Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


ташкилий – ҳуқуқий шакллар



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/155
Sana11.06.2022
Hajmi2,58 Mb.
#653801
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   155
Bog'liq
Менежмент

ташкилий – ҳуқуқий шакллар
қуйидагилар: унитар корхоналар
хўжалик жамиятлари ва ўртоқликлар, матлубот кооперативлари, фондлар ва 
бошқалар. 
Фаолият турлари бўйича
. Фаолият тури маҳсулотлар (товар ва 
хизматлар)нинг бир турдаги мажмуасини олинишига олиб келувчи жараѐн 
сифатида белгиланади. Фаолиятнинг бир тури битта оддий жараѐндан 
(масалан, тўқимачиликдан) ташкил топиши ѐки бир қатор жараѐнларни 
қамраб олиши (автомобилларни ишлаб чиқариш) мумкин. 
Хўжалик юритиш субъектларини фаолият турларига ажратишда 
қуйидаги фарқлар кўзга ташланади: 
- асосий фаолият - қўшимча қийматни ташкил этишда катта улуш 
қўшувчи фаолиятдир. Амалда маҳсулотнинг алоҳида турлари бўйича бундай 


119 
маълумотлар олишнинг иложи йўқ. Шунинг учун фаолиятнинг асосий 
турини ушбу тур билан боғлиқ товар ва хизматларга тўғри келувчи ялпи 
ишлаб чиқаришнинг устувор улуши билан белгилаш тавсия этилади. Бундай 
ҳисоблашнинг мураккаблигида фаолиятнинг асосий тури фаолиятнинг 
тегишли тури билан банд бўлган ходимларнинг ходимлар умумий сонидаги 
улушини ҳисоблашдан аниқланиши мумкин. Бунда асосий фаолиятга умумий 
қўшимча қиймат ѐки банд бўлганлар сонининг 50 ѐки ундан ортиқ фоизи 
тўғри келиши шарт эмас, аммо бу фаолият устувор бўлиши керак; 
- кўмакчи фаолият - унга фаолиятнинг бошқа соҳа маҳсулотлари ишлаб 
чиқарадиган айрим турлари киритилади. Кўмакчи фаолият иқтисодий 
фаолият турлари умумдавлат классификаторининг тегишли гуруҳларида 
ҳисобга олинади. Фаолиятнинг асосий ва кўмакчи тур маҳсулотлари бозорда 
сотиш ѐки фойдаланишнинг бошқа турлари учун мўлжалланган. 
- ѐрдамчи фаолият - объект фаолиятининг асосий турларини қўллаб – 
қувватлаш учун амалга ошириладиган фаолиятдир. У асосий ва 
иккиламчидан ажратилмайди - у асосий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи 
фаолият (ташиш, сақлаш, харид қилиш, бошқарув таъминот, маркетинг
таъмирлаш ва созлаш ишлари ва ҳ.к.). Хўжалик юритувчи субъектлар 
таркибий бўлинмаларнинг ѐрдамчи фаолияти унинг асосий фаолияти бўйича 
ҳисобга олинади. 
Ташкилотлар ўлчам бўйича йирик, ўртача ва кичик гуруҳларга 
ажратилиши мумкин. Бундай бўлинишнинг таснифловчи аломатлари 
сифатида кўпроқ таҳлил қилиш учун олиниши осонроқ бўлган банд 
бўлганлар сони, сотишлар(оборот)нинг ҳажми, активларнинг баланс қиймати 
каби мезонлардан фойдаланилади. Аммо улардан ҳеч бири ташкилотни у ѐки 
бу гуруҳига киритиш учун етарлича далилли асослар бўлмагани сабабли, 
амалда кўпинча мезонларнинг комбинациясидан фойдаланилади. 
Таъкидлаш керакки, Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб 
корхоналарни кичикларга киритиш учун қуйидаги учта мезонлар 


120 
қўлланилади: валюта баланси (3.125 млн. евродан камроқ), оборот (6.25 млн 
евродан камроқ) ва ходимлар сони (5.1.3-жадвал).
5.1.3-жадвал. 
Ташкилотларни ходимлар сони бўйича гуруҳларга бўлиш. 
Гуруҳлар номи
Банд бўлганларнинг сони, одам 
Кичик
50 дан камроқ 
Ўрта
50-250 
Йирик
250 дан ортиқ 
Бизнинг мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳақидаги” қонунда ўз аксини 
топган ѐндашувдан фойдаланилган. 
Унга кўра кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 
қуйидаги шартларга мос келувчи кооперативлар, тижорат ташкилотлари, 
якка тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи деҳқон 
(фермер) хўжаликлари кирадилар: 
якка тартибдаги тадбиркорлик – юридик шахс ташкил этмаган ҳолда 
жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятининг амалга оширилиши. 
Якка тартибдаги тадбиркорлик якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 
ходимлар ѐллаш ҳуқуқисиз, мулк ҳуқуқи асосида ўзига тегишли бўлган мол-
мулк негизида, шунингдек, мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан 
фойдаланишга йўл қўядиган ўзга ашѐвий ҳуқуқ туфайли ўзига тегишли 
бўлган мол-мулк ҳуқуқи негизида мустақил равишда амалга оширилади; 
кичик корхоналар – мустақил хўжалик фаолиятини олиб борувчи ўз 
балансига эга бўлган, солиқлар ва бошқа тўловларни тўлагандан сўнг 
фойдасини ўзи тақсимлайдиган корхона;
микрофирма–кичик бизнес корхонасининг бир тури. Мамлакатимизда 
саноат ишлаб чиқаришнинг тармоқларида 20 кишигача, хизмат кўрсатиш 
соҳасида 10 кишигача, савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишигача 
ишловчи корхоналар микрофирма ҳисобланади. 
5.1.4-жадвалда 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
статистика 
кўмитасининг Ўзбекистон Республикаси кичик корхоналари сони ва 


121 
уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши ҳақидаги 
маълумотлар берилган. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти кенгайиши 
иқтисодиѐтнинг бошқа соҳа ва тармоқлари ишлаб чиқариш ҳажмидаги 
салмоғи ошиши орқали ҳам намоѐн бўлди. Хусусан, мазкур соҳанинг саноат 
маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 2005 йилдаги 10,0 фоиздан 2010 
йилда 19,6 фоизга, қишлоқ хўжалигида тегишли равишда 95,7 фоиздан 97,5 
фоизга, савдода 43,7 фоиздан 50,5 фоизга, юк ташишда 24,6 фоиздан 40 
фоизга, асосий капиталга инвестициялар ҳажмида 24 фоиздан 30 фоизга, 
экспорт ҳажмида эса 6 фоиздан 13,6 фоизга қадар ошди. 
5.1.4.- жадвал 
Ўзбекистон Республикасида кичик бизнес субъектлари иқтисодиѐт 
тармоқларидаги улушининг 2005-2010 йилларда ўсиш суръати, фоизда 
Кўрсаткичлар 
2005 
йил 
2006 
йил 
2007 
йил 
2008 
йил 
2009 
йил 
2010 
йил 
Саноат 
10,0 
10,9 
13,2 
14,6 
16,9 
19,6 
Қишлоқ хўжалиги 
85,7 
93,9 
97,5 
97,8 
97,9 
97,9 
Инвестиция 
24,0 
26,5 
23,7 
24,6 
23,7 
30,8 
Қурилиш 
50,9 
52,1 
55,4 
58,4 
41,6 
52,3 
Савдо 
43,7 
45,7 
48,2 
48,1 
46,3 
50,5 
Хизмат кўрсатиш 
52,5 
50,8 
50,1 
48,5 
47,6 
47,7 
Юк ташиш 
24,6 
27,2 
34,7 
38,9 
39,5 
40,0 
Йўловчилар ташиш 
65,7 
69,4 
75,7 
78,5 
78,9 
78,9 
Бандлик 
64,8 
69,1 
72,1 
73,1 
73,9 
74,3 
Экспорт
6,0 
10,7 
14,8 
12,4 
14,6 
13,6 
Импорт 
33,7 
34,5 
32,0 
35,7 
42,5 
36,6 
Бизнинг бу борадаги энг катта ютуғимиз ялпи ички маҳсулот таркибида 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши кўпайгани ҳамда 
мамлакатимиз иқтисодиѐтини ривожлантиришда унинг роли сезиларли 
даражада ошганида намоѐн бўлмоқда. 
2000 йилда ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 31 фоизи иқтисодиѐтнинг фаол 
ривожланиб бораѐтган ушбу сектори улушига тўғри келган бўлса, 2010 йилда 
бу кўрсаткич 52,5 фоизни ташкил этди. 


122 
5.1.2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМдаги 
улуши,фоизда 
Хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ юкини янада камайтириш
микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови 10 фоиздан 8 
фоизга, 2009 йилдан бошлаб эса 7 фоизга, 2010 йилда 6 фоизга туширилиши, 
жисмоний 
шахслардан 
олинадиган 
даромад 
солиғи 
ставкалари 
камайтирилиши 
ва 
айни 
пайтда 
уни 
ҳисоблаш 
тартиблари 
такомиллаштирилиши тадбиркорлик, кичик ва хусусий бизнесни изчил 
ривожлантириш учун кучли рағбатлантирувчи омиллар яратди. 
Фаолиятнинг кўламлари бўйича ташкилотлар трансмиллий, миллий, 
вилоят, маҳаллий, шаҳар, туман ва бошқаларга бўлинадилар. 
Ташкилотларни ташқи ва ички муҳит омилларига мослашишларига кўра 
икки турдаги механистик ва органик ташкилотларга ажратиш мумкин. 
Ташкилотларнинг механистик тури қуйидагилар билан таърифланади: 
-
аниқ маълум ва барқарор вазифалар; 
-
эгилмайдиган тузилма; 
-
ўзгаришларга қаршилиқ қилиш; 
-
назоратнинг иерархик тизими
-
коммуникацияларнинг кўпроқ фармойиш, йўриқнома ва раҳбарлик 
томонидан қабул қилинган қарорларга эга буйруқли тури.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish