Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум».
5-мавзу: Фан ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида
1. Фаннинг объективлик, аниқлик, ҳақиқийлик мезонларига асосланувчи билимлар тизими, унинг институционал кўриниши ва бошқа ижтимоий онг шакллари ўртасидаги алоқадорликлари ҳамда мутафаккирларнинг фанлар таснифи тўғрисидаги қарашлари.
2. Фан – ижтимоий-маданий ҳодиса эканлиги, фан – жамиятдаги жараёнларни ижтимоий тартибга солиш омили, ҳозирги даврда фаннинг ўрни ва аҳамияти тўғрисидаги фикрлар ҳамда фаннинг нейтраллиги ва ижтимоий буюртма, фан тарққиётининг ижтимоий-психологик омиллари, фан функциялари.
3. Фан тараққиётига доир йўналишлари, фан – борлиқдаги қонуният асосида узвий боғланган табиий воқелик ва жараёнлар мажмуи сифатидаги кўринишлар, Фан – билимлар тизими, ижод тушунчаси, фан ва ижоднинг ўзаро алоқадорлиги, илмий ижод фалсафий ва эпистемологик муаммо эканлиги.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум».
6-мавзу: Илмий тадқиқотнинг талаб ва имкониятлари
1. Илмий тадқиқот олиб боришнинг методологик асослари. Илмий тадқиқот олиб боришнинг зарурий шартлари: билим олиш, меҳнатсеварлик, илм билан шуғулланиш лаёқатига эга бўлиш.
2. Илмий билишда умумий ва махсус усуллар, эмперик тадқиқот усуллари – тузатиш, қиёслаш, муқояса қилиш, чоғиштириш, ўлчаш, экспериментдан фойдаланиш, эмперик ва назарий тадқиқот усуллари, илмий билиш жараёни (изчиллик, системалилик, методикага асосланиш).
3. Илмий тадқиқот олиб боришда интуициянинг ўрни, интуитив билиш даражаси, интуиция – ҳақиқатни мантиқий далиллар ёрдамисиз, бевосита англаб етиш қобилиятиэканлиги ҳамда интуиция муаммоси.
Қўлланиладиган педагогик технологиялар: Интерактив усули, «Блиц сўров», «Ақлий ҳужум».
7-мавзу: Илмий тадқиқотнинг асосий тушунчалари
1. Илмий тадқиқот типлари: фундаментал тадқиқот, эмпирик тадқиқот, аниқ мақсадга йўналтирилган тадқиқот, амалий тадқиқотлар.
2. Илмий тадқиқотнинг асосий тушунчалари: аналогия, аспект, гипотеза, дедукция, автореферат, диссертация, илмий билиш, илмий далил, илмий мавзу, илмий маъруза, назария, категория, тамойил, синхрония, диахрония, декомпозиция, антропоморфизм, структурализм, герменевтика, синергетика, анализ, синтез.
3. Ақлий ёндашув. Ақлий ёндашувнинг ягона универсал талқини. Ақлий ёндашув – фаолиятни ташкил этишнинг субъектга хос бўлган универсал воситаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |