Муҳокама учун саволлар:
Оилада махалланинг ўрни?
Оила қандай ташкил бўлади?
Никох муносабатлари хақида маълумот беринг?
3-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Оила илмий-амалий марказининг фаолияти давлат ва жамият тараққиёти манфаатларига йўналтирилгандир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила» илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва унинг бугунги кундаги фаолияти бутун моҳият эътибори билан жамият тараққиётида, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини яна бир марта тасдиқлайди ва унинг равнақига хизмати хақида талабаларга тушунча бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Оила Кодекси хақида изох беради .
Оила илмий-амалий марказининг фаолияти давлат ва жамият тараққиёти манфаатларига йўналтирилганлигини изохлайди.
Оилавий турмуш бу буюк ҳаёт мактабидир изоҳлай билади.
3-саволнинг баёни:
1997 йил 5 декабръ куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 5 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали йиғилишда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов маъруза қилиб, 1998 йилни “Оила йили” деб эълон қилган эдилар.
Бу йиғилишда Президентимиз оиланинг ҳар бир инсон ҳаёти ва умуман, жамият ҳамда давлат тараққиётида тутган ўрнини атрофлича шархлаб ажойиб фикрларни айтдилар ва жамият олдига шундай масалани қўйдилар: «… Оилага эътиборимизни тубдан ўзгартириш, оилаларни аввало ижтимоий жиҳатдан ҳимоялаш, эъзозлаш, қўллаб-қувватлаш - бугунги кунимиз учун ва эртанги итсиқболимиз учун нақадар муҳим ва долзарб эканлигини яхши тушунишимиз ва англашимиз даркор». Шу муносабат билан кўп ўтмай 1997 йил 9 декабрда Президентимизнинг оила масаласига бағишланган махсус фармойиши эълон қилинди. Фармойишда “Оила йили” билан боғликликда Давлат датсурини ишлаб чиқиш учун Республика Комиссияси тузилди ва унинг таркибидаги ишчи гуруҳларни ташкил этиш вазифаси қўйилди. Датсурнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. 1998 йил январъ ойида оила манфаатларини таъминлаш борасидаги тадбирлар, Давлат Датсури тайёрланди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 январдаги қарорига асосан тасдиқланди. Давлат Датсури комплекс тусда бўлиб, у 150 дан кўпроқ тадбирларни ўз ичига олди, дастурда белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун эса барча манбалар бўйича 144,8 млрд. сўм маблағ ажратилиб, унинг деярли ярми давлат бюджетидан берилди.
Олий Мажлиснинг ХII сессиясида қабул қилинган Оила Кодексининг оилавий муносабатларида эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилик принтсиплари мустаҳкамланди. Кодексда оиладаги мулк, бола тарбияси ва бошқа жиҳатлар янги замон талаблари асосида талқин этилган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика «Оила» илмий-амалий Марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 1998 йил 2 февралъ қарори оила манфаатларини такомиллаштириш йўлида қўйилган янги салмокли қадамдир. Бу қарорга биноан Ўзбекистон республикаси Хотин-қизлар қўмитасида Республика “Оила – илмий-амалий Маркази” ташкил этилди. Марказ оила муаммоларини ўрганиш бўйича лабораторияга эга бўлди. Бундай марказнинг вужудга келиши кўп жиҳатдан аҳамиятлидир. Биринчидан, оила – жамиятнинг негизидир, демак оила муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш билан узлуксиз, ҳамиша шуғулланадиган, бу борада ўз таклиф-мулоҳазаларини ишлаб чиқиб, вақти-вақти билан давлат ва жамият олдига қўядиган муассасага эҳтиёж катта. Иккинчидан, ҳаёт, жамият хамиша ривожланишда, тараққиётда экан, демак оила муаммолари ҳам ўзгариб, янгиланиб бораверади ва улар тўғрисида бутун жамият ва давлат бошқаруви ўз вақтида аниқ тасаввурга эга бўлиб боради.
«Оила» маркази аввало оиланинг равнақи билан боғлиқ муаммолар мажмуасини атрофлича илмий ўрганиш ва услубий тавсиялар тайёрлашни ўзининг асосий вазифаларидан бири деб билади. Бундай муаммолар эса оз эмас. Шу билан бирга «Оила» маркази фақат илмий аҳамиятга эга бўлган муаммолар билангина шуғилланиб қолмай, қарорда кўрсатилганидек, у кенг амалий фаолият билан ҳам машғул бўлади. Яъни, оилани ривожлантириш, уни такомиллаштириш, оила аъзолари саломатлигининг тиббий-биологик асосларини илмий ўрганиш билан бир қаторда бу муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалий тадбирлар мажмуасини ҳам бажаради. Яна, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашни яхшилаш мақсадида Никоҳ уйлари ва саломатлик марказларида махсус ўқув - тарбиявий курсларни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда бу масканлар муваффақиятли фаолият кўрсатмоқдалар. Шунингдек, оиланинг ҳуқуқий соводхонлигини яхшилаш ва ҳимоялаш – ҳозирги кунда энг муҳим вазифалар қаторидан ўрин олган. Марказ 1998 йиллнинг «Оила йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан белгиланган тадбирлар туфайли Давлат датсурининг бажарилиш маниторингини олиб бораётганлиги катта аҳамиятга эгадир.
Оила илмий-амалий марказининг фаолияти давлат ва жамият тараққиёти манфаатларига йўналтирилгандир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Оила» илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ва унинг бугунги кундаги фаолияти бутун моҳият эътибори билан жамият тараққиётида, маънавий баркамол ва жисмонан соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини яна бир марта тасдиқлайди ва унинг равнақига хизмат қилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан оилани, оила-никоҳ муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |