Н а м о з – энг улуғ ибодат (МУсулмон йигит-қизларнинг дин китоби)



Download 1,49 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/60
Sana22.02.2022
Hajmi1,49 Mb.
#91914
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60
Bog'liq
namoz-kitobi

АҲЛИ сУННА ВАЛ ЖАМОА
Инсоният тарихига холис назар қилган киши шунга амин 
бўладики, Аллоҳ таоло Одам зурриётига берган ихтиёр туфайли 
баъзилар Ҳақни топишса-да, айримлари ботилга эргашишган. 
Шу сабабли Мусо ва Исо алайҳимуссалом қавмлари етмиш икки 
фирқага бўлинган бўлса, Ислом уммати етмиш уч фирқага бўлин-
гандир. Ҳақ бир бўлганидан кейин фирқаларнинг фақат бири уни 
топади ва унга эргашади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва 
унга эргашган фирқа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва у зотнинг 
саҳобалари амал қилган йўлда собит қолган мусулмонлардир. 
Қолган етмиш икки фирқа Ҳақни топмаган бўлса-да, Ислом ди-
нининг қатъий ҳукмларини инкор қилмагани учун Ислом доира-
сида ҳисобланади. Ислом уммати ичида Ҳақни топган ва унга эр-
гашган фирқа «Аҳли сунна вал жамоа» деб аталади. Аҳли сунна 
вал жамоа фирқаси амалиётда тўрт мазҳабга бўлинган:
1. Ҳанафий мазҳаби. Имом Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит.
2. Моликий мазҳаби. Имом Молик ибн Анас.
3. Шофеъий мазҳаби. Имом Муҳаммад ибн Идрис 
аш- Шофеъий.


17
4. Ҳанбалий мазҳаби. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал.
Бугунги кунда дунёдаги мусулмонларнинг 92,5 фоизи Аҳли 
сунна вал жамоа мазҳабидадир. Улардан ҳанафийлар 47 фоизни, 
шофеъийлар – 27, моликийлар – 17, ҳанбалийлар – 1,5 фоизни 
ташкил этади.
ҲАЛОЛ ВА ҲАрОМ
Аллоҳ таоло рухсат этган нарсалар шариатда «ҳалол» дейи-
лади. Мўмин-мусулмонларга ҳалол ризқ топиш, ҳалол касб би-
лан рўзғор тебратиш, ҳалол таом-ичимликларни истеъмол қилиш 
буюрилган. Шариатимизда ижозат этилган ҳамма нарса, ейилади-
ган таомлар ёки қилинадиган ишлар ҳалол саналади. Аллоҳ таоло 
ҳалол қилган нарсалар инсон учун моддий ва маънавий фойда-
лардан холи эмас.
Аллоҳ таоло ман қилган нарсалар ва ишлар шариатда ҳаром 
ҳисобланади. Ҳаром ишга ўтиш ёки ҳаром таом ейиш оғир гуноҳ 
саналади (Бироқ, баъзан зарурат туфайли ҳаром нарса ҳалолга 
айланиши ҳам мумкин. Масалан, очдан ўлаётган одам жонини 
сақлаб қоладиган миқдорда ҳаром истеъмол қилиши, душманга 
нисбатан ёлғон ишлатиш мумкинлиги каби). Ҳаром иш ва нар-
салар саноқлидир. Қуйида улардан айримларини келтирамиз: 
тўнғиз, ваҳший ҳайвонлар, ўзи ўлиб қолган ҳалол ҳайвонларнинг 
гўштлари, сўйганда чиққан қон, «Бисмиллаҳ...»сиз сўйилган ҳа-
лол ҳайвонларнинг гўшти, динсизлар (мажусийлар) сўйган ҳай-
вон гўшти, маст қилувчи ичимлик ва гиёҳларнинг барча турлари, 
эркакларга ипак ва тилла ишлатиш, аёлларга эркакча кийиниш, 
тилла-кумуш идишда овқат ейиш, зинокорлик, судхўрлик, ўғри-
лик, қароқчилик, ғийбат, туҳмат, бўҳтон, ёлғончилик каби нарса-
лар мусулмонларга ҳаром қилинган.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish