125
5.2.1- расм. Ташкилот ички ва ташқи муҳитининг омиллари ва
ўзгарувчанлиги.
Ходимлар
ҳар қандай ташкилотнинг асоси ҳисобланадилар Одамларсиз
ташкилот йўқ. Ташкилот фақат унда одамлар бўлгани учун яшайди ва
фаолият юритади. Одамлар ташкилотда унинг маҳсулотини яратадилар,
ташкилотнинг
маданияти, унинг ички муҳитини шакллантирадилар,
ташкилотнинг нима эканлиги уларга боғлиқдир. Шу муносабат билан
ташкилотдаги одамлар менежмент учун “биринчи сонли предмет”
ҳисобланадилар.
Ташкилий маданият
- ташкилот аъзолари томонидан тақсимланадиган
энг муҳим бойликлар (номоддий), ниятлар ва белгиларнинг йиғиндисидир.
Ташкилотнинг ҳамма ѐққа кириб борувчи ҳолда, у ҳам ташкилотнинг ички
ҳаѐти ва унинг ташқи муҳитдаги ҳолатига кучли таъсир кўрсатади. Ташкилий
маданият қуйидаги ташкил қилувчилардан вужудга келади:
Воситали
таъсирнинг
ТАШҚИ МУҲИТИ
Тўғридан тўғри таъсирнинг
ТАШҚИ МУҲИТИ
ИЧКИ
МУҲИТ
Ташқитузилма
Ташқимаданият
Ходимлар
Сиѐсат
Ҳуқуқ
Физик-
Географик
шартлар
Иниституционал
ташкилий-техник
шартлар
Иқтисодиѐт
Социал-
маданий
омиллар
Акциядорлар
Етказиб
берувчилар
Рақиблар
Истеъмолчилар
Махаллий
идоралар
Манфаатлар
бўйича
иттифоқлар ва
жамиятлар
126
-
ташкилот мавжуд бўлишининг маъноси ва унинг ходимлари ва
мижозларга муносабатини берувчи фалсафа;
-
ташкилот асосланадиган ва унинг мавжуд бўлиш мақсадларига ѐки
ушбу мақсадларга эришиш усулларига тегишли бўлган устувор қадриятлар;
-
ташкилот ходимларига тақсимланадиган ва ташкилотдаги ўзаро
муносабатлар тамойилларини белгилаб берувчи хулқ меъѐрлари;
-
ташкилотда “ўйин” олиб бориладиган қоидалар;
-
ташкилотда мавжуд бўлувчи ва унда қандай атмосфера мавжудлиги ва
ташкилот аъзолари ташқаридаги шахслар билан қандай ўзаро ҳамкорлик
қилишларида намоѐн бўлувчи муҳит;
-
ташкилотда маълум тадбирларни ўтказиш, маълум ифодалар,
белгилар ва ҳ.к.дан фойдаланишда акс эттириладиган хулқий урф-одатлар.
Ташкилот ходимлари кўпроқ менежмент томонидан ва хусусан юқори
раҳбарият томонидан ишлаб чиқиладиган ва шакллантириладиган ташкилий
маданиятнинг манбалари бўлади. Ташкилий
маданият ташкилотнинг барча
ресурсларини унинг мақсадига эришишга жалб этишда жуда катта роль
ўйнаши мумкин. Аммо мақсадга эришиш йўли катта тўсиқ ҳам бўлиши
мумкин, айниқса, у бунинг учун ўзгаришлар ўтказишни талаб қилса.
Шунинг учун менежмент ташкилий маданиятнинг шаклланиши,
қўллаб-қувватланиши ва ривожланиши масалалари ҳал қилинишига катта
эътибор қаратиши керак.
Ташкилотнинг ички ҳаѐти кўп сонли ҳаракат ва жараѐнлардан
ташкил
топади. Ташкилотнинг тури, унинг ўлчами ва фаолият турига кўра бир хил
жараѐнлар ва ҳаракатлар унда етакчи ўринни эгаллаш, бошқалари йўқ бўлиш
ѐки кичикроқ ҳажмда амалга оширилишлари мумкин. Аммо ҳаракатлар ва
жараѐнларнинг турли-туманлигига қарамай вазифавий жараѐнларнинг бешта
гуруҳларга ажратиш мумкин, улар ҳар қандай
ташкилотнинг фаолиятини
қамраб олади ва менежмент томонидан бошқарув объекти ҳисобланади. Улар
қуйидагилардан иборат:
127
-
ишлаб чиқариш;
-
маркетинг;
-
молия;
-
ходимларни бошқариш;
-
эккаунтинг (хўжалик фаолиятини ҳисобга олиш ва таҳлил қилиш).
Менежмент ташкилотда ўтаѐтган вазифавий жараѐнларни бошқаришни
амалга оширади, зарур ҳолларда, ташкилотнинг ички муҳитини
шакллантиради ва ўзгартиради.
Ташкилот бозор муносабати шароитида атроф-муҳит билан турли
ахборотли, ашѐвий жиҳатларда ўзаро ҳамкорлик қилишга қодир бўлган очиқ
тизимдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: