Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)


«ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини бара-



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

«ўз бандасини кечаси Масжидул Ҳаромдан атрофини бара-
кали қилганимиз Масжидул Ақсога мўъжизаларимизни кўр-
сатиш учун сайр қилдирган Зот покдир. Албатта, У ўта эши-
тувчидир, кўриб турувчидир» (Исро сураси, 1-оят). Меърождан 
сўнг мусулмонларга беш вақт намоз ўқиш фарз қилинган.
НОМАИ АЪМОЛ ВА ҲИсОБ
Бандаларнинг номаи аъмоллари – уларнинг тоат ва гуноҳлари 
ёзилган китобнинг ва бандалар ҳисобга тортилишининг ҳақлиги-
га ишониш Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг бир қисмидир. 
Қиёматда мўминларнинг номаи аъмоллари ўнг томонларидан, ко-
фирларнинг номаи аъмоллари орқа ва чап томонидан берилиши 
ҳақдир. Қуръони каримда бундай марҳамат этилади: 
«Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, тезда, осон-
гина ҳисоб қилинур. Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб 
борур. Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафидан берилса... у 
тезда ўзига ҳалокатни чақирур. Ва ловуллаган оловга кириб, 
куюр. Албатта, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган 
эди. Чунки у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди. Ҳа! 
Албатта, робби уни доимо кўриб турувчи эди» (Иншиқоқ сура-
си, 7-15-оятлар). Ҳар бир кишининг қилган ишлари унинг икки 
томонидаги фаришталар (кироман котибийн) томонидан ёзиб бо-
рилади. Қуръони каримда бундай оят келган: «Ҳар бир инсоннинг 
амалини бўйнига боғлаб қўйганмиз ва қиёмат куни унга бир 
китоб чиқарамизки, у унга очилган ҳолда рўбарў бўлур» (Исро 
сураси, 13-оят).
МЕЗОН (ТАрОЗИ)
Қиёмат куни Маҳшаргоҳда бандаларнинг яхши ва ёмон амал-
лари мезонда – тарозида тортилишининг ҳақлигига ишониш Аҳли 
сунна вал жамоа ақийдасининг бир қисмидир. Қуръони каримда 
«қиёмат куни учун адолат мезонларини қўюрмиз. Бирор жон-
га ҳеч қандай зулм қилинмас» дейилган (Анбиё сураси, 47-оят)


14
Маҳшаргоҳда бандаларнинг амаллари ўлчанадиган тарози ҳақи-
қий тарозидир. Унинг икки палласи, тили мавжуддир. Амалларни 
ўлчаш ҳисобдан сўнг бўлади.
сИрОТ
Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг муҳим қисми Сирот-
га – дўзах устига тортилган кўприкнинг ҳақлигига ишонишдир. 
У қилдан ингичка, қиличдан тездир. Унинг устидан истисносиз 
барча бандалар ўтишади. Аллоҳнинг солиҳ, мўмин бандалари 
Сирот кўпригидан яшин тезлигида ўтиб кетишади. Осий, муш-
рик, кофирлар эса ундан ўтишда кўп қийналишади, кўплари ун-
дан жаҳаннамга қулайди.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish