“Кадрлар барча нарсани ҳал қилади” – ушбу шиор ўтган аср бошида қандай аҳамиятга эга бўлса, ҳали ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Айнан шунинг учун ҳар қандай бизнесни юритиш бўйича лойиҳаларда мавжуд компаниянинг ўрнини эгаллаётган янги компания учун кадрларни тўғри танлаш ўта муҳим ҳисобланади. Бунда вакант лавозимга ишлаётган ходимни ёки ташқаридан танланаётган ходимнинг номзоди қўйилаётганда компания раҳбари олдида иккитамуҳим масалал туради:
- ходимнинг функционал компетентлигини, яъни вакант лавозимга мос холда “масъулият зоналарида” ўз мажбуриятларини максимал бажара олишини қандай баҳолаш керак?
- ушбу лавозимга қабул қилинган номзоднинг синов муддатини қандай қилиб оптимал ташкиллаштириш?
Персонал ташкилот ресурсларини бошқаришдаги энг мураккаби ҳисобланади. Иқтисодий ривожланиш билан боғлиқ бўлаётган ўзгаришлар инсон ресурсларини бошқариш шакллари ва услубларига ҳам таъсир этиб, кадрлар бошқаруви ёндашувлари ва усулларини доимий такомиллаштириб боришни талаб қилмоқда.
Шундай қилиб, кадрлар маслаҳатлари иккита парадигма1да амалга оширилиши мумкин:
- ресурслар бўйича – маслаҳатчи ташкилотнинг касбий-кадрлар салоҳиятини долзарб ҳолатини экспертизасини амалга оширади ҳамда кадрларга оид муаммоларнинг аниқ ечимини такли фқилади;
- жараён бўйича – маслаҳатчи ташкилотнинг касбий-кадрлар муаммолари ечимини ташкиллаштиради ва ташкилот ҳодимларини мустақил муаммони ечимини топишни ўргатади.
Кадрлар консалтинги бу – ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш, ижтимоий-психологик муҳитни оптималлаштириш, персонал мотивациясини кучайтириш мақсадида ташкилотда диагностика, ташкилий тузилма ва/ёки маданиятга тузиш киритиш бўйича ташкилий-психологик чора-тадбирлар тизимидир.
Шу соҳадаги мутахассисларнинг фикрига кўра кадрлар консалтингида ташкилотнинг кадрларини бошқариш соҳасидаги мураккаб масалаларни ечишга қаратилган фаолият тушунилади.
HR-капитал мутахассислари кадрлар консалтингини бизнес юритишнинг фойдалилигини орттириш мақсадида юқори бўғин раҳбарлари олдидаги инсон капиталини бошқариш соҳасидаги масалаларни ечиш билан боғлиқ фаолият тури сифатида кўрадилар.
Кадрлар консалтинги персонални бошқариш маслалари бўйича ташкилот топ-менежментига маслаҳат ҳизматларини кўрсатишдир.
Кадрлар маслаҳатлари (кадрлар консалтинги, HR-consulting, HR-консалтинг) – персонал таҳлили, кадрларга оид хужжатларни юридик, иш юритиш нуқтаи-назаридан тўғри расмийлаштирилиши, йўл қўйилган хатоликларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш (кадрлар аудити), ходимларнинг касбий компетенцияларнинг бажараётган ишларга мос келишини баҳолаш бўйича комплекс чора-тадбирлардан иборат фаолият туридир.
Кадрлар консалтингини классификациялаш унинг мазумни ва ҳусусиятларини тавфсифлаш имконини беради (2.1-жадвал).