Mustaqil ish Mavzu: Konsaltingning nazariy jihatlar: mazmuni, mohiyati va shakllanishi. Bajardi: Nurmatova M. Tekshirdi: Adilov B


Ўзбекистонда консалтинг хизматлари бозорининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 62,75 Kb.
bet3/7
Sana21.02.2022
Hajmi62,75 Kb.
#43700
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Документ (4)

Ўзбекистонда консалтинг хизматлари бозорининг шаклланиши ва ривожланиши.

Ўзбекистон консалтинг хизматлари бозори нисбатан ёш ва эндигина ривожланиш томон дастлабки кадамларни куйиб бормокда. Агар уни шарқ мамлакатлари консалтинг хизматлари бозори билан солиштирадиган бўлсак, бизнинг бозоримиз таҳминан йўлнинг ўртасида турибди. Лекин шунга қарамасдан шаклланган ёндашув ўзининг иштирокчи ва рақобатчиларига эгадир. Консалтингнинг вужудга келишига асосий сабаб бу бозор иқтисодиётининг кириб келиши, кичик бизнес ва эркин мутахассисларнинг мавжудлигиднр. Айнан шу сабабдан Узбекитонда консалтинг хизматлари бозори ривожланишининг бошлангич нуктаси кичик бизнес билан боглик булган ва бошлангич лавр сифатида XX аернннг 90-йилларининг бошлари курилади. Уша пайитдаги энг оммабоп консалтинг хизматлари бу солик ва хукукий консалтинг хизматлари эди десак адашмаган буламнз. Хусусан, утиш даврида айнан давлат ташкилотларипи хусусийлаштириш жараёнини норматив хукукий тарафдан кумаклашувчи консалтинг корхоналарнга булган талаб ошиб борди, Ходимлар сони икки-уч киши да и иборат булган кичик фирмалар консултация солик ва уни оптималлаштирнш, корхона ва фирмаларни руйхатдан утказиш хамда бошка сохаларида уз хизматларини таклиф зтган.
Шу даврда консалтинг хизматлари бозори учун мутахассислар илмий текшириш институтлари ва олий укув юртлари ходимларидан жалб килинган. Хусусан тадбиркорлнк қобилиятига эга бўлган мутахассислар ўз иш жойларини ташлаб, аксарият холда тренинг ва семинарлар кўринишидаги хусусий хнзматлар кўрсатишга ўтишди. Бунда эркин консультантлар кўрсатаётган хизматлари нафи юқори бўлгани учун ҳамда катта ва кўп меҳнат талаб қиладиган лойиҳалар билан ишлаган холларда бир бирлари билан алоқада бўлганлар. Ушбу алоқалар натижасида турли хизмат кўрсатиш йўналишлари бирлашган бизнесга айланиб, бундай фирмалар ўзининг кенг кўламдаги хизматлар кўрсатиш имкониятидан келиб чиқиб якка тартибдаги консультантлар олдида устунликка эга бўлдилар.
Шарқ мамлакатларида мулкдор ўз бизнесини танлаб олинган стратегияга оид олиб боришга ҳаракат қилади ва ундан четлашишни хуш кўрмайди. Мақсад аниқ ўсиш, аммо бунинг учун бундан ҳам кўпрок ишлаш кераклигини ҳамма ҳам гушуниб йетмасди. Бошқача қилиб айтганда тадбиркор факат ўз ақлига ва ички сезиш қобилиятларига ишониб ҳаракат қилишни афзал кўрарди. Кучли рақобат мавжуд бўлмаган ҳолатда бундан стратегия ижобий натижаларга олиб келиши мумкин эди ва олиб келган хам.
Аммо Узбекистонда тадбиркорлик зволюцияси давом этди ва у билан
бирга консалтинг хизматлари бозори сифати ҳам ошиб борди. У тушунарлироқ, равшанроқ ва малакалироқ бўла бошлади. Рақобат муҳитининг кучайиши, Республика бозорига йирик хорижий компанияларнинг кириб келиши мамлакат иктисодиётини ва хусусий тадбиркорликни янги даражага кўтарди.
Узбекистонда консалтинг хизматлари бозорининг ривожланиш тарихини назарий жиҳатдан қуйидаги уч босқичга бўлиш мумкин:
1. Биринчи босқич консалтинг хизматларини шаклланиш босқичи. Бунда 1993 - 1999 йилларгача бўлган даврни киритиш мумкин.
Хусусан юқорида қайд этилганидек, Ўзбекистонда консалтинг хизматлари 90 йиллар бошларидан шакллана бошлаган, дастлабки консалтинг фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар 1993-1994 йилларда пайдо бўлган. Дастлаб консалтинг хизматлари турларидан хусусийлаштириш, солиқ бўйича маслаҳатлар, бизнес режа ва техник иқтисодий асослаш каби фаолият билан шуғулланувчи корхоналар сони ошди ва шу асосида бозордаги профессионал хизматларга бўлган талаб қондирила бошлади.
2. Иккинчи боскич сифатида - консалтинг бозори шаклланиши ва шу соҳада норматив-ҳуқуқий базанинг вужудга келиш босқичини олиш мумкин. Бу босқич ўз ичига 2000 - 2008 йилларни олади. Бунда ишлаб чиқилган ва амалга киритилган меъёрнй ҳуқуқий хужжатлар сирасига, Узбекистон Республикаси "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги (УзР 19.08.1999 й. 811-1-сон) Конуни, Узбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги (25.05.2000 й. 69-П-сон) Қонуни (Янги таҳрири), Узбекистон Республикасининг "Аудиторлик Фаолияти тўғрисидаги (26.05.2000 й.№ 78-11) Қонунини келтириш мумкин. Бундан ташқари профессионалэкспертлар ва олимлар томонидан 2003 йилга қадар консалтинг хизматларитаҳлил и олиб борилмаган эди. Яъни, мамлакатимиздаги консалтингбозорининг ривожланиш тенденциялари умумий равишда хизматлар соҳасибилан биргаликда таҳлил килинган. Хусусан бу соҳага бўлган илмий қизиқиш 2000 - 2003 йилларга келиб ўса бошлади. Бу даврда консалтинг хизматларига бўлган талаб ҳам кредит ташкилотлари, инвесторлар жалб этиш ва ўз лойиҳаларини интеграциялаштираётган халкаро молиявийинститутлар учун хам муҳим аҳамиятга эга бўла бошлади. Узбекистон бизнесконсалтинги бозорида энг биринчи тадқиқотлардан бири бу 2008 – 2009йилларда Иктисодий ривожланиш маркази томонидан BAS дастурибуюртмасига асосан олиб борилган тадқиқот ҳисобланади. Ушбу тадқиқот иккиламчи ахборот манбаалари таҳлили ва консалтинг бозори ривожланишига ўз хиссасини кўшиб келаётган мутахассислар билан ўзаро олиб борилган мулоқот асосида амалга оширилган.
3. Учинчн босқич сифатида 2008-2009 йиллардан кейинги даврни киритиб бу боскични консалтинг бозорининг тўлиқ шаклланиши, такомиллашуви жараёнлар боскичи деб аташ мумкин. Яъни айнан 2009 йилдан сўнгги даврда республика консалтинг корхоналари ва ташкилотлар жаҳон бозоридаги халқаро ташкилотларга аъзо бўлишни ва ўз хизматларини дунё миқёсида таклиф эта бошлагани юқоридаги таърифга асос сифатида кўрилади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда - талайгина консалтинг компаниялари фаолият кўрсатиб келмокда, лекин консультантларнинг аниқ сонини ҳисоблаш жуда мушкул. Масала шундаки, консалтннг хизматларининг барча турлари хам лицензияланмайди ва қонунчилик томонидан тартибга солинмайди. Натижада ҳар қандай компания бунга алоқадор бўлмаса ҳам ўзини консалтинг компанияси деб эълон килиши мумкин. Кўп холларда "консалтинг" сўзини компаниялар номида унга кучлирок моҳият бериш учун ишлатилади.
Ўзбекистон консалтинг компаниялари томонидан кўрсатилаётган хизматлар доираси йетарли даражада кенг бўлиб Америка ёки Европада кўрсатилаётган хизматлардан деярли фарқ қилмайди. Кўпгина мутахассисларнинг фикрича, хозирги даврга келиб консалтинг компанияларнинг фаолияти кичик бизнес томонига каратилмокда. Бу албатта авваламбор консалтинг хизматлари соҳасида рақобатнинг ўсишинннг сабабидир. Ўз ўринда кичик бизнес гомонидан хам консалтинг хизматларига талаб ошиб келмокда.
Консалтинг фирмаларига қўйиладиган асосий талаблар
Жахон тажрибаси консалтинг компанияларига нисбатан юқори талаб шакллантирди. Кенг микиёсда хизмат кўрсатувчи малакали маслаҳатчи ёки консалтинг фирма фаолияти бир катор талабларга жавоб бериши лозим ва уларнинг асосийлари куйидагиларни ташкил этади:
1. Консультант (ёки консалтинг компанияси) вазифаларнинг ечимини топиш ишончли технологияси ва ташкилий ташхисни тарифлаш малакасига эга булиши, стратегик режалаширишни, информацион тизимлардан фойдаланишни, хамда иктисодий холатни тахлил хамда прогноз килиш усулларини. ишлаб чикаришнинг умумий шароитини ташхис килиш, муносабатлар урнатиш имкониятига эга булиши зарур.
2. Консультант (ёки консалтинг компанияси) махсулот етказиб берувчи ва танланган соха буйича карор кабул килишга, ташкилот анъаналарига, унда урнатилган ёзилмаган конунларга, бошкарув аппарати сиёсатига боглик булмаслиги керак.
3. Консультант (ёки консалтинг компанияси) буюртмачига уз фаолиятини доимий равишда такомиллаштириб бориши учун уз тажрибасидан фойдалапишида кумаклашиши лозим.
4. Opтираётган тажрибани йиғиш, тахлил килиш, кайта кўриб чиқиш ва ундан фойдаланиш максадида консультант (ёки консалтинг компанияси) бир неча мижоз бнлан хамкорлик килиши лозим.
Консалтинг компанияси томонидан кўрсатиладиган хизматлар куйидаги асосий шаклларда бўлиши мумкин:
1. Таҳлилнй фаолият (мижоз корхонанинг ички хужалик ва молиявий фаолиятини тахлил килиш ва бахолаш, инвестицион лойихалар тахлили, ракобатдош корхоналар фаолиятини, махсулот сотиш бозорларипи, нархлар узгаришини урганиш ва х.к.);
2. Прогноз килиш (килинган тахлиллар ва консултант томонидан кулланиладиган усуллар асосида юкорида кайд этилган йуналишлар буйича прогноз хисоб-китоблар тузиш);
3. Мижоз-корхона фаолиятига таъллуқли, ҳамда бозор масалалари бўйича кенг кўламдаги маслахатлар (консультациялар) бериш;
4. Мижоз-корхона фаолияти текширувини амалга ошириш;
5. Мижоз-корхона фаолиятида иштирок этиш (стратегикрежалаштириш. корхонаннинг турли йуналишдаги фаолиятини бошкаришниташкил килишдаги муаммолар тизимини ечиш, информацион тизимларниишлаб чикиш ва тадбик килиш ва х,к.)
Консалтинг хизматлари моҳиятини чуқурроқ тушуниш учунконсалтингнинг асосий йўналишларини кўриб чикиш лозим. Лекин бу ердабир канча кийинчиликлар мавжуддир. Яъни, турли консалтинг компанияларитомонидан консалтингнинг турларини уз тажрибалари ва курсатаётганхизматларнинг узига хос хусусиятларидан келиб чикиб турличаклассификация таклиф этилади. Хар бир муаллиф бу масаланинг таҳлилини ўзининг нуқтаи-назаридан, баъзида зса субъектив, иқтисодиётнинг аниқ тармоғига мансублигидан келиб чиқиб амалга оширади.



  1. Download 62,75 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish