N husanov m. Husanova r. Xo‘jaqulova



Download 1,03 Mb.
bet17/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,03 Mb.
#1107
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87
11-topshiriq: 20 ta bosh harf ishtirok etgan iqtisodiy mavzudagi gapni gazetalardan toping va ko‘chiring.

  1. Quyidagi qisqartmalarni to‘liq holga keltiring: ToshDTU, ToshDAU, TMI, O‘zMU, SamDU, O‘zDFU, O‘zA, TSHPOTMOJ, O‘zDJTI.

12-topshiriq:
Bo‘gin ko‘chirish qoidalariga rioya etilmagan holatlarga 20 ta misolni gazetalardan toping.
13-topshiriq: Quyidagi matnni lotin alifbosida yozing va bo‘gin ko‘chirish qoidalariga rioya qiling.
ПУЛДОРЛИК САНЪАТИ
II ҚОИДА
ТАЪСИРЛАРГА БЕРИЛМАНГ
Бу қоидани бизнесга ҳам, молияга ҳам татбиқ қилиш мумкин. Яъни: кимнингдир қандайдир миқдорда пули бўлса, қуйидаги принципга қатъий амал қилиши керак; уларни ҳеч қачон ҳавога совурмаслик, насия бермаслик ва пулни бировнинг таъсири билан омонат қўймаслик лозим. Дунёда муттаҳам, қашшоқ ва садақа сўровчилар шу қадар кўпки, пули бор одам ўзига мустаҳкам қалъа қуриб олиши, уларнинг қўққисдан бостириб келишига йўл қўймаслиги керак. У ҳамма вақт ҳушёр туриши керак. У бировларнинг ҳисобига кун кўрадиган ана шундай товламачи-ҳаромтомоқлардан ўзини ҳимоя қила билиши керак.
Сиздан биров пул сўраган тақдирда уни беришга шошилманг, жавобини эртага қолдиринг. Бу сизни жуда кўп зиёндан қутқаради. Атрофингизда хоҳлаган кишини хоҳлаган нарсага ишонтириш қобилиятига эга бўлган одамлар кўп. Инсон ҳар дақиқа, ҳар сонияда ана шундай одамларнинг таъсирида бор-йўғидан ажраб қолиши мумкин. Ҳаромтомоқ одамлар бўлгани каби ҳаромтомоқ ҳукуматлар ҳам бор ва уларга яна қандайдир ярамаслар ҳам қўшилиб, ҳаммалари биргаликда инсонларни пулидан маҳрум қилиш санъатини ўйлаб топганлар. Уларнинг ҳужум санъати бизнинг ҳимоя саъатимиздан анча ошиб тушади. Мени ушбу китобни ёзишга ундаган асосий нарса ҳам ана шу ҲИМОЯ САНЪАТИНИ такомиллаштириш эҳтиёжидир. Молия дунёсида муттаҳамлар ҳамиша бўлган, бор ва бўлажакдир. Улар сизни сармоянгиздан маҳрум қилишнинг энг беозор йўлларини биладилар. Улар қамоқхоналарда эмас, сиз билан бизнинг шундоққина ёнимизда ялло қилиб юришади. Улар пулни топишмайди, пулни сиз билан мендан юлиб оладилар. Улар ажойиб лойиҳаларни ишлаб чиқадилар ва жон талвасасида бор овозлари билан бақирадилар: “Зўр режа! Миллионлар, миллионлар! Ким қоплаб пул топишни истайди? Шошилинг! Тезроқ келинг ва пулларингизни олинг!”
Бундай сафсатабозлар оломонни ҳамма вақт ўзларига жалб қила оладилар. Энг қизиғи шундаки, туппа-тузук одамлар ҳам уларга лаққа тушиб ўтирадилар. Орадан маълум вақт ўтгач, қаллоблар – пул, одамлар эса қуруқ режани оладилар. Муттаҳамлар пул билан, одамлар эса режа билан қолаверадилар. Ҳеч бир қонун инсонни фирибгарликдан муҳофаза қила олмайди!
Ўртаҳол одамларнинг пули фирибгарлар бошига олтин ёмғир бўлиб қуйилиши ҳеч гап эмас экан. Молия соҳасида ҳақиқий лақмалик ва инсофсизликнинг чеки йўқ. Нодўстларни қўя туринг, ҳатто энг яқин дўстлар ҳам сизнинг пулларингиз ҳисобига ўз чўнтакларини қаппайтириш учун ҳеч қандай куч-ғайратни аямайдилар. Ҳатто Англияда ҳам шундай инсонлар борки, — уларнинг ичида эркагидан аёли кўп, — якка-ю ёлғиз мушғулотлари одамлардан пулларини юлиб олишдан иборат.
Шунинг учун ҳам молия соҳасида ҳимояланиш санъатини ўрганиш зарурий шартдир. Ўз пулини сақлаш ёки уларни ўзича сарфлашни истаган ҳар бир одам бу санъатни ўрганиши керак. У ҳеч қандай сиқувга ён бермаслиги даркор. Ҳамма вақт ҳотиржам ва совуққонлик билан ўзига шундай саволни бериши керак: “Мен бундан нима фойда кўраман?”
Шахсий манфаатнинг уяти йўқ. Шахсий манфаатдан фақат бировларнинг саховати орқасида кун кўрувчи ҳаромтомоқларгина ҳазар қилиши мумкин. Шахсий фойда — бойликнинг тамалидир. Дунё тараққиёт уйини кўтариб турган асосий устунлардан бири ҳам шу. Лақмалик ва ўз манфаатларини менсимаслик гадойларнинг фалсафасидир; ўғрилар ҳам тез-тез шу фалсафага мурожаат қиладилар. Аввал ўз пулингизни ишлаб топинг, кейин уларни ҳимоя қилинг ва ўз тадбирингизга кўра ишлатинг – соғлом фикр, ҳалоллик ва олийҳимматлиликнинг мезони шулардир. Аҳмоқлар қанчалик кўп бўлса, ўғрилар ҳам шунчалик кўпаяди. “Ўғрилик қилманг!” – буюрилган эди Муқаддас китобларда. Мен эса сизга “ўғирлатманг ҳам!” демоқчиман.
Одам хусусий мулк эгаси бўлдими, у энди аввалгидай ҳис-ҳаяжонга берилмаслиги керак. Ҳамиша ҳушёр ва соғлом ақлга эга бўлмоқи лозим. У ҳамма вақт уйига қайтгач, хотини билан албатта маслаҳатлашиши керак. Ҳисоб-китоб масаласида аёл киши эркак кишига нисбатан анча совуққондир.
Пулни сақлашда аёллар эркакларга нисбатан бир қадар тадбиркорроқдирлар. Эркак киши – тақдир ўйинининг қизиқувчан иштирокчиси, аёл эса – совғалар эгаси. Шунинг учун ҳам ҳар бир эркак пул сарфлашга ўз аёли ёки онаси билан маслаҳатлашмоғи керак. Бировнинг қўлини қайтармаслик деган нарса унга пул беришга баҳона бўлолмайди. Шунингдек, кимнингдир юзидан ўтолмасдан пул бериш ҳам ақлдан эмас. Пулингиз ўзингизга қайтиб келишига кўзингиз етгани тақдирдагина бировга чек ёзиб беришингиз мумкин.
Нақд пулини қандайдир таваккалчиликка алмаштириш беъманиликдан бошқа нарса эмас. Сизнинг офисингизга биров кириб, “Бўлақол, 500 фунтлик чек ёз-да, менга бер. Тезроқ ҳаракат қилсак, биз бош автострадани сотиб оламиз” дегудек бўлса, бу каби хомхаёл ўпкасизларга айтинг, автотрассани унинг ўзи сотиб олаверсин. Ёки қўлида қуруқ режадан бошқа ҳеч нарсаси бўлмаган бир одам келиб, десаки: “Тезроқ, шошилиш керак. Шу чекни имзолаб юбор”, сиз унга столингиз устидаги ёзувни кўрсатинг: “қўлимдаги нарсани қўлимда сақлайман”. Ҳатто сизга бир парча пишлоқнинг эвазига бутун бошли темирйўлни таклиф қилишса ҳам, ўша бир тишлам пишлоқдан воз кечманг. Ҳамма вақт пул қўйиш ҳақида гап кетганда ва сизга “ҲОЗИР ЁКИ ҲЕЧ ҚАЧОН” деган талабни қўйганлари тақдирда сиз “ҲЕЧ ҚАЧОН” деб жавоб беринг. Нима учун ҳаракат қилиш кераклигининг сабабини англаб етмагунингизча “тезроқ бўлиш” қабилидаги огоҳлантиришларга шубҳа билан қаранг. Сизга ҳар дақиқада “Тезроқ бўл, пулни берақол”, дейишлари мумкин ва сиз ҳеч қачон ҳеч кимга пулингизни берманг!
Ошиғич ишни эртага қолдириш билан сиз ҳақиқатан ҳам яхши бир имкониятни қўлдан бой беришингиз мумкин ва бу ҳечам қўрқинчли эмас: пировардида сизнинг барибир пулингиз кўп, бош оғриғингиз эса камроқ бўлади.
Ўз ишингиз билан ўзингиз шуғулланаётан, яъни ўз “ўйин”ингизни ўйнаётган пайт иложи борича эпчилроқ бўлишга тиришинг. Бироқ пулингиз ёки мулкингиз ҳақида гап бораётганда, ҳечам шошилманг. Бир йилда йиққанингизни бир сонияда йўқотиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Ҳеч қачон қандайдир бир кучнинг таъсири ҳақида ўйламанг.
15-topshiriq: « So‘z »ning qanday ma’nolarda ishlatilishiga e’tibor bering va ko‘p ma’noda qo‘llaniluvchi “pul”, “savdo”, “bozor” kabi iqtisodiy so‘zlarni izohlang hamda misollar keltiring:
SO‘Z
1.Lug‘aviy ma’noli vazifa bajaruvshi til birligi.
2.Maqol, mаtal, ibora: Otalar so‘zi – aqlning ko‘zi.
3.Gap, nutq: So‘zga chiqmoq.
4.Ovoza, mish-mish: So‘z tarqaldi.
5.Nasihat, o‘git: Ota-onangni so‘ziga quloq sol.
6.Va’da, lafz: So‘zdan qaytish – gunoh.
7.Nizo, kelishmovchilik: Oradan so‘z o‘tdi.

Download 1,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish