Мундарижа ўҚув материаллар


Реферат (лотинча referat – доклад) илмий муаммо бўйича бирон бир китобнинг мазмунини ёзмаравишда қисқача баён этиш



Download 289,6 Kb.
bet27/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

Реферат (лотинча referat – доклад) илмий муаммо бўйича бирон бир китобнинг мазмунини ёзмаравишда қисқача баён этиш. Реферат ёш тадқиқочилар илмий ишининг бошланғич шакли ҳисобланади. Тадқиқотчилар рефератлар тайёрлаш методикасини ўрганишга жиддий эътибор беришлари керак.
Автореферат – муаллифнинг ўзи томонидан ёзиб тугалланган диссертациянинг қисқа баёни бўлиб, 200-250 нусхада босмахонада чоп этилади. Одатда бундай автореферат фандоктори илмий даражасини олишга даъвогар тадқиқотчи томонидан ёзилади ва у икки босматабоқ(34 саҳифа) атрофида бўлади.
Автореферат сарлавҳаси ва мазмуни иссертацияга тўла мос бўлиши зарур. Бундан ташқари, унда ҳимоя қилинадиган вақт, жой ва илмий раҳбар, расмий оппонентларнинг фамилияси кўрсатилади. Унда диссертацияниг ҳажми, номи, илова, муаллифнинг диссертация мавзуи бўйича илгари чоп этган монография, илмий мақолалар рўйхати албатта кўрсатилиши шарт.
Рецензия(тақриз) – (лотинча “recensio” сўзидан олинган бўлиб, “кўриб чиқиш”, “текшириш” маъноларини англатади) – унда тадқиқот анализи берилиб, танқидий баҳоланади. Бирон бир асар ва мақолани танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқиб, унга тақриз ёзиладиган бўлса тадқиқотчидан илмий асарга фан, техника, маданиятнинг муайян соҳаси бўйича яхши малакага эга бўлишни, кўриб чиқилаётган масаланинг ҳозирги ҳолати ва чоп этилган янги адабиётлар билан яхши хабардор бўлишни талаб этади. Шу боисдан ҳам тақриз у ёки бу соҳага яқин мутахассислар томонидан берилади(ёзилади).
Ўқув қўлланма-мактаб, академик лицей, коллеж ўқувчилари, олий қ ўқувюртлари талабалари учунм ўлжалланган билимларни фаннинг сўнгги ютуқлари асосида баён этадиган илмий асардир. Бу илмий тадқиқотнинг қийин, мураккаб ва масъулиятли шаклларидан бири бўлиб, давлат таълим стандартлари ва ўқув дастури асосида алоҳида олим ёки олимлар жамоаси томонидан тузилади.
Илмий факт ва тушунчаларни қисқа, лўнда, мазмунли қилиб баён этиш, ҳозирги замон фани даражасида тушунтириш ва уни иллюстратив (рангли кўргазма) материаллар (расм, жалвал ва ҳ.о) билан таъминлаш тадқиқотчидан каттамаҳорат ва санъатни талаб этади.
Олий ўқув юртлари учун дарслик, қўлланмалар яратиш учун тадқиқотчидан катта билим, бой тажриба, катта эҳтирос талаб этилади.
Илмий ҳисобот – илмий тадқиқот турларидан бири бўлиб, бажарилган илмий ишнинг режаси ва дастурини қисқача баён этишнинг, қўлланилган методларни батафсил тавсифлашни, тадқиқотни якунловчи хулосани, ҳал этилмаган масалаларни ва ниҳоят, тадқиқотчининг таклифларини ўз ичига олади.
Илмий ҳисоботга илова тарзида ҳисобот учун илмий далил бўла оладиган фотосуратлар, жадваллар берилади. Илмий ҳисоботда бажарилган ишнинг назарий аҳамияти, халқ ҳўжалиги учун муҳимлиги алоҳида таъкидланади.
Аннотация – китоб, мақоланинг қисқача тавсифи, унинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи ва баҳо берувчи кичик илмий асардир. Унда мазкур асарнинг кимлар учун мўлжалланганлиги ,албатта, кўрсатилиши керак.
Монография – илмий асар бўлиб, унда бирон бир муаммо ёки мавзу олим томонидан батафсил ва ҳар томонлама тадқиқ этилади.
Монографиялар кўпинча диссертация ҳимоя қилинишидан олдин диссертациянинг асосий боб ва бўлимлари бўйича яратилади ва илмий жамоатчиликка илмий янгилик сифатида тақдим этилади.
Монография диссертация ҳимоясидан сўнг тадқиқотчи томонидан диссертация материаллари асосида яратилиши ҳам мумкин.
Брошюра – кичик ҳажмда(1-3 босматабоқ)ги, муқовасиз илмий асар бўлиб, илмий-оммабоп характерга эга бўлади.
Диссертация (лотинча dissertatio – мулоҳаза, тадқиқэтиш) – илмий тадқиқотнинг ҳукумат олий аттестация комиссияси томонидан белгаланган махсус шакли бўлиб, илмий даража олиш учун махсус илмий кенгашга тақдим этилади ва Ихтисослашган илмий кенгашда расман ҳимоя қилинади.
Мамлакатимиз конституциясига биноан олий маълумот олган ҳар бир фуқаро:
а) магистратурани тугатгандан сўнг магистрлик илмий даражасини;
б) докторантурани битириб, докторлик диссетациясини ҳимоя қилганидан сўнг фандоктори илмий даражасини олиш ҳуқуқига эга.
Докторлик диссертацияси ва уни расмийлаштириш.
Диссертация – бу, тадқиқотчининг янги илмий билимлар ҳосил қилиш, кашфиётлар яратиш йўлидаги муҳим бир босқич, илмий методни эгаллашдаги маҳорат кўрсаткичидир.
Энг аввало, диссертация мавзуи, композицияси, боб ва бўлимлар аниқланади.
Диссертация ҳажми қандай бўлиши керак? Диссертация ҳажми тадқиқотчининг маҳоратини, олинган илмий натижаларни қисқа, лўнда, аниқ ва ҳар томонлама мукаммал баён этаолишини кўрсатади.
Илмий методик нуқтаи назардан диссертация ҳажми қанча кичик бўлса, унинг қиммати шунчалик юқори бўлади. Худди ҳайкалтарош ўз асарини яратишда шакл ва мазмун уйғунлигига эришмоқ учун мармарнинг ортиқча жойларини маҳорат билан олиб ташлагани сингари диссертант ҳам тадқиқотнинг туб моҳияти ва мазмунини, илгари сураётган илмий ғоя ва янгиликни мумкин қадар ихчам, лўнда баён этиш маҳоратига эга бўлиши лозим.
Математика, медицинага оид ҳимояга олиб чиқилган докторлик диссертациларининг ҳажми 20-40 саҳифадан ошмаганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Эндиликда диссертацияларга баҳо беришда фақат ишнинг мазмунигагина эмас, балки материалларни илмий-методик жиҳатдан қайта ишлаш сифатига, тадқиқотчининг маҳоратига, диссертация ҳажмининг ихчам ва мазмундорлигига кўпроқ эътибор берилмоқда.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish