4. Кадрлар консалтингининг ташкилий жиҳатлари. Консалтинг ташкилоти тадбиркорга ҳам ҳиссадорлар, хам корхона ходимлари мақсад ва истакларини инобатга олган холда консультация бсради. Бошқача айтганда, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган барча иштирокчиларнинг манфаатлари ҳимоя қилинади. Бунда у ёки бу соҳага мансубликнинг аҳамияти йўқ, консалтингнинг тамойиллари ҳамма тармокда бирдск кулланилади. Бирок консулыантлар иккита шартга катьиЙ риоя килишлари керак. иринчидан - маслахат сураб келганлардан юкорирок малакага зга булиш, иккинчидан-мижознинг сирларини ва унга берилган маслахатларни ошкор килмаслик кафолатинн бериш.
Консалтинг фаолияти жараёнида тўртта босқични ажратиб кўрсатиш мумкин; ишнииг ҳақиқий аҳволини аниқлаш, ташхис қўйиш, аҳволни яхшилайдиган, кслишувчиликни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятларида амалий мониторинг яратадиган йўлларни топиш, қатьий ишончга асосланиб доимий консалтинг ўтказишга тайёрлик.
Кадрлар консалтингини амалга оширишда маслаҳатчиларнинг асосий вазифаларига қўйидагилар киради: кадрларга оид зарур ахборотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, тадқиқотлар ва текширувлар ўтказиш, самарали ташкилий ечимларни ечиш ва мижозларни шунга рағбатлантириш.
Консалтинг ишлаб чикариш ва бошқарув фаолиятлари самародорлигини оширишда таьсирчан восита эканлигини кўрсатгани ҳисобига бу хизмат турига нисбатан юқори бўғин раҳбарлар ва менеджерларнинг қизиқишлари ортмоқда. Хозирги кунда бирорта ҳам менежер ўз фаолиятини тўлиқ ва юқори сифатда амалга ошириши учун керак бўлган билимлар тўплами ва
профессионал тажрибага маслахатчисиз эга бўла олмайди.
Консалтинг раҳбар ходимлар (менежерлар) нннг мўлжалланган ишни режалашатириш, ташкил этиш, раҳбарлик қобилиятига оид вариантларни танлаш, мотивация шакли ва назоратини амалга оширишга тегишли жараёнларни бажариш учун керакдир. Консалтинг шу билан бирга ташки муҳит мураккаблашиб бориши шароитида кенг тарздаги тадбиркорлик ишларини олиб боришда ёрдамчи ролини ўйнайдн. Консалтинг бизнеси вазиятга оид (тактик) ва иезикболга оид (стратегнк) масалаларни хал змии учун керак булган бошкарув ва профессионал маслахат берувчи тизимдан иборатдир.
Консултация маҳсулоти - бу мижозга берилган маслаҳат ёки унинг иш фаолиятини ташкил қилишда маслаҳатчи иштирокида киритиладиган янгилик ва ўзгаришлардир.
Консультация жараёнида мавжуд бўладиган натижа, яъни маҳсулотининг асосий таърифи тўрт йўналишда аниқланади:
1. Функционал ёки предметли аралашув доираси. Илгаридан кулланибкелаётган ва хозирги пайтда кенг фойданланилаётган ушбу вариантконсультантларнинг мнжозга ёрдам бера олиши мумкин булган функционалва техник доирадаги хизматларини белгилайди.
2. Бизнес бошкаруви ва унинг муаммолари. Бу йўналиш мижоздатугиладиган бизнес бошкаруви ва унинг одатдаги муаммолари доирасидагнхизматларни белгилайди. Бу ерда муаммолар ечимини тоиишда ёрдам беришимкониятига ва махсус малакага зга булнш асосий масала хисобланади. Масалан, маълумотлар окимини рационаллаштириш, кушма корхона тузиш имконияти пайдо булиши ва уни ташкил килиш буйича музокаралар утказиш, техник ютуклар буйича хамкорлик хакида битим тузиш ва х.к борасида. Консультант томонидан тахлил асосида мижозга ижобий хулоса бериши куздатутиладн.
3. Махсус усуллар ва системалар. Бунда консультант бошка манбаалардан олиш имконияти мавжуд булмаган, шунинг учун узи ишлаб чиккан усуллар. бошкарув моделлари на системалар оркали масалани счиш ва ёндашувларини мижозларга таклиф зтади. Албатта консультант факатгина стандарт еистемани тадбик этибгина колмай, одатда топшириқ муаммони ташҳис килиш ва аниқлаш мақсадида дастлабки тадқиқотларни амалга
ошириш, базавий стандарт ечимларни мижоз шароитига мослаштириш ва
уни тадбиқ этишда, ҳамда ходимларни тегишли даражада ўкитишда мижозга ёрдам беришни ўз ичига олади. Консультант - мижоз муносабатларининг узоқ муддатли булиши учун, консультант томонидан кўрсатиладиган хизматлар тизими келгусида хизмат кўрсатиш ва уни такомиллаштириш ишларини ҳам ўз ичига олиши мумкин.
4. Маслаҳат бериш усулларини кўллаш. Бу холда консультант ўз маҳсулотини сифатлироқ яратишга ҳаракат қилади. Бунинг учун у мижозни ўзининг маслаҳат бериш усуллари ва мижоз корхоналари муаммоларини идентификациялаш, ҳамда уларга ўзгаришларни режалаштириш ва тадбиқ этишда ёрдам бериш йўлларининг мазмуни билан таништиради.
Бошқа вариантлар ичида маслаҳат беришдан фарқлирок бошқарув ходимларининг малакасини ошириш, техник тайёрлаш, тадқиқотлар ўтказиш, лойиҳалаш каби хизматлар кўриб чиқилади. Ўз ўрнида юқорида қайд этилган Йўналишлар бундай хизматлар билан такомиллаштирилади ва мижоз томонидан олқишланади.
Шундай қилиб кадрлар консалтинги технологиялари ёки жараёнларини қуйидаги кетма-кетликда амалга ошириладиган ҳаракатлар кўринишида тавсифлаш мумкин:
Консалтинг объектида пайдо бўлган муаммони аниқлаштириш.
Объект билан пайдо бўлган муаммо мазмунини муҳокама қилиш.
Муаммони ўрганиш, вазяитни диагностика қилиш.
Маслаҳатлар ва тавсияларни (муаммони ҳал этишнинг аниқ технологиясини таклиф қилиш) ишлаб чиқиш.
Консалтинг объектига маслаҳатлар ва тавсияларни йетказиш.
Муаммоли вазиятни ҳал этиш жараёнида объектга амалий ёрдам бериш.
Консалтинг объекти томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижалари ва оқибатларини баҳолаш, зарур бўлганда таклиф қилинган технологияга тузитишлар киритиш
Таклифлар ва маслаҳатлар самарадорлигини таҳлил қилиш.
Кадрлар консалтингини амалга оширишда мутахассилар томонидан қуйидаги тамойилларга қатъий риоя қилиш улар фаолияти самарадорлигини белгилаб беради:
Мижозлар қизиқишларининг устуворлиги (хозирги мижозларнинг қизиқишлари аввалги мижозларникидан ва шахсий қизиқишлардан устунроқ);
Мустақиллик ва объективлик тамойили (маслаҳатчининг мустақил фикрлаши ва мустақил ҳатти-ҳаракати қизиқишлардаги низоларсиз ва бошқаларнининг салбий таъсирисиз ўз фикрини холис ва танқидий баён этиш имконини беради);
Илмийлик тамойили (илм-фаннинг энг янги ютуқларидан фойдаланиш).
Хулоса Консултантларнинг мижоз томондан қўйилган масалаларни ечишда ўз
хизмат доирасида қўллайдиган тадбирлари консалтинг фаолият усулубларига
киради. Аввало бу буюртмачи-компания фаолияти таҳлилининг самарали
методологиясини аниқлашга, ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаб уларни
бартараф қилиш тадбирлари бўйича қарор қабул қилишга таъллуқлидир.
Консалтинг фаолият услублари консултантларнинг малака даражасига,
уларнинг бизнесни ташкил килиш доирасидаги билимлари ва тажрибаларига
чамбарчас боғлиқ. Бундан ташқари, консультация жараёнининг муваффақияти ва кўрсатилаётган хизматлар сифати консультантлар билими ва қобилиятига боғлиқ. Шундай экан, профессионал маслаҳатчиларга бир қанча талаблар қўйилади ва уларнинг компетенцияларини баҳолашда қуйидаги мезонларга эътибор қаратилади:
Шахсий талаблар: ижодий фикрлаш, ишбилармонлик мулоқоти кўникмаларининг ривожланганлиги;
Психологик етуклик: яхши жисмоний ва рухий соғлиқ, ҳулқ-атвордаги барқарорлик, ўзига ишонч, шахсий такомиллашиб бориш қобилияти, шахсий интимзом, касбий этика.
Касбий компетенцияларга талаблар:
бошқарув назарияси ва амалиёти муаммоларини , бошқарув усулларини, ҳисоботларни олиб бориш жараёнларини, ахборотларга ишлов беришни, ахборот дастурларида ишлашни, маслаҳатлар беришнинг ташкилий методологик асосларини, маслаҳат натижаларига таъсир қилувчи омилларни билиши керак;
муаммоларни аниқлаш ва ҳал қила олиши зарур: муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, билимларни бериш ва ўқитиш, самарали гурухларни шакллантириш, билимларни тўлдириш ва янгилаш, маслаҳат берилаётган ташкилот стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Юқори малакали ходимлар бу юқори сифатли хизматлар кўрсатиш
орқали консалтинг хизматлар истеъмолчилари талабини қондирувчи ва
консалтинг компанияларининг юқори фойдаларини таъминловчи меъзон
хисобланиб, шу сабабдан консультантларнинг касбий даражасини сақлаб
туриш ва ривожлантириб боришга алоҳида аҳамият бериш зарурдир.