Бурғулук маданияти икки босқичда ривожланган: 1 босқич мил авв. IX–YII асрларга оид бўлиб, бунда аҳоли ярим ертўла, чайлаларда яшаб деҳқончилик қилганлар. 2 босқич мил.авв. YI –IY асрларга тегишли бўлиб, бунда аҳолининг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётида туб ўзгаришлар содир бўлади. Эндиликда аҳоли гувала ва хом ғиштдан кулбалар қурганлар, улар овал, айлана, тўғри тўрт бурчак ва квадрат шаклида бўлиб, уларнинг ўртача майдони 12–15 кв.м. бўлган. Кулбалар асосан бир хонали бўлиб, 2 хонали кулбалар кам учрайди. Қишлоқларнинг атрофини мудофаа деворлари билан ўраб олганлар ва деҳқончиликда сунъий суғоришдан фойдаланганлар.
Кейинги даврларда Х.Дуке ва М.Филоновичлар томонидан олиб борилган тадқиқотлар натижасида унинг даврлари аниқланди. 1972 йилда Х.Дуке Туябўғиз сув омборининг қурилиши муносабати билан Оҳангарон дарёсининг чап соҳилида тақиқот ишлари олиб борди ва шу маданиятга тегишли 14 та қишлоқ ва 60га яқин ярим ертўла ва чайла типидаги кулбаларнинг қолдиқларини топиб ўрганди. Олимнинг тадқиқотлари натижасида Бурғулук маданиятининг биринчи босқичини аниқланди. Мазкур маданиятнинг иккинчи босқичи эса, 1978–1982 йилларда Шоштепада олиб борилган кенг стратиграфик қазишмалар натижасида М.Филонович томонидан аниқланди. 1981 йилда шу маданиятга тегишли бир қабр Шоштепадан топилди. Унда мархум оёқ–қўллари буклаган ҳолда чап ёни билан боши шимолга қаратиб ётқизилган. Мозордан битта сопол идиш чиққан. Скелет устида бир қатор хом ғиштлар қўйилган.
Бурғулук маданияти қишлоқларини қазиш вақтида беҳисоб сопол парчалари, қумтошдан ясалган ўроқсимон пичоқлар, бронзадан ясалган ўроқ ва пичоқлар, бигиз, ойна, игналар топилган. Тош қуроллари ниҳоятда кўплаб
топилган, улар орасида ёрғучоқлар, тош ўғир ва ўғир соплар кўплаб учрайди.
С опол идишлар кўпол ва мўрт бўлган, чунки улар қўлда ясалиб, очиқ гулханларда пиширилган.
Уларнинг тури кўп бўлмаган. Улар ости ясси қилиб
Шоштепа. Тош ёрғучоқ.
Мил.авв.IX-VII асрлар.
ишланган косалар,тувакча ва хурмачалардан, қулоқли сопол қозонлардан иборат бўлган. Сопол идишларнинг сиртига оч қизил ангоб берилиб, сўнг пардозланган. Унинг устидан идишларнинг гардиши бўйлаб оч қора ёки оч қизил рангда оддий чизиқлардан иборат гуллар солинган.
Бурғулуқ 2 босқичида қадимги Тошкент воҳаси деҳқон жамоалари оловга эътиқод қилишган. Бурғулук маданияти Тошкент воҳасининг энг қадимги деҳқон жамоаларининг маданияти бўлиб, ана шу маданият асосида кейинги асрларда Тошкент воҳасида урбанизация жараёни ривожланди. Сирдарёнинг ўрта хавзасида сўнгги бронза ва илк темир даврида бурғулук маданияти шаклланиб, унинг асосида антик даврга келиб қадимги Чоч деҳқончилик воҳаси вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |