5-topshiriq: Ajratib yoziladigan 20 ta iqtisodiy so‘zni toping.
6-topshiriq: Bir xil, sarf qil, sotib ol, hamma vaqt, tekindan tekin, olti yuz, tarjimayi hol kabi so‘zlarning ajratib yozilishini izohlang va har biriga bittadan gap tuzing.
7-topshiriq: Chiziqcha bilan yoziladigan so‘zlarga e’tiborni qarating
Mehr-shafqat, kecha-kunduz, ikir-chikir, taq-tuq, bitta-bitta, baland-baland, chopa-chopa, ishlay-ishlay, hamma-hammasi, ich-ichidan, o‘n-o‘n besh, don-dun, mayda-chuyda, oz-moz, ming-ming (ming-minglab) oz-moz, asta-sekin, duk-duk, baland-baland, bitta-bitta, xayr-xo‘shlamoq, baxt-saodatli, kecha-yu kunduz (kecha-kunduz), do‘st-u dushman (do‘st-dushman ) yozdi-oldi, uxlabman-qolibman, borasan-qo‘yasan, dam-badam, rang-barang, uyma-uy, ko‘chama-ko‘cha, kilovatt-soat, boraylik-chi, sen-chi, sen-a, kutaman-a, bola-ya, mingta-ya, keldi-ku, kelgan-u, yaxshi-yu, yaxshi-da, qo‘y-e, yashang-e, o‘g‘lim-ey, keldi-yey 7-sinf, 5-“A” sinfi, 3- , 7- , 8-sinf o‘quvchilari, 60-yillar, 1991-yilning 1-sentabri kabi. Tartib sonni ko‘rsatuvchi rim raqamlaridan keyin chiziqcha yozilmaydi: X sinf, XXI asr.
8-topshiriq: Xona, noma, poya, bop, xush, ham, bahsh, kam, umum, rang, mijoz, sifat, talab kabi so‘zlar yordamida yasalgan quyidagi so‘zlarni yodda tuting va ular ishtirokida gaplar tizing.
Bojxona, elchixona, mehmonxona, talabnoma, arznoma, shahodatnoma, shartnoma, ruxsatnoma, zinapoya, sholipoya, imoratbop, sahnabop, xushbo‘y, xushfe’l, xushxulq, hamkasb, hamkurs, hamdo‘stlik, hamyurt, shifobaxsh, orombaxsh, kamxarj, kamchiqim, kamhosil, umumdavlat, umumjahon, umumnazariy, misrang, lolarang, sovuqmijoz, maymunsifat, devsifat, savobtalab, shifotalab.
9-topshiriq: Rus tilidan o‘zlashtirilgan yoki so‘zma-so‘z tarjima qilish orqali hosil bo‘lgan qo‘shma iqtisodiy so‘zlarga misollar toping.
10-topshiriq: Matnni lotin alifbosiga aylantiring.
ПУЛДОРЛИК САНЪАТИ
I ҚОИДА
ПУЛИНГИЗНИ ЎЗИНГИЗ БИЛГАН НАРСАГА ҚЎЙИНГ
Бир неча сўздан таркиб топган бу оддий қоида САРМОЯ дунёсидаги йўқотишларнинг тўртдан бир қисмини асраб қолмоғи мумкин эди.
Бу сатрларни ўқиётган ҳар бир ишбилармон, эҳтимол, қачонлардир айнан шу омонатнинг Биринчи талабига риоя қилмагани учун ҳам зиён кўргандир.
Яъни: ЎЗИНГ БИЛГАН НАРСАНИГИНА СОТИБ ОЛ.
Ҳайратланарли жойи шундаки, деярли ҳар бир ишбилармон пул жамғаришни бошлаган ониданоқ ҳар хил лаш-лушларни сотиб ола бошлайди. Ўзи ҳеч нарса англамайдиган ишдан улуш орттиришга ҳаракат қилади. Молиявий ишларда катта даромадлар олгиси келади. Мукаммалликнинг олий чўққисини забт этмоқчи бўлади. Ўзидан ўн минг чақирим узоқда турган нарса учун пул қўяди.
Бир сўз билан айтганда, ҳар бир бошловчи омонатчи у ёки бу даражада саробнинг орқасида югуради. Ҳатто энг уста дўкондор ёки менежер ҳам ўзининг илк 100 фунт маблағини ё қандайдир хаёлпараст ёки фирибгарлар томонидан Африканинг ташландиқ чангалзорлари учун чиқарилган кераксиз қоғозларга омонат қўяди. Ёши элликни қоралаган деярли ҳар бир ишбилармон ўз сейфида “қимматбаҳо қоғозлар” аталмиш махсус пакетни сақлайди. Чилвир билан боғланган бу “қимматбаҳо қоғозлар” даги ягона қимматбаҳо нарса – ана шу чилвирлар, холос. У ўзи билмаган нарсасини сотиб олган. Ва бу – ИЛМ эмас, ЖОҲИЛЛИКнинг белгисидир. Пировардида ўз нодонлиги учун бадал тўлайди.
Модомики, мен ушбу китобда бор ҳақиқатни айтишга жазм қилган эканман, тан олишим керакки, САРМОЯ дунёсида Савдо ва тижорат дунёсига қараганда ҳалоллик камроқ. САРМОЯ дунёсининг бошида жамиятнинг энг қудратли ва ишончли кишилари туради. Истисносиз, барча мамлакатларда шундай. Айни пайтда бу дунёнинг қуйи қисмида инсоф нима билмайдиган қаллоблар галаси ҳам бор. Уларнинг кўпчилиги бир қараганда рисоладаги одамлар; худодан қўрқишади – ибодатни ҳам канда қилмайдилар. Бироқ улар жамиятга қулфбузар ўғри ёхуд киссавурлардан ҳам кўра кўпроқ таҳдид соладилар. Агар дўкондор сизга кўрпа-тўшак жилди ўрнига пахталик ёқа бериб юборса, уни судга топшириш ва жарима ундириш мумкин. Молиячи бўлса, йил давомида бировларнинг қарзини актив тариқасида сотиши мумкин ва бундай ҳолатда қонун қўл қовуштириб туришдан бошқа нарсага ярамайди.
МОЛИЯ соҳасида эшитган нарсасига ишониш ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди. Бу ўринда Декартнинг фалсафий таълимотига амал қилмоқ лозим. Яъни ҳамма нарсага шубҳа билан қараш талаб этилади. Бу соҳада ҳар дақиқада ўнлаб ёлғонга дуч келиш мумкин. Бу ёлғонларнинг кўпчилиги қасддан қилинмайди; уларни фақат молиявий ноаниқлик билангина изоҳлаш мумкин. Бироқ улар инсонларни пул йўқотиш масаласида қасамхўрлик даражасига олиб бориб қўяди. Молия дунёсида манфаатдор бўлмаган инсон йўқ. Ҳар бир шахс ўзининг манфаатидан келиб чиқади. Ҳамма бирдай нархни кўтариш ёки тушириш пайида бўлади. Бундай ҳолатларда ҳатто инсоннинг гуноҳ ва савобларини ёзиб борувчи Фаришта ҳам одамлардан рост гапни кутмаса бўлаверади.
Ўнта ҳолатдан тўққизтасида сотиб олиш таклифи сотувчиларнинг ўзидан, сотиш таклифи эса харидорлардан чиқади. Ҳиссадорлик жамиятларининг ташкил этаётганлигига оид хабарларга келсак, уларни кўз билан кўрмагунча ишонмаслик керак. Ситида шундай пихини ёрган сафсатабозлар борки, улар тўрт ғилдиракли арава акцияларини ҳеч иккиланмасдан Ролле-Ройснинг акциялари деб таъкидлашлари мумкин. Бироқ шуни ҳам айтиш керакки, ҳар йили минглаб ҳисоботларда камомадлар даромад сифатида кўрсатилади ёки аксинча. Ҳеч бир ҳисобчи бу фактни инкор қилолмайди.
ЎЗИНГИЗ БИЛГАН НАРСАНИГИНА СОТИБ ОЛИНГ. Агар сиз дўкондор бўлсангиз, пулларингизни сиз учун мол сотиб оладиган энг яхши компанияга қўйинг. Борди-ю, темирйўлчи бўлсангиз, пулингизни саранжомроқ темирйўл компаниясининг акция ёки бошқа қимматбаҳо қоғозларига омонат қилинг. Қурувчи бўлсангиз, ер сотиб олинг. Агар саёҳатчи бўлсангиз, кемачиликдан ҳисса сотиб олинг. Зиёли бўлсангиз ва савдо-тижоратнинг йўл-йўриқларини билмасангиз, бошингизни қотириб ўтирманг, давлатнинг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олинг. Ҳисса сотиб олиш масаласида ҳамма вақт бурнингизнинг тагидаги бизнесни танланг. Пулларингизни ўз шаҳрингизга қўйинг. Кўзингиз билан кўриб турган нарсангизнигина сотиб олинг. Узоқдаги дала ҳамиша ям-яшил кўринади. Агар сиз унга ўз пулингизни ишонадиган бўлсангиз, демакки, ўзингиз ундан ҳам “яшилроқ” – -ўрроқсиз. Аввал ўзингиз яшаб турган уйни сотиб олинг, кейин қўшни уйни. Уй эгаси бўлгандан кейин сизнинг тажрибангиз саробнинг орқасидан чопиб юришга изн бермайди.
Агар яқин атрофингизда пулингизни қўйиш учун ҳеч қандай хусусий мулк бўлмаса, ўттиз ва ундан кўпроқ йил мобайнида омонатчилар билан ишлаб келаётган машҳур фирмалардан бирининг қимматбаҳо қоғозларини сотиб олишингиз мумкин. Ўттиз йил давомида дивиденд тўлаб келаётган ҳар қандай фирма яхши фирма ҳисобланади.
Албатта, иложи бўлса, пулингизни ҳамма вақт ўзингиз билган бизнесга омонат қилинг. Пул қўяётган пайт уқувсиз ва лақма бўлманг. Жоҳиллик – ҳамиша хавфли, айниқса, молия соҳасида ўзингиз билган бизнес билан шуғулланиш бу – ўз пулингиз билан ўзингиз шуғулланишингиз, демакдир.
Шундай қилиб, сақлаш санъати ва улар орқали яна пул топиш усули деб аташ мукин бўлган МОЛИЯ соҳасида амал қилиниши керак бўлган илк қоида шу: эшитган эмас, балки билган нарсангиз билан шуғулланинг.
Кимнинг пули кўпайса, ўша билан самимий муносабатда бўладиган одамларнинг сони камаяди. Барча тоифадаги одамлар, у хоҳ тўғри, хоҳ муттаҳам бўлсин, бор кучлари билан уни қўлидаги пулидан маҳрум қилишга тиришадилар.
Ҳар қандай одамнинг пули хавф остидадир!
Ва ҳамма вақт пул топишдан кўра уни сақлаб қолиш қийинроқ. Шунинг учун ҳам биринчи қоиданинг шиори қуйидагича:
ЭҲТИЁТКОРЛИК БИЛАН ИШ КЎРИНГ. ЎЗИНГИЗ БИЛГАН НАРСАНИГИНА СОТИБ ОЛИНГ.
Do'stlaringiz bilan baham: |