128
ҳамкорлик қиладилар.
Булар истеъмолчилар, етказиб берувчилар, рақиблар,
иш бўйича ҳамкорлар ва ҳ.к.
Ташкилотнинг ташқи муҳитини турлича таърифлаш мумкин. Масалан,
немис олимлари ташқи муҳитни таърифлаш учун “мураккаб” ва “динамик”
тушунчаларидан фойдаланадилар.
Ташқи муҳит мураккаблигини таърифларнинг миқдори ва
турли-
туманлиги билан акс эттириш мақсадга мувофиқдир, уларни ташкилотларни
бошқариш жараѐнида ҳисобга олиш зарур. Ташқи муҳитнинг динамиклиги
унинг таърифлари ўзгарувчанлиги билан акс эттириш мумкин. Ташқи муҳит
ўзгарувчанлигини баҳолаш мумкин бўлган
асосий таърифлар унинг
омиллари тез-тез такрорланиши, миқдори ва мунтазамлигидир.
Ташқи муҳитнинг ташкилотлар фаолиятига таъсир кўрсатувчи омиллари
ниҳоятда мураккаб бўлиб, бир маъноли бўлмаган ва ўзгарувчандир. Бунинг
устига, кўрсатиб ўтилган омиллар яқиндан ўзаро таъсир кўрсатувчи ҳолатда
бўладилар, улардан бирларидаги ўзгариш бошқаларидаги ўзгаришларга олиб
келади.
Ҳозирги вақтда ташкилотлар(корхоналари)нинг ташқи муҳити ҳаммадан
аввал қуйидагилар билан таърифланади:
-
катта ноаниқлик;
-
динамиклик;
-
олдиндан айтиб бўлмаслик;
-
мураккаблик;
-
баъзи бир ташаббускорлик билан.
Масалан, асосий ташкилотлар(иктисодий фаолиятнинг “Фойдали
қазилмаларни қазиб чиқариш”, “Қайта ишловчи ишлаб чиқариш”, “Электр
қуввати, газ ва сувни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш” турлари бўйича)нинг
2010 йилда ўтказилган сўровига кўра, бу
ташкилотлардаги ишга доир
фаолликни
чекловчи
асосий
омиллар
қуйидагилардан
иборат:
ташкилотларнинг пул маблағлари етишмаслиги 35 %, ташкилот маҳсулотига
129
мамлакат ичидаги етарли бўлмаган талаб 42 %, ноаниқ иқтисодий ҳолат
16 %, керакли ускуналарнинг йўқлиги 30 %, ташкилот маҳсулотига
хориждаги етарлича бўлмаган талаб 18 % ҳамда хорижий ишлаб
чиқарувчилар томонидан юқори рақобат 25 %.
Ташкилот-хўжалик юритувчи субъектни
нормал ишлашига жиддий
тўсиқни яна бири ишга доир ахборотларнинг етарлича бўлмаган ҳажми,
ахборот
кенглигининг
сурункали
етказиб
беришга
битимларни
шакллантиришни жудаям қийинлаштиради, хўжалик хатарини оширади ва
ишга доир муносабат нафақат қаттиққўллик
ва бир маъноликни, балки ўзаро
“муроса”, эгилувчанлик ва кўп вариантликни қўллашни талаб қилади.
Замонавий ташкилот яшаб қолиши ва қўйилган мақсадларга эришишни
таъминлаш учун атроф-муҳитни ўзгаришларига самарали жавоб қайтариш,
мослашишга қодир бўлиши керак. Бунинг учун ташкилот менежменти
ҳаммадан аввал унинг юқори даражаси ташкилотнинг атроф-муҳит
билан
ўзаро ҳамкорлик қилиш сиѐсатини ишлаб чиқариши ва ўтказиши, ташкилот
атрофдаги ҳолатнинг ноаниқлигини пасайтириши, уни атроф-муҳитнинг
ўзгаришига мослашишини ривожлантириши керак. Бунда атроф-муҳит билан
ўзаро ҳамкорлик ҳам ташкилот ичидаги жараѐнлар ҳам ташқи муҳитга
таъсир кўрсатиш билан самарали амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: