Н. Қ. ЙЎлдошев, Г. Э. Захидов


Менежментнинг япон модели



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/155
Sana26.06.2022
Hajmi2,61 Mb.
#706143
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   155
Bog'liq
4.Йўлдошев. Н.Қ. Захидов Г.Э. Менежмент

Менежментнинг япон модели
ҳам катта қизиқиш уйғотади. Япония 
жаҳон бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бунинг асосий 
сабабларидан бири у томонидан қўлланаѐтган менежментнинг инсоний 
омилга қаратилган моделидир. Японияда миллий характернинг ўзига хос 
аломатларига мос келувчи меҳнат ва хулқ усуллари вужудга келган.
Японлар инсоний ресурсларни мамлакатнинг асосий бойлиги деб 
ҳисоблайдилар. Хўжалик юритишнинг япон тизими тарихан вужудга келган 
гуруҳли жипслашганлик ва японларни юқори сифатли маҳсулотларни 
яратишга туғма интилиши анъаналарига суянади. 


24 
Иқтисод қилиш ва тежамкорлик япон характерининг ажралиб турувчи 
хусусиятларидан биридир. Иқтисод ва тежамкорликни талаб қилиш бевосита 
юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш билан боғланган. 
Япон менежментининг моҳияти одамларни бошқаришдан иборатдир. 
Бунда японлар америкаликларга ўхшаб битта одам (шахс)га эмас, балки 
одамлар гуруҳига қарайдилар. Бундан ташқари, Японияда тутган ўрни гуруҳ 
томонидан маъқулланадиган ѐши бўйича каттароқ кишига бўйсуниш 
анъанаси вужудга келган. 
Маълумки, инсоннинг хулқи унинг эҳтиѐжлари билан белгиланади. 
Бунга японлар ижтимоий эҳтиѐжлар (ижтимоий гуруҳга тегишлилик, 
ходимнинг гуруҳдаги ўрни, атрофдагиларнинг ҳурмати)ни бошқалардан 
юқори қўядилар. Шунинг учун ҳам меҳнат учун мукофотлашларни 
ижтимоий эҳтиѐжлар призмаси орқали қабул қиладилар, аммо кейинги 
вақтларда япон менежменти ўзига якка шахс руҳиятига қаратилган америка 
менежменти концепциясини сингдириб олди. 
Японлар меҳнатнинг олдида бош эгадилар. Уларни кўпинча 
“меҳнатсеварлар” деб атайдилар. Япон халқи бойликлари иерархиясида 
меҳнат биринчи ўринда туради. Японлар яхши бажарилган ишдан 
қониқишни ҳис қиладилар. Шунинг учун улар қатъий интизом, кескинлик ва 
иш вақтидан ташқари ишлашга чидашга розилар. 
Менежментнинг япон модели “ижтимоий инсонга” мўлжалланган. 
“Ижтимоий инсон” рағбатлар ва мотивациянинг ўзига хос тизимига эгадир. 
Рағбатларга иш ҳақи, меҳнат шароитлари, раҳбарлик усули, ходимлар 
ўртасидаги шахслараро муносабатлар киради. Ходимнинг меҳнатдаги 
муваффақиятлари, унинг хизматлари тан олиниши, хизматдаги ўсиш, касбий 
мукаммаллашиш, ижодий ѐндашув меҳнатга мотивация бўлади. 
Японлар вужудга келган вазиятларни ҳисобга оладилар ва унга 
мослашадилар. Бошқа мамлакатлар ходимларидан фарқли ўлароқ, японлар 
қоида, йўриқнома ва ваъдаларни сўзсиз бажаришга ҳаракат қиладилар. 


25 
Уларнинг нуқтаи назаридан менежернинг хулқи ва у томонидан қарорлар 
қабул қилиниши бутунлай вазиятга боғлиқдир. 
Японияга тарихан меҳнат учун тенглаштирилган мукофотлаш хосдир. 
Буни ҳисобга олиш билан ходимлар меҳнатига узоқ меҳнат қилганлиги 
бўйича ҳақ тўлаш тизими ишлаб чиқилган. 
Японияда фирманинг “корпоратив руҳи” ундовнинг энг кучли воситаси 
бўлади, унинг остида фирма билан бирлашиб кетиш ва унинг ғояларига 
содиқ бўлиш тушунилади. Фирманинг “корпоратив руҳи” асосида гуруҳ 
манфаатларини алоҳида ходимларнинг шахсий манфаатларидан юқори 
қўювчи гуруҳ психологияси ѐтади. 
Ҳар бир япон фирмаси кўпгина гуруҳлардан ташкил топган. Уларда 
катталар ва кичиклар бор, улар ѐши, стажи ва тажрибаси бўйича 
фарқланадилар. Кичиклар катталарнинг обрўсини сўзсиз тан оладилар, 
уларни ҳурмат қиладилар, уларга бўйсунадилар. Гуруҳлар фирманинг 
мақсадлари ва вазифаларига қаратилганлар. Бунда ҳар бир япон гуруҳга ва 
ўзи учун ишлаѐтганини тушунади.
Японлар гуруҳдаги ўз ҳолатларини эътибор билан кузатиб борадилар. 
Улар ҳар бир кишининг гуруҳдаги ўрни ўзгаришига сезгирлик билан эътибор 
берадилар ва улардан ҳар бири учун чизилган чегарадан чиқмасликка ҳаракат 
қиладилар.
Йирик япон фирмалари учун “умрбод ѐллаш” тизими хосдир. У ҳам 
тадбиркор, ҳам ходим учун жуда фойдалидир. Тадбиркорлар фирманинг 
фаровонлиги учун каттароқ қайтарилиш билан ишлашга тайѐр бўлган содиқ 
ва ишончли ходимларни оладилар. Фирма томонидан “умрбод” ѐлланган 
ходимлар уларнинг қобилияти, маълумоти ва тайѐргарлик даражаси тан 
олинган чуқур қаноатланиш ҳиссини бошдан кечирадилар. Ходимда эртанги 
кунга ишонч пайдо бўлади. Ўзларини ѐллаган фирмага ходимлар 
миннатдорлик ва боғлиқлик ҳислари билан ўрнашадилар. Шу муносабати 


26 
билан япон тизимига ундовчи таъсир кўрсатишнинг қудратли қуроли 
сифатида қараш керак. 
“Умрбод” ѐллаш тизими “узоқ вақт меҳнат қилганлар учун” тизими 
билан яқиндан чатишиб кетган. Иш ҳақининг миқдори бевосита узлуксиз иш 
стажига боғлиқдир. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими тенглаштириш 
тамойилларига бўйсунади ва ғоятда кичик табақалаштиришга эга. 
“Узоқ вақт меҳнат қилганлик учун” ҳақ тўлаш тизими “катталиги бўйича 
илгарига силжиш” тизими (“ синьоризм тизими”)га катта таъсир кўрсатади. 
Ходимни раҳбарлик лавозимига илгари суришда ѐши ва иш стажига 
афзаллик берилади. Кейинги вақтларда маълумот борган сари катта аҳамият 
касб этмоқда. 
Кўпгина япон фирмалари учун ходимларни ротация қилиш хосдир, у 
шундан иборатки, тахминан ҳар 3-5 йилдан кейин ходимларни янги 
мутахассисликларга қайта ўқитишни амалга оширилади. 
Япон менежментининг оператив бошқарувида сифатни бошқариш 
марказий ўринни эгаллайди. Сифат учун ҳаракат даставвал ишлаб 
чиқарилаѐтган маҳсулотнинг камчиликсизлиги учун курашиш кўринишида 
ўз аксини топган, кейин сифатни бошқаришнинг қудратли тизимига келиб 
қўшилган. 
Маҳсулот сифатини бошқаришнинг япон тизими асосига фирма 
доирасида сифат устидан ялпи назорат қилиш қўйилган, у дин мақомини 
олган. Сифат устидан назорат ишлаб чиқаришнинг барча босқичларини 
қоплаб олади. Назорат қилиш тизимига фирманинг барча ходимлари жалб 
қилинган (1.4.1- жадвал). 
Ҳозирги вақтда япон иқтисодиѐтининг барча соҳаларида сифат 
гуруҳлари(тўгараклари ) ҳаракат қиладилар, уларга ишчилардан ташқари 
мастер ва муҳандислар киритиладилар. Сифат гуруҳлари(тўгараклари) 
технологиядан тортиб то ижтимоий-руҳийгача бўлган барча муаммоларни 


27 
ҳал қилдилар. Бу улардан ҳар бирининг авзалликлари ва камчиликларини 
ажратишга имкон беради

Менежментнинг 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish