Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

2.1. Бошқарув ва менежмент 
 
 
Менежмент (инглизча, “Management” – бошқармоқ, идора қилмоқ, 
ташкил қилмоқ) – бу: 
-
ишлаб чиқариш, тижоратни бошқариш бўйича маълум мақсадларни 
кўзловчи амалий фаолият; 
-
бошқарув назарияси фани бошқарув тамойиллари, усуллари, восита- 
лари ва шаклларининг мажмуаси; 
-
мамлакатимизнинг ҳозирги замон амалиѐтида корхона, акциядорлик 
жамиятининг раҳбарлик қилувчи таркибидир. 
“Менежмент” тушунчаси хаѐтимизга мустаҳкам кириб келган ва ўзбекча 
ишга доир фаолият учун одатий бўлиб қолган. Аммо шуни ҳисобга олиш 
жоизки, гап янги фалсафа ҳақида кетмоқда, бунда қадриятлар ва 
устуворликларнинг янги тизимлари амалда бўлади. 
Шу муносабат билан “менежмент” атамасининг маъноси устида 
батафсилроқ тўхташ даркор. Баъзи бир муаллифлар ўзбекча “бошқарув” сўзи 
ва инглизча “менежмент”ни синонимлар деб ҳисоблайдилар. Ҳақиқатда эса 
уларнинг мазмуни бирмунча фарқланади. “Менежмент” атамасини қўллаб 
туриб биз халқаро амалиѐтда ўрнашиб қолган тенденцияга риоя қиламиз, 
унга кўра унинг остида ҳодиса ва жараѐнларнинг бутунлай маълум доираси 
кўзда тутилади. Аслида эса “ бошқарув” атамаси “менежмент” атамасининг 
қаноатлантирувчи ўринбосари бўлмайди, чунки кейинги ҳолда гап замонавий 
ташкилот воситаси ва доирасида ижтимоий-иқтисодий жараѐнларни 


36 
бошқариш ҳақида кетади. Бунда ишлаб чиқариш ѐки тижоратни 
саноатлаштирилган ҳолда ташкил этиш асосида амалга оширилган хўжалик 
юритишнинг бозор тури менежментнинг адекват иқтисодий асоси бўлади. 
Шундай қилиб, “менежмент” атамаси замонавий ташкилотни 
бошқаришга нисбатан қўлланилади, шу вақтда эса бошқа мақсадлар учун 
бошқа атамалар, масалан: government admiristration – давлат бошқаруви ва 
рублик admiristration – ижтимоий бошқарувдан фойдаланилади. Бизнинг 
шароитларда бунинг учун “ташкил этиш”, “тартибга солиш”, “бошқариш” ва 
“маъмурий бошқариш” атамаларини қўллаш керак. Шунга қарамай давлат, 
жамоа ва бошқа ташкилотлар ҳам агар ўз мақсадларига камроқ харажатлар
фаолият юритиш ва давлат томонидан тартибга солишнинг юқори 
самарадорлигида эришишни истасалар, менежментнинг баъзи бир 
тамойиллари ва усулларидан фойдаланишлари зарур. 
Юқорида баѐн қилинганларни ҳисобга олиш билан ушбу ишда 
“бошқарув” атамаси шартлиликнинг маълум даражаси билан “менежмент” 
маъносида ҳам қўлланилади. 
Менежмент тушунчасини белгилаш учун унга кирувчи баъзи бир 
ҳолатларни, аввалло мақсадли мазмунни аниқлаб олиш даркор. 
Масалан, бошқарув тизимини барқарор, ишончли, истиқболли ва 
самарали фаолият юритишнинг таъминловчи бошқарув назарияси, илмий 
ѐндашувлар, жараѐнлар, тамойиллар ва усулларни ишлаб чиқиш 
менежментнинг фан сифатидаги мақсади бўлади.
Шу билан бир вақтда, менежментнинг самарали бошқарув амалиѐти 
сифатидаги мақсади ташкилотнинг юқори фойдалилиги, рақобатбардошлиги 
ва бошқа мақсадларига ишлаб чиқариш, савдо ва бошқа жараѐнини оқилона 
ташкил этиш ва ташкилотнинг техник-технологик базасини ривожлантириш 
йўли билан эришишдан иборатдир 
Менежментнинг мақсадлари ва вазифалари ишлаб чиқариш ва тижорат 
қўламлари 
ўсиши 
ва 
ривожланганлиги 
сари 
узлуксиз 
равишда 


37 
мураккаблашади. Бажарилган вазифалар ва мўлжалланган мақсадларга 
эришилганлиги бозорда баҳоланади. 
Бошқарув назариясининг ривожланиши ва иқтисодий-математик 
усуллар ишлаб чиқилиши вазифаларнинг кўпгина сифат ечимларини 
вазифаларнинг аниқ миқдорий баҳолари ѐки қарорлари билан тўлдириш ѐки 
алмаштиришга имкон беради, ҳисоблаш техникаси ва коммуникация 
воситаларининг ривожланиши эса бошқарувнинг самарадорлиги ошишига 
кўмаклашади. Ҳисоблашларнинг кўп меҳнат талаб қилиши туфайли вақтнинг 
ҳақиқий ѐки йўл қуйиладиган кўламларда ҳал қилиниши мумкин бўлмаган 
кўпгина масалалар кундалик ҳақиқат бўлиб қолади. 
Замонавий менежментда вазифаларни ҳал қилишнинг турли усуллари 
мавжуд: бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг ҳақиқий усуллари, 
бошқарув жараѐнларини моделлаштириш, қарорлар қабул қилишни 
ахборотли ва техник таъминланиши ва бошқалар. Ўзбекистонда назарий ва 
амалий статистика, масалалар ечиш, муҳандислик ҳисоблашларнинг 
иқтисодий-математик моделлари ва ҳ.к, етарлича яхши ишлаб чиқилган. 
Ахборотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, қарорлар қабул 
қилиш жараѐнларини автоматлаштириш камроқ ривожланган. Аммо 
бошқарув самарадорлиги нафақат вазифаларни ҳал қилиш усулларига, балки 
кўпроқ хўжалик юритиш механизми ва давлат томонидан тартибга солиш 
тизимига 
боғлиқдир. 
Шунинг 
учун 
хорижда 
фойдаланиладиган 
бошқарувнинг кўпгина (стратегик ва оператив) моделларини Ўзбекистонда 
ҳамма вақт ҳам самарали қўллаш мумкин эмас, бу нарса бозор 
муносабатларини пишиб етилишининг ҳар хил даражаси билан изоҳланади. 
Менежмент усулларига ташкилотларни бошқаришнинг макроиқтисодий 
нуқтаи назаридан қаралса, шуни сезиш мумкинки, бошқарувнинг илғор 
усуллари амалда бўлган ва ўзгариб бораѐтган хўжалик механизми доирасида 
фаолроқ татбиқ этилади. Аммо агар менежмент масалаларини ҳал қилишга 
қаралса, ўзбек ташкилотларининг хорижий фирмалардан катта фарқларини 


38 
ҳисобга олиш зарур. Ҳозирча ташкилотларимизда бошқарув аппарати асосан 
ички вазифаларни, яъни техник-иқтисодий ва оператив-календарь 
режалаштириш, моддий – техник таъминот ва ҳ.к. вазифаларни ҳал қилади. 
Хўжалик фаолиятининг таҳлили ва фукционал – қиймат таҳлил ишлаб 
чиқариш харажатлари, маҳсулот таннархини пасайтириш мақсадида 
ўтказилади, аммо бунда истеъмолчилар ҳали етарли даражада ҳисобга 
олинмайди. 
Шундай қилиб, менежмент бутун ташкилотга сингиб кетгандай туюлади 
ва амалда у фаолиятнинг барча соҳаларига таъсир кўрсатади. Аммо 
менежмент ва ташкил этишнинг ўзаро ҳамкорликнинг бутун турли-
туманлигида фаолиятнинг менежмент мазмунини ташкил қилувчи чегара- 
ларини етарлича аниқ белгилаш ҳамда унинг асосий турларини ажратиш 
мумкин. Масалан, ишлаб чиқариш менежменти – ишлаб чиқарилаѐтган 
товарнинг аниқ бозордаги рақобатбардошлигини таъминлашнинг мажмуавий 
тизимидир. У ўз ичига ишлаб чиқариш ва ташкилий тузилмаларни қуриш, 
ишлаб чиқаришни бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини танлаш, 
ҳаѐт тажрибасининг олдинги босқичларига мувофиқ товарларни сотиш ва 
фирма хизматини кўрсатиш масалаларини олади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish