Мундарижа ўҚув материаллар


-мавзу: ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАЙЁРЛАШ



Download 289,6 Kb.
bet28/80
Sana26.02.2022
Hajmi289,6 Kb.
#470604
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80
Bog'liq
янги илмий ижод

15-мавзу: ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАЙЁРЛАШ
УНИ ЎТКАЗИШ


Режа:
1. Илмий доклад текстини тайёрлаш.
2. Диссертация муҳокамаси.
3. Оппонентларнинг саволларига жавоб бериш.
4. Нутқ маданияти ва нотиқлик маҳорати.

Илмий асарлар қўлёзмасига қўйиладиган асосий талаблардан бири уларни эстетик дид билан ташқи безаташдир. Донишманд халқимизнинг “онангни отангга бепардоз кўрсатма” деган мақоли илмий асар қўлёзмасига ҳам тегишлидир.


Ахборот технологияси ютуқлари ҳаётимизда мустаҳкам ўрин эгаллаб бораётган ҳозирги пайтда илмий мақола, монография диссертация ва бошқа илмий асарлар компьютерда варақнинг бир томонида бир ярим интервалда ёзиляпти. Компьютер тадқиқотчини оғир ва зерикарли қўл меҳнати (ёзувмашинаси)дан озод қилиб, қатор қулайликлар яратди. Тадқиқотчи кўпроқ вақтини ижодий иш учун ажрата бошлади.
Эндиликда тадқиқотчи ишдаги энг муҳим қоида, тушунчаларни компютер воситасида курсив ёки семиз ҳарф, ёки ранг билан ажратиб қўйиши мумкин.
Ишнинг аввали ёки охирида ёзиладиган мундарижа диссертация боблари, бўлимлари(параграф)нинг ҳажм жиҳатдан тенг бўлишини акс эттириши лозим.
Компьютерда терилган қўлёзманинг имло, пунктуация, стилистика нуқтаи назардан диққат билан текшириб чиқиши, ишдаги цитата(кўчирма)лар асл манба билан таққосланиб, текширилиши, мавжуд хатолар ва камчиликлар тузатилиши шарт.
Шуни ёдда тутинг: илмий ишда имло, пунктуатация ва стилистик хатолар бўлмаслиги шарт!
Агар илмий ишга безакли расмлар, жалваллар илова қилинган бўлса, улар албатта изчил номерланиши ва ўқувчига тушунарли бўлиши учун текстдан кейиноқ уларнинг мазмунини изоҳловчи кичик сарлавҳа берилиши лозим. Диссертация қўлёзмасида берилган барча цитаталар, статистик маълумотлар бирламчи манбаа сосида диққат билан текширилиши зарур.
Илмий асар муаллифининг асарларни таҳрир қилиш ва хатоларни тузатиш техникасига оид махсус адабиётлар билан яқиндан танишиш мақсадга мувофиқдир (қ.: Былинский К.И., Розенталь Л.Э. Литературное редактирование. М., “Искусство”, 1957., Былинский К.И., Жилин А.Н. Сиравочная книга корректора. М., “Искусство”, 1960.)
Илмий асарни таҳрир қилиш шунчаки механик иш эмас, балки мураккаб ижодий жараён эканлигини унутмаслик лозим. Тадқиқотчининг ўз асарини таҳрир қилишда ишга гўё бошқаларнинг ўзи билан жиддий қарашга ўрганиш муҳимдир, шунда ишдаги хато ва камчиликлар кўзга ташланади. Муаллиф библиографик кўрсаткичларга ҳам анашундай талабчанлик билан қараши лозим.
Тадқиқотчи диссертациянинг техник томонларини бажариб, ишни илмий раҳбар ва соҳа мутахассисларининг муҳокамасидан ўтказиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ишнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичи-диссертацияни ҳимоя қилишга қаратиши ва бунинг учун пухта тайёргарлик кўриши лозим. Зеро, яхши диссертацияни ёзишнинг ўзи етарли эмас, балки уни муваффақиятли ҳимоя қилиш муҳимдир.
Мамлакатимизда қабул қилинган тартибга кўра, олий ўқув юрти ёки тадқиқот институти қошида ташкил этилган Ихтисослашган илмий Кенгаш ҳимояга қўйилиши мўлжалланаётган диссертацияни тадқиқотчидан ишни расман қабул қилиб олгандан сўнг бир ой мобайнида диссертация бўйича оппонентларни, етакчи илмий муассасани ва ҳимоя кунини аниқлаб, диссертацияни уларнинг муҳокамасига жўнатади ва улардан белгиланган шаклдаги тақризларни олади; тадқиқотчига диссертация бўйича автореферат чопэ тишга рухсат беради.
Диссертация ҳимояси куни Ихтисослашган илмий Кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми кенгаш йиғилишида иштирок этса, кворум бор деб эълон қилинади ва илмий кенгаш раиси мажлисни очиқ деб эълон қилади ва кунтар тибини маълум қилади. Сўнг илмий кенгаш котиби диссертантнинг таржимаи ҳоли ва ҳимояга чиқиш учун зарур бўлган барча хужжатлар билан таништиради.
Сўнг диссертантга бажарилган ишниг моҳияти, мазмуни, эришилган илмий натижалар, хулоса ва тавсиялар ҳақида гапириш учун(йигирма дақиқа) сўз берилади.
Доклад тугаганидан сўнг илмий кенгаш котиби диссертация бўйича олинган ёзма тақризларни ўқиб эшиттиради. Сўнг илмий раҳбарга сўз берилади. Сўнг диссертацияни муҳокама қилиш бошланади.
Музокарада расмий оппонентларнинг диссертациядаги ютуқ ва камчиликларга оид мулоҳазалари ҳамда диссертантнинг жавоб нутқи эшитилади. Шундан сўнг илмий кенгаш аъзолари сўзга чиқиши ёки диссертантга савол билан мурожаат қилишлари мумкин.
Шундан сўнг илмий кенгаш аъзоларига яширин овоз бериш учун варақалар тарқатилади. Илмий кенгаш раиси овоз бериш натижаларини ўқиб эшиттиради. Агар илмий кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми фан доктори илмий даражасини олишга даъвогар бўлган тадқиқотчини ёқлаб овоз берса, илмий кенгаш қарори ҳақиқий ҳисобланади. Диссертацияни ҳимоя қилиш қуйидаги босқичдан иборатдир: 1) диссертация мавзуи бўйича 20 дақиқалик доклад текстини тайёрлаш; 2) доклад учун безакли кўргазмалар ҳозирлаш; 3) тақризчилар ва оппоненларнинг энг муҳим эътирозларига жавоб бериш учун тайёрланиш.
Доклад текстини тайёрлашда авторефератда ўз ифодасини топган диссертациянинг энг муҳим қоидалари: олинган натижа, илмий янгилик, ишнинг назарий ва амалий аҳамияти, хулоса ва тавсиялар баён этилади.
Докладни тайёрлашда тадқиқотчидан ишнинг мазмун-моҳиятини аниқ, лўнда ва равон баён этиш талаб этилади.
Бу ерда докладчи сўзларининг тушунарли, равон ва таъсирчан бўлиши, ҳимояда ишторок этаётган номутахассислар учун ҳам тушунарли бўлиши муҳимдир. Лекин бундан доклад соддалаштирилиши керак экан, деган хулоса чиқариш ярамайди, балки, аксинча, доклад мазмунан қатъи йилмий, кенг аудитория учун тушунарли бўлиши лозим.
Тадқиқотчиниг нотиқлик маҳоратига эга бўлиши унинг кейинг иилмий педагогик фаолияти учун ҳам фойдалидир. Нотиқлик маҳоратининг энг муҳим қоидалари сифатида қуидагиларни кўрсатиш мумкин:
1. Нотиқ ўзи фикр юритаётган предметни қанча чуқур билса, шунча кам ҳаяжонланади.
2. Бир хил ва зерикарли оҳангда минғирлаб эмас, балки, баланд, тиниқ ва равон гапиринг. Сўз оҳангида ишонч, умид ва куч-қудратингиз яққол жарангласин.
3. Сўзнинг маъноси ва аҳамиятига боғлиқ равишда нутқ оҳанги кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. Сўз оҳанги ибора ёки сўзнинг муҳимлигини таъкидлайди.
4. Қўл ҳаракатлари, имо-ишоралар нутқни жонлантиради, лекин ундан ўта эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.
5. Сўзлаётганингизда саҳна бўйлаб юрманг, бир хилда харакат қилманг.
6. Бир хил андозада гапирманг. Ижодий ишда андозаларга асло йўл қўйиб бўлмайди.
7. Нутқда бир хил иборани такрорламанг.
8. Нутқ шакли оддий ва тушунарли бўлсин. Оддий қиёслаш, образли ифода.
9. Тингловчига кучли таъсир кўрсатади.
10. Маъруза маваффақиятли бўлиши учун:
а) тинговчилар диққатини ўзингизга тўла жалб этинг;
б) маъруза охиригача уларнинг диққатини ушлаб туринг.
Бунинг учун нотиқнинг сўзлари тингловчи учун оддий, тушунарли, таъсирчан ва қизиқарли(улар учун фойдали) бўлиши керак.
11. Нутқ ортиқча сўз ва тафсилотлардан ҳоли бўлсин.
12. Нутқ якуни айтилган фикр, ғояни умумлаштириши, нутқ ибтидоси билан боғланиши керак.
13. Нутқнинг муваффақиятли бўлиши учун нотиқ мантиқан изчилликка қатъий амал қилиши, бир предметдан бошқасига сакраб ўтмаслиги, асосий мавзудан четга чиқмаслиги керак. Нутқ шундай изчилликка асосланиши керакки: биринчи фикрдан иккинчи фикр, иккинчисидан учинчи фикрва ҳ.о. табиий равишда келиб чиқсин. Бундай нутқ тингловчига интеллектуал завқ бағишлайди ва унда унутилмас таассурот қолдиради.
Энг яхши нутқлар ҳамиша оддий, аниқ, тушунарли ва чуқур мазмунга эгадир.
Диссертант тайёрлаган мавзуга доир слайдлар(кўргазмали воситалар, жадваллар) унинг нутқи қисқа ва таъсирчан бўлишига кўмаклашади.
Тадқиқотчи расмий оппонентлар ва илмий кенгаш аъзоларининг саволлариг жавоб берар экан, эҳтиросларга берилмаслиги, фақат масалага доир фикр-мулоҳазалар билан чекланиши, одоб андишали бўлиши, эришган ютуқларига ортиқча баҳо бермаслиги, камтарин бўлиши айниқса муҳимдир.
Диссертантнинг вазмин ва мулоҳазакор бўлиши ҳатто айтилган ўта танқидий мулоҳазаларга хотиржамлик билан илмий далиллари асосида жавоб бериши маънавий интеллектуал ва аҳлоқий маданияти ҳақида ёқимлит аассурот қолдиради ва шубҳасиз илмий кенгаш аъзоларининг овоз бериш натижаларига ижобий таъсир кўрсатади.
Ҳаётий тажрибаларнин гкўрсатишича, тадқиқотчининг ўз-ўзига танқидий ёндашиши, ҳамкасбларининг танқидий фикр-мулоҳазаларига хурмат билан қараши илмий ишдаги камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ва жиддий ютуқларга эришишнинг зарур шартидир.
Диссертацияни ҳимоя қилишга тайёргарлик кўриш тадқиқотчидан кўпчилик олдида нутқ сўзлаш кўникмалари ва нутқмаданиятига эга бўлишни талаб этади.
Диссертант ҳимоя ўтадиган хонани кўриши, ҳимоя жараёнини аниқ тасаввур этиши ва ўзидан илгари бўлиб ўтган ҳимоя жараёнида иштирок этиши, ўзида муайян кўникмаларни шакллантириши мақсадга мувофиқдир. Зеро, ҳар қандай ижод тадқиқотчидан ҳам маънавий руҳий, ҳам жисмоний куч-қувватни бир нуқтага тўплашни талаб этади.
Сўзнинг ифодали ва тушунарли бўлиши кўп жиҳатдан нутқнинг темпи ва оҳангига боғлиқдир. Агар нотиқ шошма-шошарлик билан гапириб сўз охиридаги қўшимчаларни “ютиб юборса”, нутқнинг таъсирчанлиги, сифати йўқолади.
Нутқ сўзлаётганда адабий тил(орфоэпия) нормаларини бузишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Зеро, олимлар ифодали, гўзал сўзлаш қоидаларига қатъий амал қиладилар ва бошқалардан ҳам шуни кутадилар.
Баъзан оғзаки нутқда олимлар ўртасида “диссертация ҳимоя қилиш ва илмий даража олиш”, “даражани ҳимоя қилиш” шаклида учрайдики, бу хатодир.
Сўз фикр алмашиш , фикрни баён этиш ва фикрни тушунтириш воситаси экан, сўз маъносини теран англаш, тўғри ифодалаш ва баён этиш зиёлилар илмий интелектуал салоҳиятининг муҳим мезони ҳисобланади. Доно халқимизнинг “Тилга эътибор – элга эътибор” деган ҳикматли ибораси фанга нисбатан ҳам тўғридир: тилга бўлган эътибор фанга бўлган эътибордир.

Download 289,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish