Н. Э. Темирова фанидан ўҚув –услубий мажмуа ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


йилни “Аёллар йили” деб эълон қилинди



Download 2,08 Mb.
bet69/84
Sana11.12.2022
Hajmi2,08 Mb.
#883773
TuriУчебно-методический комплекс
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   84
Bog'liq
portal.guldu.uz-sotsiologiya

1999 йилни “Аёллар йили” деб эълон қилинди.
2000 йил – “Соғлом авлод йили” деб эълон қилинди.
2000 йил 15 февралда Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом авлод давлат датсури тўғрисид” қарори қабул қилинди. У 6 йўналишдан иборат.
2001 йил – “Оналар ва болалар” йили бўлди.
2001 йил 5 февралда Вазирлар Маҳкамаси “Она ва бола” давлат датсури тўғрисида” қарор қабул қилди.
2002 йил – “Қарияларни қадрлаш йили” деб эълон қилинди.
2003 йил – “Обод маҳалла йили”.
2004 йил – “Меҳр ва мурувват йили”.
2005 йил – “Сиҳат-саломатлик йили”.
2006 йил – “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”.
2007 йил – “Ижтимоий ҳимоя йили”.
2008 йил – “Ёшлар йили”.
2009 йил - “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”.
Маълумки, оиланинг авлод қолдириш функцияси нафақат оила мустаҳкамлигини сақлашда, балки жамият ҳаётида ҳам жуда муҳим ролъ ўйнайди.
Кўп болали оилалар ҳозирга келиб, маълум ижтимоий - иқтисодий омиллар таъсири отсида борган сари камайиб кетмоқда. Бу ҳолат яқин келажакда ўзбек миллатининг ривожланиши ва равнақи даражасига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта. Жамият, ҳар қандай давлатнинг ижтимоий таназзулга юз тутиши энг аввало ундаги оиланинг барбот бўлиши, бузилишининг кўпайишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Шунинг учун оилавий ажралишларни, қўйди-чиқдиларни келтириб-чиқарувчи туб сабабларни аниқлаш, ўрганиш ва уларнинг олдини олиш учун илмий - амалий тавсиялар ишлаб чиқиш оила социологиясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Республика бўйича никоҳлар умумий сонининг ўсиши билан ажралишлар сонининг ҳам ўсаётганлиги ташвишлидир. Оилавий ажралишларнинг асосий сабаблари нималарда? Ажралишларнинг тарафдори кўпроқ ким? Эркакларми ёки аёлларми? Қайси бирлари кўпрок айбдор? – деган саволлар юзасидан олиб борилган социологик тадқиқотлар натижаларига кўра оилавий ажралишларнинг 70% да аёлларнинг, фақат 30% да эркакларнинг даъвогарлиги асосида содир бўлмоқда. 41,4% ажралишларнинг асосий айбдори эркаклар, 26,8% аёллар, 4,5% ҳар икки томоннинг ўзаро келиша олмаганлиги сабабли 7,3% эса келин билан қайнона ўртасида келишмовчилик сабаб бўлганлиги оқибатида бузилмоқда. Ҳозирги вақтда асосан кўпроқ қуйидаги омиллар оилавий ажралишларга сабабчи бўлмоқда:
1. Эр ўз оиласини моддий ва маъанвий жиҳатдан қўллай олмаслиги.
2. Эрлик бурчини, оила бошлиғи сифатидаги масъулиятли вазифасини бажармаётганлиги туфайли. Эрнинг спиртли ичимлик, наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва натижада соғлом оилавий муҳитнинг бузилиши оқибатида.
3. Аёлларнинг ўз эрига нисбатан қўпол муносабатларда бўлиши, эрни эр ўрнида кўрмаслиги, менсимаслиги ва оилада аёллик (хотинлик) бурчини ҳис қилмаслиги натижасида.
4. Эр-хотин ўртасида ўзаро ҳурматнинг йўқлиги, ҳарактерларининг тўғри келмаслиги, оддий муомала маданиятининг йўқлиги ва ҳоказо.
Олиб борилган социологик тадқиқотларга кўра, оилавий ҳаётда ўзларини бахтли деб ҳисоблаган аёллар булар: иш жойида муваффақиятга эришган, ҳар томонлама қизиқишга ва қобилиятга эга бўлган, мустақил, ташқи кўринишидан келишган ва гўзал бўлган аёллар эмас, балки – жиддий, юмшоқ кўнгил, меҳрибон, ўз оиласига жонкуяр, чекинувчан, бир гапдан қоладиган аёллар экан. Эътибор берилса, ҳақиқий оилавий бахтга эришиш омиллари ахлоқий муносабатларга бориб тақалиши маълум бўлди.
Айрим муаллифларнинг фикрича, оила қуриш ёшидаги ҳар бир эркакка 5 нафар аёл тўғри келиши ва бу ҳолат эса кўп хотинликка рухсат беришга асос бўлишини таъкидлайди. Аммо статитсик маълумотлар эса бу фикрларни тасдиқламайди. Агар 1989 йилда республикамизда 5481,8 минг эркак ва 5820,8 минг аёл (1 га 1,06) итсиқомат қилган бўлса, 1997 йилда 6562,7 эркак ва 6873,3 минг аёл (1 га 1,0) яшаган. Шундан ҳам кўринадики, сезиларсиз бўлган фарқ йил сайин камайиб бормоқда.
Оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳни бекор қилиш ҳолатларининг олдини олишда миллий урф-одатлар ва анъаналар, шунингдек, маҳаллалардаги яраштирув комиссияларининг имкониятларидан этарли даражада фойдаланилмаётганлиги оқибатида никоҳни бекор қилиш даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида қуйидагича: 2002 йилда вилоят бўйича 14648 та никоҳ қайд этилиб, шундан 2857 таси бекор қилинган. 4025 та ҳолатда никоҳсиз фарзанд туғилиб, оталик белгиланган. Андижон вилояти мисолида “Оила кодекси”нинг “Эр-хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларига тааллуқли қоидалари” моддаси ўрганилганда никоҳи бекор қилинган эр-хотинларнинг ёшлари таҳлил этилиб, бу кўрсаткич асосан 20-25 ёшгача 16,1, 30-35 ёшгача 31,3%ни ташкил этаётганлиги, никоҳ шартномасини тузишда хатоликларга йўл қўйилаётганлиги аниқланган.
Аҳолининг турмуш шароити ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини изчиллик билан яхшилаш натижасида мамлкатимизда умумий ўлим кўрсаткичи кейинги 10 йилда қарийб 20 фоизга камайди. Гўдаклар ўлими кўрсаткичи эса янги туғилган ҳар 1000 нафар чақалоққа нисбатан 23 тадан 13 тага тушди ва биргина 2007 йилнинг ўзида 11 фоизга камайди.
Агар 1991 йилда оналар ўлими билан боғлиқ кўрсаткич ҳар 100 минг нафар аёлга нисбатан 65 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда (2007) бу (кўрсаткич) рақами 24 тага тушди, гўдаклар ўлими эса илгари 1000 нафар чақалоққа 35 тадан тўғри келган бўлса, ҳозирги кунда 14 тага тушди.
Ўртача умр:
Аҳолининг ўртача умр кўриш даражаси 1990 йилда 67 ёшни ташкил этган бўлса, 2006 йилда 72,5 ёшни ташкил этди. Жумладан, эркаклар ўртасидаги ўртача умр кўриш 66 ёшдан 70 ёшга, аёллар ўртасида эса 70 ёшдан 74,6 ёшга узайганини одамлар саломатлигини муҳофаза қилиш шароитини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларнинг аниқ ва яққол натижаси сифатида баҳолаш ўринли бўлади.

3. Ёшларни оила ва никоҳ муносабатларига тайёрлаш мақсадида ўқув юртларида, маҳалла қўмиталари қошида мутахассис врачлар, руҳшунослар ва социологларнинг суҳбатларини доимий равишда ўтказиб бориш.


4. Миллий оилавий анъаналар, байрамларни кенг тарғиб қилиш ва ҳоказо.
Шундай қилиб, оила ва никоҳ муносабатлари нафақат эр-хотин ўртасидаги шахсий, балки ижтимоий, умумбашарий аҳамиятга ҳам эгадир. Оила социологияси моҳият эътибори билан шу умумбашарий аҳамиятга молик муаммони ҳал этиб боришдек, буюк вазифани бажаришга хизмат қилади.
Ҳозирги кунга келиб Ўзбекистон да 5,5 млн. атрофида оила истиқомат қилади. Уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларда яшайди. Қишлоқларда ажралишлар деярли кам содир бўлиши кузатилган – 1000 кишига-0,3 марта. Типик қишлоқ оиласи 5,5 кишидан таркиб топган. Уй хўжаликлари кўпинчалик бир том остида турли авлодларга мансуб бир неча қариндош оилаларни бирлаштиради.
1997 йилдан бошлаб кўп болали, кам таъминланган оилаларга мақсадли ижтимоий ёрдам тақсимлашни давлат маҳаллаларга ишониб топширди.
Маҳаллалар жамоатчилик активининг фаолиятини ноҳукумат Республика «Маҳалла» фонди мувофиқлаштириб бормоқда.

Download 2,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   84




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish