Машғулот тури : маъруза. Асосий саволлар



Download 51,68 Kb.
bet1/4
Sana27.03.2022
Hajmi51,68 Kb.
#512395
  1   2   3   4
Bog'liq
3 мавзу. назарий физика docx


3 мавзу :Статистик физика ва термодинамиканинг асосий тушунчалари ва принциплари.Фазалар фазоси.Лиувилл теоремаси.
Машғулот тури : маъруза.
Асосий саволлар:
3.1.Назарий физиканинг ҳусусан статистик физика ва термодинамиканинг физика тараққиётида тутган ўрни ва асосий вазифалари. Статистик физика ва термодинамиканинг предмети ва ўрганиш соҳалари.
3.2.Фазавий фазо ва уни статистик системаларга татбиқи.
3.3. Лиувилл теоремаси.Статистик тақсимот
Мавзуга оид таянч тушунчалар ва иборалар.
Назарий физика, термодинамика,статистик физика,физикавий кинетика, микроолам, макроолам,классик ва квант статистик физика, мувозанатли ва номувозанатли жарёнлар термодинамикаси,макроскопик система ва микроскопик система, фазалар фазоси, фазавий нуқта, фазавий траектория,статистик система, статистик тақсимот, статистик ўртачаланган катталик, классик ва квазиклассик яқинлашиш, Лиувилл теоремаси,
3.1. асосий савол. Назарий физиканинг ҳусусан статистик физика ва термодинамиканинг физика тараққиётида тутган ўрни ва асосий вазифалари.
3.1. асосий савол бўйича дарснинг мақсади: Талабаларга назарий физиканинг ҳусусан статистик физика ва термодинамиканинг физика тараққиётида тутган ўрни ва асосий вазифаларини, статистик ва димамик методларнинг фарқини тушунтириш.
Талабалар учун идентив ўқув мақсадлари :
1. Назарий физиканинг,ҳусусан статистик физика ва термодинамиканинг мақсади ва вазифаларини ҳамда предметини изоҳлаб бераолади.
2. Статистик физиканинг бўлимлари ва қўлланиш соҳаларини ҳамда бўлинишини тушунтириб бераолади.
3.1.асосий саволнинг баёни.:

Статистик физика атом, молекула, ион каби жуда кўп зарралардан ташкил топган система - макроскопик системаларнинг хоссаларини, уларда кечадиган жараёнларни ва қонуниятларни ўрганади.


Макроскопик системанинг зарралари классик ёки квант физика қонунларига бўйсунишига қараб классик ва квант статистик физикага бўлинади, макроскопик системаларда статистик қонуниятлар ўринли бўлади. Микроскопик физика нуқтаи -назаридан макроскопик системани ташкил қилган ҳамма зарраларнинг ўрни ва ҳаракат қонуниятлари маълум бўлса, унинг ҳолати аниқланган дейилади.
Бошланғич вақтда айрим зарраларнинг ўрни ва уларнинг ҳаракати қонуниятларини билган ҳолда, классик механика ёки квант механика қонунлари бўйича уларни кейинги ихтиёрий вақт моментидаги ҳолатини аниқлаш мумкин. Шундай қилиб, берилган вақтда макроскопик система ҳолатини аниқлаб қолмасдан, балки вақт давомида бу ҳолатнинг ўзгаришини ҳам кузатиш мумкин. Аммо система микроҳолатининг вақт бўйича ўзгариши, зарра­ларнинг кўплиги ва уларнинг доимий ҳаракати туфайли, ғоят мураккаб ва чигал характерга эга бўлади.
Макроскопик системанинг хоссаларини классик ёки квант физика қонунлари ёрдамида ўрганишни қараб чиқамиз. Ҳар бир зарра уни ўраб турган зарралар ҳосил қилган майдон ва ташқи майдон таъсирида ҳаракат қилади. Ҳар иккала типдаги майдон таъсирида ҳаракат қилаётган зарралар учун ҳаракат тенгламаларини ёзиш мумкин. Бундай тенгламалар сони системанинг эркинлик даражаси сонига тенг бўлади.
Система N та заррадан ташкил топган бўлса, тенгламалар сони 3N та бўлади. Бундай тенгламаларни ечиш амалда бажариб бўлмайдиган вазифадир. Бу масала амалга оширилган тақдирда ҳам барча зарралар учун бошланғич шартларни ёзиб бўлмайди, демак бу шартларни қаноатлантирувчи ечимни ҳам ёзиб бўлмайди. Шунинг учун унинг динамик ҳаракатларини амалда тадқиқ қилиш мумкин эмас.

Download 51,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish