Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,08 Mb.
bet64/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

Асосий саволлар:
1. Оиланинг социал моҳияти ҳамда унинг ахлоқий, ҳуқуқий асослари. Оиланинг функциялари ва унинг типлари.
2. Ҳозирги даврда оила ривожидаги социал хусусиятлар.
3. Ўзбекистон Республикасида никоҳ ва оила муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги социал тадбирлар


Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар:


Оила, никох, полигиния, полиандрия, моногом, оилавий ҳаёт шароити, оила таркиби, оила функцияси, оила турмуш тарзи, оилавий мафкура.


Мавзуга оид муаммолар:
1. Оила ижтимоий институт эканлигини қандай асослайсиз деб ўйлайсиз?


1-асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Индивид, одам, инсон, шахс, фуқаро, ижтимоий хусусиятлар, социал гуруҳлар, социал институтлар, социал ташкилотлар ҳақида ижтимоий-фалсафий ва илмий тушунча бериш. Шахснинг ривожланиш босқичлари хусусида тушунча бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:

  1. Одам ўз-ўзини англаб, инсонга айланишининг шаклларини ажрата билади.

  2. Шахс хақида Европа социологлари тадқиқотларига изох беради.

  3. Шахснинг ижтимоийлашув даврини ифодалаб беради.



1-саволнинг баёни:
Фанда оилага қуйидагича таъриф берилади: «Оила – инсонларнинг табиий биологик, никоҳ, қон-қариндошлик, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавият муносабатларига асосланган, турмуш бирлиги ва ўзаро жавобгарлик ҳис-туйғулари орқали боғланган ижтимоий гуруҳдир».
Оила – кишилар ҳаётининг энг муҳим қисми, жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий – маданий организм. Оила – кишиларнинг табиий – биологик (жинсий муносабатлар, уй – рўзғорни бошқариш), ҳуқуқий (масалан, никоҳни фуқаролик ҳолатларида қайд этиш), маънавий (эр-хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги севги, меҳр-муҳаббат туйғуси ва шу кабилар) муносабатларига асосланган бирлик.
Никоҳ ва оила муносабатлари қадимги даврлардан бошлаб илмий тадқиқотлар манбаининг бир йўналишини акс эттириб, социал тизимни ташкил этувчи социал инстиутларнинг алоҳида фукцияга эга бўлган бир бўлаги ҳисобланади.
Маълумки, ҳар бир социал институт ўзига хос функцияни бажаришга йўналтирилгандир. Турли йўналишдаги социологлар бу социал институтларнинг алоҳида функцияларини ўрганишга киришиб, классификациялашга уринганлар.
Бу соҳада анча тўлиқ ва қизиқарли маълумотларни социологлар С.Липсет, Д.Ландберг ва бошқаларнинг «Институционал мактаб» социологияси манбаларидан олишимиз мумкин. Ана шу социал институтлардан бири оила ҳисобланади. Классик социологларнинг назарияларида социал институтлар амал қилишига кўра иккига ажратиб кўрсатилган: Оддий ва мурккаб. Оддий социал институтнинг классик мисолида оила институтини кўриб чиқишимиз мумкин. А.Г. Харчевнинг маълумотига кўра оила кишиларнинг никох ва қон-қариндошлик хусусиятига кўра бирлашмаси бўлиб, ижтимоий турмушни шакллантириш ва биргаликдаги жавобгарликларига кўра боғланган бўғиндир.
1857-1929 йилларда яшаб ижод этган Америка социологи ва иқтисодчиси Т.Вебленнинг социал институтлар ҳақидаги концепцияси асосида функционал ёндашувларни кўриш мумкин. Бунга кўра оила – жамият аъзоларини такрор ишлаб чиқариш функциясини бажарувчи институтлар ҳисобланади.
Бу масалаларни биз А.Миллернинг концепцияларида ҳам кўришимиз мумкин (1914-1973). Ўз даврида М.Вебер ҳам социал институтлар ва уларнинг функциялари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган.
О.Конт ўз социологик назарияларида оилани жамиятнинг бирламчи асоси сифатида қараб чиқади ва унинг келиб чиқишини инсоний муносабатлардаги табиий ҳолат деб изоҳлайди.
О.Контнинг фикрича: оилада ижтимоий муносабатларнинг барча кўринишлари ўз аксини топади, яъни нотенглик (авлодлар ва жинслар ўртасида), тобелик (оила аъзолари ўртасидаги, оила бошлиғи, катталар) ва ҳоказо.
Шунга кўра оила бир кичик давлат бўлиб, у давлатнинг шаклланиш асоси, унинг модели, оила социал функциялари эса - жамият функцияларини акс эттиради.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish