Консалтинг тушунчаси ва унга бўлган турлича назарий
ёндашувлар.
Ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан холда, бозор муносабатлари шароитида иктисодиётни ва ишлаб чиқаришни бошқариш, хўжалик субектларининг ишлаб чиқариш жараёни ва ривожланишида муҳим ва асосий омиллардан бири сифатида консалтинг хизматларидан фойдаланиш кўрилади. Ўзбекистон иқтисодиётининг тезкор ривожланиши ва жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви даврида республикамиз тадбиркорлари олдида иқтисодий таҳлил ва корхоналарни бошқариш борасида шарк мамлакатлари консалтинг компаниялари тажрибасини кенг ўрганиш ва ундан жаҳон талаблари даражасида фойдаланишдек мураккаб вазифалар турибди.
Иқтисодий жараёнларнинг борган сари мураккаблашуви бошқарув меҳнатининг илғор усулларини оммалаштириш иқтисодий муносабатларнинг мустақил соҳасига айланиб, илғор иқтисодий билимларни товар кўринишида оммалашувининг зарур шартларидан бири бўлмиш миллий ва ҳалкаро консалтинг хизматлари бозорини пайдо қилди.
Шу ўринда, бугунги кунда ривожланган мамлакатлар иқтисодиёти юксак натижалари, аҳоли турмуш даражасининг муҳим томони ҳисобланувчи инфратузилма соҳаси ҳисобланади. Шунга кўра, инфратузилма, айниқса, бозор инфратузилмасининг иқтисодий табиатини ўрганиш, унинг тараққиёт омили сифатидаги имкониятларини очиб бериш, таркибий қисмларини ҳар томонлама ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш олдимизда турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Консалтинг хизматларини ривожлантириш ва тизимлаштириш объектив зарурияти ўтган асрнинг бошига тўғри келиб, 1913 йили Швейцариянинг Лозанна шаҳрида инженер-консультантлар ҳалкаро федерациясининг тузилишига асос бўлди.
Хозирги кунда эса бир қатор миллий ва халкаро консультантлар уюшмалари ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда. Улар бугунги кунда бошқарув консультациялаш страндартларини шакллантириб, тадбиркорликнинг янги йўналишини ривожлантирмоқда. Консалтинг кенг тушунча ҳисобланиб, бу соҳа вакилларига давлат ва худудий таркибларни, саноат, молия, инвестиция, савдо ва бошқа хилдаги компания ва фирмаларнинг менежерларига иқтисодий, молиявий, хуқуқий масалалар бўйича консалтинг хизматлари кўрсатиш, макро ва микроиқтисодиётни турли даражада бошқариш бўйича хизмат кўрсатиш субъектлари фаолиятини олиш мумкин.
Консалтинг фирмалари ҳал қиладиган масалалар доираси жуда кенг ҳисобланиб, консалтинг хизматларини таклиф этувчи компанияларнинг ихтисослигига қараб турларга бўлинган. Буларга фақат бир йўналишдаги консалтинг хизматини кўрсатиш билан чегараланган компанияларни (мисол учун - аудит), ҳамда консалтинг хизматларининг барча йўналишларини қамраб олувчи компанияларни киритиш мумкин. Шунга кўра, ушбу секторда фаолият юритувчи хар бир мутахассис ва хар бир корхона уз ихтисослиги
йуналишларига асосламган холда консалтинг тушунчасига алохида маъно ва хусусият олиб киради.
Назарий жихатдан турли олимлар томонидан консалтинг тушунчасига турлича таъриф берилган, масалан Россиялик иктисодчи Рапопорт В.Ш томонидан консалтинга - "ташки ва ички ўзгаришларни хисобга олган холда ташкилотлар бошкарувчиларига ташкилий ҳуқуқий жихатдан экспертлик ёрдамини курсатиш" деган таъриф берилган бўлса, Горемыкина Т.К.. Осиненкова О.К томонидан "консалтинг бу профессионал ташкимутахассис томонидан молиявий, технологии, юридик, техник нуктаиназардан кўрсатиладиган хар кандай ёрдам ва кўмак" дсган таърифкелтирилгаи.
Бундан ташқари Ўзбекистонлик олим Н.Л. Мўминов эса ўз нзланишларида консалтингга - "мулкнинг исталган шаклида фаолияткўрсатувчи корхоналар, фирмалар ва ташкилотларнинг кенг кўламдагииқтисодий масалалари бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга сотувчиларгава истеъмолчиларга консультация бериш" сифатида таъриф бериб ўтган.
"Консалтинг" тушунчаси таҳлилларидан келиб чиқиб қуйидагичатаъриф бериш мумкин:Консалтинг - бу интеллектуал фаолият тури бўлиб, унинг асосийвазифаларига буюртмачининг тақдим этган масалани таҳлил қилиш, ҳамдаилмий, техник ва ташкилий-иктисодий инновациялардан фойдаланган холдамуаммо ечими ва унинг истиқболдаги тараққиётини асослаш демакдир.
Ўз ўрнида консалтинг бошқарув, иқтисодий, молиявий, корхоналарнингинвестицион фаолиятини, стратегик режалаштириш, компанияларнингумумий фаолиятини оптимизациялаш, бизнес юритиш, бозор талабларини ўрганиш ва прогноз қилиш, нарх-навонинг ўзгаришини ўрганиш ва бошқамасалаларни ҳал қилади. Бошқача қилиб айтганда, консалтинг - бу у ёки бумасалани ҳал қилишда ташқи консультантлар томонидан кўрсатиладиганёрдамнинг барча кўринишидир. Консалтингнинг асосий мақсади бубошқарув сифатини ошириш, компания фаолияти самарадорлигини кўтаришва хар бир ишчининг шахсий меҳнат унумдорлигини оширишдир.
Шундан келиб чиққан холда, консалтинг хизматлари — бу интеллектуалкапитал бўлиб, унинг қиймати асосий воситалар, технология, ишлабчиқаришнн автоматизациялаш ва бошқаларга қилинадиган харажатларданкам бўлмайди.
Консалтангнинг асосий мазмуни деб профессионал мутахассисларнинг корхона ва фирмаларни бошқаришда ёрдами, молиявнй- иқтисодий таҳлили, стратегияни шакллантирилиши, корхонани "соғломлаштириш" дастурларини тузиш ва уни банкротлик холатидан чикариш, компанияларнннг ассортимент, молиявий, инвестицион, техник ва технологик сиёсатини ишлаб чиқишни айтиш мумкин.
Оммалашган фикрларга оид ташқи консультантлар хизматига асосан ва биринчи ўринда оғир аҳволга тушиб қолган ташкилотлар мурожат қилишади. Аммо, қийин шароитда ёрдам бериш зинхор консалтингнинг асосий вазифаси эмас. Демак, қандай холатларда ва қайси ташкилотлар асосан консалтинг хизматларига мурожаат этишади? Бу саволга жавоб сифатида куйидагиларни келтириш мумкин:
Биринчидан, консалтинг хизматларига барқарор ва узоқ муддатли фаолият юритадиган мустаҳкам корхона ички тизим ўзгаришлар амалга ошираётганда, ташкилий хуқуқий шакли, фаолият, йўналишининг ўзгариши ҳамда тадбиркорлик фаолияти диферсификациясини амалга ошираётган корхоналар асосий талабгор ҳисобланади.
Иккинчидан, мустаҳкам обрўга эга корхоналар бозорда ўз ўрниларини тасдиқлаш ва потенциал хамкорлар олдида кераклик салоҳиятни кўрсатиш мақсадида консалтинг хизматларига мурожат қиладилар (мисол учун, аудиторлик хизматларига).
Учинчидан, корхоналар оғир аҳволга тушиб колиб, бу холатдан уз вактда ва мос равишда чикиб кетиш учун юкори тажриба ва ички имкониятлари йуклиги сабабли консалтинг хизматларига мурожаат киладилар. Бу холатда консультант хизмати (консалтинг фирма хизмати)кризис-консалтинг мохиятига эга бўлади.
Хозирги иактда энг йирик фирмалар ва корпорацияларнинг хаммасиконсалтинг компаниялари мижозидир. Консалтинг компанияларининг ичидатаниқли бўлган Америка фирмалари «Артур де Литтл» ва «Рэнд Корп» ҳисобланади. АКШ нинг ўзидаконсалтинг фирмалари 40% давлат секторигашахсий секторининг карийб 70 % ига консалтинг хизматларини кўрсатади.
Иқтисодий ўзгаришларнинг ўсиш суръати ва унинг мураккаблашиб бориши, бизнесни бошқаришда янги шароитлар ҳамда ўзига хос муаммоларни юзага келганлиги сабабли тадбиркорлap томонидан ушбу масалаларни ечишда консультантлар ёрдамига талаб ошиб бормоқда. Лекин консалтинг фаолиятига бўлган талабнинг юқорилиги шунга олиб келган эдики, хозирги давргача кўпгина консультантлар аниқ бир стратегия бўйича фаолият кўрсатмасдан, потенциал мижознинг ҳар қандай илтимоси бўйича хизмат кўрсатишга ҳаракат қилар эдилар, аммо бугунги кунда кўпчилик консультантлар мижоз учун ҳамма масалада ўз хизматларини таклиф эта олмасликларини ва буюртма олиш имконияти асосан ноёб хизмат турини таклиф этгандагина ошишини яхши тушуниб йетмокдалар.
Консалтинг хизматларининг умумлаштирилган универсал классификацияси бўйича қуйидаги турларга бўлинган:
1. Солиқ ва ҳуқуқ йўналишида консалтинг хнзматлар.
2. Аудит, бухгалтерия ҳисобн ва ревизия йўналишида консалтинг хизматлар.
3. Бошқарув йўналишида консалтинг хизматлар.
Бизни қизиқтирган йўналиш бошқарув консалтинги бўлиб, бу жараён ташкилот ва корхоналарнинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашадиган, асосан, мавжуд муаммоларни таҳлил қилиб корхоналарни ривожлантиришга оид режалар ишлаб чиқиш билан боғлиқ фаолиятидир.
Юқори малакали мутахасислар ва тегишли усулларга эга, тажрибадан
келиб чиққан холда бошқарув тизимининг фаолиятини биладиган консалтинг
компаниялари турли йўналишларда фаолият юритиши мумкин. Мисол учун буларга, инвестицияларни тармоқлаштириш, ишлаб чиқаришни стратегик йўналтириш, кадрлар бошқарувини амалга ошириш каби мухим соҳаларда юқори самарали хизмат кўрсатишни келтириш мумкин.
Бундай компания фаолиятининг энг муҳим шартларидан бири бу корхонанннг амалий бошқарув самарадорлигини оширишдир.
1.1 - жадвалда жаҳон бозорида кенг тарқалган консалтинг хизматлари келтирилиб, глобализация натижасида консалтинг хизматларининг ҳам ички, ҳам ташқи турланишида намоён бўлувчи соҳалар келтириб ўтилган.
Умуман олганда агар «ички консалтинг» органлари фаолиятига назар ташлаб глобал миқиёсда таҳлил юритадиган бўлсак ҳозирда кунгача консалтинг хизматлари корхоналар ички бошкармаларида ташкил қилиш тенденциясига эгадир. Бу жараён келажакда замонавий консалтинг бозорининг тур жиҳатидан ўзгариши ва маълум профессионал хизматларга бўлган талабнинг қисқаришига олиб келади.
1.1 - жадвал.
Ички ва ташқимаслаҳатчилар томонидан таклиф этилувчнконсалтинг хизматлари турланиши
Консалтинг турлари
|
Ички консалтинг
(ички консалтинг
бошқармалари)
|
Ташқи консалтинг
(Консалтинг фирмалари)
|
Стратегик/Умумий бошқарув
|
+
|
+
|
Оператив бошқарув
|
+
|
+
|
Молиявий бошқарув
|
|
+
|
Кадрлар бошқаруви
|
+
|
+
|
IT консалтинги
|
|
+
|
Юридик консалтинг
|
|
+
|
Аудит
|
+
|
+
|
Ишлаб чиқариш консалтинг
|
|
+
|
Баҳолаш фаолияти
|
|
+
|
Алоҳида мутахассисликка
доир консалтинг
|
+
|
+
|
Юқоридаги келтирилган маълумот ва таҳлилга асосланган холда хулоса қилиш мумкинки ҳозирги замон консалтинг бозори юқори интеграцион кучгаэга бўлиб консалтингхизматларининг сезиларли улуши корхона ичкитаркибига кўчиб бораётганини англаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |