Н. А. Эгамбердиева археология (ўқув қўлланма)



Download 14,41 Mb.
bet47/74
Sana22.02.2022
Hajmi14,41 Mb.
#98194
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74
Bog'liq
ЭГАМБЕРДИЕВА

Чархпалак технологияси.

Мақсад: талабаларни дарс жараёнида мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил равишда баён эта олиш, ўзларини баҳолаш ҳамда якка ва гуруҳларда ишлашга, бошқалар фикрига хурмат билан қарашга, кўп фикрлардан кераклигини танлаб олишга ўргатиш.


Ўтказиш технологияси:

  1. Талабалар (шароитга қараб) гуруҳларга ажратилади.

  2. Ўқитувчи машғулотни ўтказиш қоидаларини таништиради.

  3. Тарқатма материаллар гуруҳ аъзоларига тарқатилади.

  4. Дастлаб гуруҳ аъзолари якка тартибда берилган вазифани ишлаб чиқишади ва тарқатма материалнинг ўнг томонинга ўз белгисини ёки исми фамилиясини ёзади. Талаба тўғри деб билган жавобини + белгиси билан ручкада белгилаб чиқади. 10 минут ажратилади.

  5. Бажарилган вазифа бошқа гуруҳ аъзолари билан алмаштирилади. Улар ҳам тарқатма материалнинг чап томонинга ўзининг белгиси ёки исмини ёзиб, нотўғри деб билган жавобларни х белгиси билан тўғри жавобини белгилайдилар. Унга 5 минут ажратилади.

  6. Тузатилган, ўзгартирилган материалларни яна бир марта гуруҳлар бўйича алмаштириш мумкин.(гуруҳлар сонинга қараб)

  7. Охирги алмашишдан сўнг ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзлари илк бор тўлатган материални танлаб оладилар ва унда белгиланган жавоблар таққосланади ва тахлил қилидилар.

  8. Ўқитувчи тарқатма материалда берилган тўғри жавобни ўқийди ва талабалар уларни ўз жавоблари билан солиштириб борадилар.

  9. Ҳар бир талаба тўғри жавоб билан белгиланган жавоблар ўртасидаги фарқни аниқлаб, тўплаган балини хисоблаб, ўзини ўзи баҳолайди.

  10. Талабаларнинг баҳолари синф журналиги қайд қилинади ва машғулот тўғрисида ўқитувчи ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиради.

Ибтидоий давр хусусиятларини аниқланг.


( Чархпалак технологияси.)





Давр хусусиятлари

Палеолит

мезолит

неолит

энеолит

Бронза

1

Деҳқончилик вужудга келган
















2

Ўқ–ёй ихтиро қилинган
















3

Музлик даври ҳукмрон бўлган
















4

Сунъий олов ихтиро қилинган
















5

Сопол ихтиро қилинган
















6

Одамлар ғорларда яшаган
















7

Чорвачилик вужудга келган
















8

Одамлар кўчманчи ҳаёт кечиришган
















9

Неандерталь одам яшаган
















10

Ижтимойи тенгсизлик вужудга келган
















11

Микролит қуроллар ишлаб чақарилган
















12

Суғорма деҳқончилик вужудга келган
















13

Буғулар овланган
















14

Илк шаҳарлар вужудга келган
















15

Мис ихтиро қилинган
















16

Макролит қуроллар ишланган
















17

Нуклеуслар ишланган
















18

Мустаҳкамланган қишлоқлар в/к
















19

Патриархат даври бошланган
















20

Қоя тош суратлар кўп ишланган
















9-12 тўғри жавоб "қониқарли"
13-16 тўғри жавоб "яхши"
17-20 тўғри жавоб "аъло"


IV-БОБ. Қадимги ва ўрта асрлар даври маданияти
1&. Қадимги давр маданияти.

Қадимги даврда ижтимоий – иқтисодий тараққиётида туб ўзгаришлар содир бўлган. Бунда, биринчи навбатда ишлаб чиқариш усули ва мулкчилик шакллари тубдан ўзгарган. Бу темир даври жамиятининг ривожланиши асосида вужудга келган бўлиб, жамиятда шаҳарлар, давлатлар ва жаҳон империялари таркиб топган. Аҳоли ўртасида табақаланиш кучайган. Зодагонлар, қоҳинлар, жангчилар, ҳунармандлар, деҳқонлар, чорвадорлар патриархал оиланинг кичик аъзолари – хизматкорлар “қулллар” ­– жамиятнинг асосини ташкил этган. Лекин қулчилик ҳамма мамлакат ва ҳалқларда ҳам бир хил тараққий этмаган. Улар Юнонистон ва Римда ўзининг энг ривожланган–классик шаклига эга бўлган. Бу мамлакатларда ишлаб чиқариш усулининг асосини қуллар меҳнати ташкил этган. Қуллар худди жонли буюм тариқасида фойдаланилган. Уларнинг ҳеч қандай ҳуқуқи бўлмаган. Улар энг оғир ишларда бетиним ишлашга мажбур этилган.


Ўрта Осиёда эса, ишлаб чиқаришнинг асосини эркин деҳқон жамоалари ташкил этган. Қул номи остида юритилган хонадон хизматкорлари меҳнатидан эса, фақат уй юмушларини бажаришда фойдаланилган ва уларга оиланинг кичик аъзоси сифатида қаралган. Ўрта Осиёда уй қулчилигининг вужудга келишини табиий иқтисодий шароит тақоза этган. Бу асосан, суғорма деҳқончилик хўжалиги билан боғлиқ. Тўғонлар, ариқлар, каналларни қуриш ва тозалаб туриш каби ишларни фақат жамоанинг эркин, ўз меҳнатидан манфаатдор аҳолигина бажара олган. Бу ишларни бажаришда сусткашлик, лоқайдлик, бепарволикка йўл қўйиб бўлмаган.
Архаик давр тараққиёти милоддан аввалги YI асрда дунёдаги биринчи империяга асос солган Эрондаги аҳамонийлар сулоласи тарихида акс этган. Улар ўзларига қарам ўлкалар тўғрисида кўплаб маълумотлар қолдирганлар. Улар жумласига Бехистун қоя тошларидаги тасвирлар, Нақши Рустам ва Персеполь саройидаги тасвирларни келтириш мумкин. Уларга бўйсунган
Персеполь саройи рельефи. Мил.авв.V аср.
мамлакатларда аҳамонийлар маданиятига хос бўлган моддий маданият излари топилган. Шунингдек, империяда ягона пул тизими(дарик), ягона алоқа тизими ва диний эътиқод(зардуштийлик) шакллантирилган. Буюк ипак йўлининг дастлабки шаҳобчаси “Шоҳ йули” худди шу даврда ўз фаолиятини бошлаган.
Аҳамонийлар империяси 200 йилча ҳукмронлик қилган. Мил.авв.IY асрда жаҳон саҳнасида юнон–македонларнинг гегемонлиги кўрина бошлайди. Мил.авв.YII–IY асрларда юксак маданият яратган юнонлар, мил.авв.IY асрда Македонияли Александр томонидан бўйсундирилади ва у бошка халқларни, шу жумладан, аҳамонийлар империясини ҳам ўзига бўйсундириб, иккинчи жаҳон империясини ташкил этади. Шу тариқа Александр Македонский тобе қилган халқларда юнон маданияти кириб кела бошлайди.
Мил.авв.IY асрдан бошлаб юнон тангалари жаҳон савдосида етакчи ўринни эгаллайди. Қадимги даврда танга мил.авв. YII аср бошида Кичик Осиёдаги Лидияда пайдо бўлган ва шу даврдан танга пуллар ишлаб чиқиш Юнонистон, Месопотамия, Эрон, Миср ва бошқа давлатларга ёйилган. Қадимги даврда танга пуллар уч хил металл–олтин, кумуш ва мисдан ишланган, улардан кумуш кенг истеъмолда бўлган. Лидий ҳалқи яратган тангалар думалоқ ёки тухумсимон шаклда бўлиб, уларга давлат тамғаси

Қадимги давр тангалари.
босилган. Юнонларнинг пулларида эса, бадиий жиҳатдан тасвирлар мукаммал бўрттириб ишланган. Уларга кўпроқ мифологик суратлар ишланган. Шунингдек, ҳар бир мамлакатнинг ўз тангалари ҳам бўлган. Уларда кўпинча ўз подшосининг сурати, унинг номи ва улар эътиқод қиладиган худолар тасвири бўлган.
Қадимги даврда деҳқончиликнинг ривожига алоҳида эътибор билан қаралган. Ерга асосан омоч ва сўқа билан ишлов берилган. Пантикапей танга пулларида сўқанинг тасвири ҳам сақланиб қолган. Унинг тиши ётиқ, шоти эгри ва қўл ушлайдиган дастаси тикка қўйилган. Сўқа ва омоч темирдан ишланган.

Омоч. Сўқа.
Дон дастлаб ёрғучоқларда янчилган, антик авторларнинг маълумотларига кўра, ёрғучоқларда чўрилар ишлаган. Неолит давридан то антик давргача ёрғучоқлар деярли ўзгармаган. Мил.ав.IY–III асрларда қўл тегирмони тарқалган. У Италияда ихтиро қилинган. Қўл тегирмон устма–уст қўйилган иккита юмалоқ ясси тошдан иборат бўлиб, бу тошларни айлантириб, ун тортганлар. Унинг пастки тоши қавариқ, устидаги ботиқ бўлиб, икки тош ўртасига дон секинлик билан тўкиб турилган. Кичикроқ тегирмонлар қўл билан айлантирилган, катталарини эса, чўри ёки ҳайвонлар айлантирганлар. Мил.авв. II асрга келиб, қўл тегирмонлари деярли барча мамлакатларга тарқалган. Мил.авв. I асрда сув тегирмони Римда ихтиро қилинган, лекин у кенг тарқалмаган. У бизнинг давримизгача сақланиб қолмаган. Фақат антик давр муаллифлари асарларида ёзиб қолдирилган.



Антик давр сопол буюмлари нақшлари:
1-қора гулли пелика, 2-қизил гулли бомбилий, 3-қора гулли амфора, 4-килик ва ундаги тасвир.
Қадимги даврда сопол буюмлари ишлаш техникаси такомиллашган. Юнонистонда ўзига хос идишлар ишланган. Амфора (кўза) энг кўп ишлатадиган идиш бўлган. Амфоранинг оғзи тор, тагидан юқорига томон кенгайтирилиб ишланган, иккита дастаси бўлган. Унинг ичига ҳар хил нарсалар солиб ташиганлар. Кўпроқ дон, вино, ёғ, сув, балиқлар солинган. Кемаларнинг катта кичиклиги уларга сиққан амфоралар сони билан белгиланган. Дон, вино ва сув сақлашда яна – пифос деган идишдан ҳам фойдаланганлар. Бу катта сопол хум бўлиб, унга бемалол одам ҳам сиққан. Катта пифослар ерга кўмилиб, ундан омбор сифатида фойдаланганлар.

Қизил гулли ваза. Юнонистон.
Юнонлар сопол идишларни кулолчилик чархида ишлаганлар. Рўзғорда ишлатадиган идишлар яхши пиширилган, уларнинг рангги сариқ ва пушти ранг бўлган. Сопол идишларга турли бадиий безаклар берилган. Бадиий сопол буюмлар нақш солишдан олдин ва нақш солингандан кейин ҳам икки марта пиширилган.
Мил.авв.YI асрда юнонларда сополларга қора лак билан ишлов бериш кенг тарқалган. Идишларда мифологияга доир ёки ҳаётдан олинган турли хил манзаралар тасвирлари ишланган. Мил.авв.Y–IY асрларда қизил суратли вазалар кенг тарқалган. Бунда идиш бутунлай қора лак билан бўялиб, суратлар ва атрофдаги нақшлар сополнинг табиий рангида
қолдирилган. Мифологик ва реалистик мавзулар ниҳоятда аниқ ва нафис чизиқлар билан ишланган. Мил.авв.IY асрдан сопол буюмларни безашда оқ, қизил, яшил ва кўк бўёқлар билан ҳам ишлов берганлар. Бадиий сопол буюмлар айниқса, олимпиада ғолибларига тақдим этилган. У оддий амфорага ўхшатиб ишланган, лекин қайси спорт тури ғолибига мўлжаллаган бўлса, шу спорт турининг тасвири туширилган. Жумладан, муштлашиш, югуриш, найза отиш ўйинлари ва хк. Шунингдек, уларда маъбуда Афина тасвири ҳам туширилган.
Рим империяси даврида сопол буюмларига безак беришда ўзгаришлар кузатилади. Улар идишларни қизил лак билан қоплашган. Нақш ва суратлар эса бўртма тарзда аниқ ишланган. Кўпинча мева, гул ва барглар тасвири берилган.
Шиша буюмлари ишлаб чиқариш ҳам қадимги даврда ривожланган. Шиша бронза даврида Мисрда ихтиро қилинган. Мисрнинг шиша мунчоқлари бу даврда ҳам ҳаридоргир бўлиб, у сув йўли орқали Европа, Россия, Ўрта Осиё худуларигача тарқалган.
Қора гулли идиш. Юнонистон.
Юнонлар ва римликларда китоблар кўпинча ўрам шаклида бўлган. Улар икки хил материалга: папирус ва пергаментга ёзганлар. Папирус Мисрдан келтирилган. Папирус нил ўсимлиги бўлиб, унинг пояси қат–қат бўлиб, қатларга ажралган. Унинг қатламлари думалатиб силлиқланган. Натижада қоғозга ўхшаган сарғишроқ пишиқ нарса ҳосил бўлган. Ёзиш учун ишлатадиган материалларнинг иккинчи хили уй ҳайвонлари терисидан ишланган. Бу Кичик Осиёдаги Пергам шаҳрида кашф қилинган ва унинг номидан пергамент сўзи келиб чиққан. Кейинчалик Римда ўрам шаклидаги китоблар билан биргаликда, ҳозирги китобларга ўхшаш китоблар ҳам пайдо бўла бошлаган.
Қадимги даврда мураккаб геометрик безакларни ишлашда циркуль ишлатилган. У дастлаб икки дарё оралиғида кашф этилиб, Юнонистон ва Римда кенг ишлатилиб, такомиллаштирилган. Италияда эса, машстабларини кўпайтириш ва камайтириш учун ишлатиладиган пропорционал циркуллар ҳам топилган. Бу циркулларнинг ҳаммаси ҳозирги замон циркулларига ўхшаб кетади.
Рим империяси даврида балиқчилик, деҳқончилик, виночилик, соҳалари ривожланган. Вино ишлаб чиқаришда пресслардан фойдаланилган. Рим авторларидан Витрувий бурама ва ричагли пресслар ҳақида ёзиб қолдирган. Улар булардан ташқари ўроқ машина ва сув тегирмони ҳам ихтиро қилганлар, лекин уларнинг қиймати қул меҳнатидан қиммат тушганлигини сабабли, Римдан ташқарида кенг ёйилмаган. Мил. I асрда Италияда дераза ойнаси ихтиро қилинади. У тезлик билан об–ҳавоси ёмон ҳудудларга тезлик билан ёйилади.
Қадимги давр ижтимоий, иқтисодий тараққиётида Эрон, Юнонистон ва Рим муҳим ўринни эгаллаган. Уларнинг маданий соҳада қўлга киритган ютуқлар иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ривожланиши натижасида бошқа халкларга ҳам ёйилган ва бу уларнинг маданий ривожланиишда муҳим ўринни эгаллаган.
Қадимги даврда Ўзбекистон ҳудудида ижтимоий, иқтисодий ва маданий жиҳатдан катта ўзгаришлар содир бўлди.
Ўзбекистон тарихининг қадимги даври мил.авв. YI асрдан - мил. IY гача давом қилган. Бу даврда Ўзбекистоннинг моддий маданияти ривожига аҳамонийлар, юнон-македонлар, кушонлар маданияти сезиларли таъсир кўрсатган.
Ўзбекистоннинг қадимги даври икки босқичга бўлиб ўрганилади:
1–босқич милоддан олдинги YI–IY асрлар бўлиб, у археологик адабиётларда архаик давр деб берилади.
2–босқич милоддан олдинги IY асрдан мил. IY асргача давом қилади ва антик давр деб айтилади.
Қадимги даврда Ўзбекистонда йирик қалъа–шаҳарлар вужудга келган. Уларнинг марказий бинолари - арк ва ибодатхоналар ҳисобланиб, улар турли ҳайкаллар ва деворий суратлар билан безатилган. Арк ва шаҳристон мудофаа иншоотлари билан мустаҳкамланган. Диний эътиқодлар билан боғлиқ янги типдаги бинолар - науслар қурилган. Қадимги даврга келиб шаҳарлар ниҳоятда тез ўсган.
Илк шаҳарлар деҳқончилик воҳалари марказларида ибодатхоналар атрофида шаклланган. Шаҳарлар ишлаб чиқаришнинг маркази бўлган. У ерда ҳунармандчилик, савдо, диний эътиқод ва бошқарув билан боғлиқ бўлган бинолар бунёд қилинган. Шу пайтдан бошлаб илк шаҳарларда давлатчилик элементлари шакллана борган.
Шаҳарлар қуйидаги ташқи хусусиятларига эга бўлиши керак:
1. Баланд бинолар- арк, ибодатхоналар ва аҳолининг зич қурилган уйлари;
2. Бурж, мустаҳкам дарвоза, шинакларга эга бўлган баланд, қалин мудофаа деворлар;
3. Шаҳарда кенг кўчалар ва канализация системаси бўлиши лозим.
Мил.авв. YI асрда Ўзбекистон ҳудудида илк давлат уюшмалари “Катта Хоразм” қабилалар конфедерацияси ва Қадимги Бақтрия подшолиги мавжуд бўлиб, улар ўзига хос маданиятни шакллантирганлар. Илк давлатлар кейинчалик Аҳамонийлар империяси таркибига кирган бўлсаларда, маданий ривожланишда маҳаллий элементлар сақланиб қолган. Фақат сопол идишларининг ишлаш услублари, архитектура элементлари, давлатни бошқариш тартиблари ва пул бирликлари кириб келган.
Бу даврнинг маданий ривожланиши ёзма ва археологик манбалар асосида ўрганилган. Архитектура, ҳунармандчилик, деҳқончилик, заргарлик, тикувчилик ва кулолчилик каби соҳалар ривожланган. Сурхондарё, Қашқадарё, Амударёнинг қуйи оқими, Зарафшон водийларида йирик ҳунармандчилик марказлари вужудга келган. Археологлар шу ҳудудлардан йирик қалъаларнинг изларини топишган. Шулардан бири қадимги Самарқанд – Smarakansa нинг қадимги маркази Афросиёб ёдгорлигидир. Археологик тадқиқотлар натижасида Афросиёбдан мил. авв. YI–IY асрларга оид қадимги шахар излари топилган. Унинг умумий майдони 219 гектарни ташкил қилган. Бу ердан сопол идишлар, темир ва бронзадан ишланган кўплаб уй–рўзғор буюмлари ва қурол яроғлар топилган.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида В.А.Шишкин ва Я.Ғ.Ғуломовлар раҳбарлигида кенг кўламли археологик тадқиқотлар олиб борилиб, 1966 йилда Афросиёбни “археологик қўриқхона” деб эълон қилдилар. Археологик тадқиқотлар натижасида шаҳарнинг ёши, тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари ва сарой қолдиқлари очилди. Тадқиқотлар натижасида 1970 йилда Самарқанднинг 2500 йиллик юбилейи кенг нишонланди.
Мустақиллик йилларида археологик ва илмий тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида ўзбек археолог олимлари профессор М.Исомиддинов, А.Анорбоев ва тадқиқотчи А.Отахўжаевлар франциялик археологлар Поль Бернар ва Франц Грене билан ҳамкорликда ишладилар. Натижада Афросиёбнинг энг қуйи маданий қатламларни ўрганиш жараёнида ер сатҳидан 10-15 м. чуқурликда милоддан аввалги IX-VII аср ўрталарига оид ашёлар топилди; қўлда ясалган рангли нақш берилган сопол идишларнинг парчалари, 7 метр қалинликдаги гуваладан тикланган мудофаа девори қолдиқлари ва бошқалар. Топилган ушбу намуналар Францияда радиокарбон тадқиқот усулида ўрганилди ва улар милоддан аввалги VIII аср, яъни Самарқанднинг 2750 ёшга эга эканлиги исботланди.
Қадимги Хоразм ҳудудидан Кўзалиқир, Қалъалиқир, Ойбуйирқалъа ва Дингильжи қўрғонлари топиб ўрганилган.

Download 14,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish