, у иккинчи вариантни қўллагани маъқул.
Биз ҳаммамиз ўз мулкимизга ортиқ даражада боқланиб қолганмиз. Биз унга бегона қилиб бўлмайдиган, сотиш мумкин бўлмаган бир нарсага қарагандай қараймиз.
ИНСОН ЎЙЛАБ ИШ ҚИЛИШИ КЕРАК. Ўнта одамдан тўққизтаси ўйлаш ва бойлик орттиришдан оқимга қараб иш тутиш ва пировардида машаққат билан кун кўришни афзал биладилар. Бироқ бу китоб мулоҳаза юритадиганлар учун ёзилган. Пул ишлаб чиқаришнинг ўз технологияси бор. Қуйидаги мен тушунтирмоқчи бўлган нарса ҳам шу. Жуда кўп ҳолларда инсон қандайдир анъанавий бўлмаган йўллар билан ҳам пул қилиши мумкин.
Ҳаммамиз, ёки ҳеч бўлмаганда кўпчилигимиз, айтайлик, 1000 йил ҳаёт кўрсак, бой бўлишимиз мумкин эди. Молиявий нуқтаи назардан қилиниши керак бўлган иш – имкон қадар тезроқ пул топиш. Бизга бойликни қўлга киритишимиз учун жуда ҳам оз вақт берилган: бор-йўғи 20-30 йил, холос. Ҳамма гап шунда. Етарли миқдордаги пулга эга бўлиш учун энг қисқа йўлдан бориш керак. Ҳеч бир имкониятни қўлдан чиқармаслик лозим.
Бир мисол: лондонлик бир тужжор 1000 дона акцияни 18 фунтдан сотиб олди. Орадан ярим йил ўтиб, акцияларнинг нархи 23 фунтгача кўтарилди. У акцияларни сотиши мумкин эди. Бироқ истамади. “Йўқ, — деди у – 28 га кўтарилгунича кутиб тураман. Шунда икки ҳисса кўп фойда оламан”. Бироқ акцияларнинг нархи кўтарилиш ўрнига 20 фунтгача тушиб кетди. У имкониятни қўлдан бой берди. Шубҳасиз, улар қачондир 28 га чиқади, бироқ бунинг учун йиллаб кутиш керак. Ўз фойдасини вақтида олганида тўғри қилган бўлар эди.
Агар мен 20 фунтга бир сигир сотиб олсам ва йўлда бир танишим учраб қолиб, уни 30 фунтга сотишни таклиф қилса, мен ҳеч иккиланмасдан “Сигир сеники бўлсин” дейман. Кейин эса шундай омадли кундан мамнун ва яхши кайфиятда уйимга йўл оламан.
Кўпчилик молига биров юксак нархи таклиф қилган пайт шубҳага тушиб қолади: “Бу шунча пулга баҳоланаётган эканми, демак, менинг ўзимга ҳам асқотиб қолиши мумкин”. Бундай ўйлаш нотўғри. Фойдани тезроқ олиш фурсатини бой бермаслик учун ВАҚТни инобатга олиш керак. Бир йилда 200 фунт фойда кўргандан кўра, бир ойда 100 фунт фойда кўрган маъқул.
Ҳақиқатни англаб етганингиз заҳоти сиз молиячи бўлишга томон илк одим ташлаган бўласиз. Сиз тадбиркорлик ёрдамида пул топиш санъатини ўрганасиз; нархлар ўзгариши оқибатида яратилган имкониятлардан фикрлаш, режалаш орқали фойдаланасиз.
Социалистларга монанд калтафаҳм кишилар буни эксплуатация деб ҳисоблашади. Ваҳоланки, бунинг эксплуатация билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу – ижодий, яратувчи бир қувватдир. Бу – лидерлик. Бу – пул топишнинг инсоният томонидан қабул қилинган энг тўғри, қонуний ва фойдали усулидир.
Инсон пул топиш учун шижоат билан ҳаракат қилмоғи даркор. У ҳар хил вазиятларга мослаша олиши керак. Ўзини бутунича ягона мақсадга, турмуш тарзига бағишлаши керак.
У ҲАРАКАТ ҚИЛИШИ – ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШИ – ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИШИ керак. Ҳамма вақт кўз ўнгида турган фойдани қўлдан чиғариб юбормасликка тиришмоғи лозим.
Калтафаҳм балиқчи ҳақидаги машҳур ҳикоятни эсланг: балиқни тутиб олгач, унга “Яхшиси, сени келаси йил тута қоламан” дейди-ю, сувга қўйиб юборади. Биз кўпинча катта нарсани қўлга киритаман, деб борини ҳам қўлдан чиқариб юборамиз.
Кўпчилик ўз мулкини 30 йил давомида сақлаб келади-да, сўнгида уни аллақачон сотиши мумкин бўлган пулга сотади.
Кечроқ келиши мумкин бўлган катта фойдани кутгандан кўра, унча катта бўлмаган фойдани вақтида олган маъқул. Чунки фаолият, ишлаш ёши қирқ йилдан ошмайдиган инсондек ўткинчи ва ожиз мавжудот учун “кейин” сўзи ноўриндир.
ҲАЁТ ҚИСҚА. Келажак ҳамиша қоронғи. Шунинг учун ҳам ҲОЗИРГИ ЗАМОН сизга бераётган биронта имкониятни қўлдан чиқазманг. Фойда олишда уддабурон бўлинг. Умумий пулингизга қўшилган ҳар бир тийин сизни БОЙ қилади. ЎЗ ФОЙДАНГИЗНИ ОЛИНГ.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish