Ёдда тутинг!
Қозоғистон чўллари ва Қора денгиз бўйлари даштларида кўчманчи чорвадор қабилалар истеъқомат қилишган.
моддий ёдгорлик сифатида мозор–қўрғонлар сақланиб қолган.
Темир даврида кўчманчи қабилалар орасида мулкий табақаланиш бошланган.
Скифлар ўқ–ёйни ишлатишда жуда мохир бўлишган.
Скиф подшоларининг мозор-қўрғонлари Геррида бўлган
Мил.ав.II асргача скифларда матриархат тузуми бўлган.
Мил.ав YII–II асрларда Дьяково ёдгорлиги аҳолиси ертўлаларда яшаган.
Ананьно ёдгорлигидан катта уруғ истеъқомат қилган узун солинган уйлар қолдиғи топилган.
Сибирнинг темир даври ёдгорликларидан Саян ва Олтой ёдгорликлари кенг ўрганилган
Илк темир даврида Шарқий Европа, Ўрта Осиё ва Сибир ўртасида мустакам алоқалар бўлган.
3 &. Илк ўрта асрлар маданияти.
Ўрта асрларда ерга эгалик муносабатларнинг шаклланиши жамиятда тубдан ўзгаришларга олиб келди. Ўзбекистон тарихида ўрта асрлар даври мил. Y-XVIII асрларни ўз ичига олган. Ривожланиши жиҳатидан 3 та босқичга бўлинади:
1 босқич – илк ўрта асрлар, мил. V- IX асргача давом этган.
2 босқич – ривожланган ўрта асрлар, IX - XYI асргача давом этган.
3 босқич – сўнгги ўрта асрлар, XYI - XVIII асрларни ўз ичига олади.
Илк ўрта асрларда ер эгалигининг вужудга келиши деҳқончиликнинг ривожланишига, кўплаб янги ҳудудларни ўзлаштирилишига ва аҳолининг йирик ер эгалари атрофида тўпланишига, яъни кўплаб қишлоқлар бунёд қилинишига олиб келди. Йирик ер эгалари – деҳқонлар кўшкларда истеъқомат қилганлар. Бу янги даврнинг янги меъморий биноси бўлган. Бугунги кунда кўшкларнинг ҳаробалари бутун Ўзбекистон бўйлаб, тупроқ–қўрғонлар тарзида учрайди. Кўшклари кўпинча тўғри тўртбурчак шаклида, баланд платформа устига қурилиб, атрофи хандак билан ўралган ва мустаҳкам мудофаа девори билан ўраб олинган. Кўшк битта феодал оила яшашига мослаб қурилган, у алоҳида сув билан таъминланган. Кўшк хом ғишт, пахса, ёғоч ва тоғ тошлардан қурилган. Хоналарнинг деворлари майин сомоншувоқ ва махсус ганч билан сайқалланган.
Илк ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдо алоқалари ривожланди. Бу ўз навбатида қадимий шаҳарларнинг янада тараққий этишига ва янги шаҳарларнинг бунёд этилишига имкон яратди.
Илк ўрта асрлардаги шаҳарлар ёзма манбаларда 3 қисмдан иборат деб берилган бўлсада, археологик тадқиқотлар уларнинг 2 қисмдан арк ва шаҳристондан иборат эканлигини кўрсатган.
Арк барча шаҳарларда бўлиб, ўзнинг маҳобатлилиги билан ажралиб турган. Одатда арклар тупроқ ва лойдан кўтарилган тепаликлар устига қурилган. Атрофи мудофаа иншооти сифатида чуқур ҳандаклар билан ўраб олинган. Сўнг мустаҳкам пойдевор устига хом ғишт ва пахсадан қаср қурилган. Турар жой бинолари эса, катта квадрат тарзидаги хонадан ва унинг атрофи узунчоқ ва тўртбурчак хоналардан иборат бўлган. Квадрат хоналар гумбаз билан ёпилган. Катта хонанинг ўртасида тўртта устун жойлаштирилиб, ёғоч тўсинлар билан ёпилган. Унинг маркази эса, тўртбурчак шаклида очиқ қолдирилган. Тадқиқотчилар фикрича, бу катта хоналар меҳмонхона ва ҳовли ролини бажарган.
Илк ўрта асрларда шаҳар ҳунармандчилиги кенг ривожланган. Самарқанд, Бухоро, Пойкент, Чоч ва жанубий Сўғд шаҳарлари ўша кезлардаёқ йирик савдо-сотиқ марказлари ҳисобланган. Бу шаҳарларда ҳунармандчиликнинг кулолчилик, шишасозлик, металлургия ва тўқимачилик соҳалари юксак даражада ривожланган бўлиб, улар кўп ҳолларда ташқи савдо учун маҳсулот чиқарганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |