Мундарижа кириш


VI. Ер ости иншоотларилаги ишлар



Download 0,83 Mb.
bet35/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

VI. Ер ости иншоотларилаги ишлар.
Хавфли газлар пайдо бўлиш эҳтимолидан холи ер ости иншоотларини кўздан кечириш ва у ерлардаги тозалаш, кабелларни бўяш, қурилиш, таъмирлаш ва бошқа шунга ўхшаш ишлар камида икки кишидан иборат ишчилар билан бажарилиши шарт. Электростанция ва подстанциялардаги ер ости коллектор ва тунелларини III группали бир ходим кўздан кечириши мумкин.
Зарарли газлар пайдо бўлиш эҳтимоли бор ер ости иншоотларидаги ишлар наряд билан камида 3 ишчи, улардан иккитаси—хавфсизликни таъминловчи, иштирокида бажарилиши керак. Ишбошчи IV группага эга бўлиши шарт.
Ҳар бир цехда (районда, участкада) хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган ер ости иншоотларини рўйхати бўлиши ва ушбу рўйхат билан ер ости иншоотларига хизмат қилувчи ходимлар таништирилиши шарт.
Хавфли газ пайдо бўлиши эҳтимоли бўлган барча ер ости иншоотлари чизмада белгиланган бўлиши зарур.
Ер ости иншоотларида ишларни бошлашдан олдин ва иш бажариш мобайнида табиий ёки мажбурий шамоллатиш ускунаси ишлашини таъминлаш шарт.
Табиий шамоллатиш камида иккита тушиш люкларини очиб уларни олдига шамол оқимини йўналтирувчи махсус соябонлар орқали амалга оширилиши зарур.
Мажбурий шамоллатиш 10-15 минут мобайнида вентилятор ёки компрессор орқали иншоот тубидан 0,25 м баландликка туширилган йўғон шланг ёрдамида ер ости иншоотларидаги ҳаво тўла алмашгунча амалга оширилиши зарур.
Шамоллатиш учун қисилган газли баллонлардан фойдаланиш ман қилинади.
Ер ости иншоотлари ичидаги ҳавони хавфли газлар билан ифлосланганлик даражасини текширмасдан туриб у ерда иш бошлаш ман қилинади. Текширишни ҳаводаги хавфли газлар борлигини текширувчи асбобни ишлатишга ўргатилган махсус ходим амалга ошириши зарур. Ушбу ходимлар рўйхати корхона раҳбарияти кўрсатмаси билан тасдиқланиши шарт. Газларнинг бор-йўқлигини очиқ олов ёрдамида текшириш ман қилинади.
Узлуксиз шамоллатиш ускунаси билан жиҳозланган коллектор ва туннелларда иш бошлашдан олдин маҳаллий шароитга қараб ушбу ускуналар маълум муддатгача ишлатилиши керак. Бунда хавфли газ бор-йўқлигини текширмаслик мумкин.
Коллектор ва туннеллар ичида ишлаганда, ишчилар ҳамма вақт очиқ туриши керак бўлган икки люк ёки эшик ўртасида бўлишлари шарт. Очиқ люк олдида тўсиқлар ўрнатилган ёки огоҳлантирувчи белгилар қўйилган бўлиши керак.
Қудуқларни очаётганда учқун чиқармайдиган асбоблардан фойдаланиш ва қудуқ қалпоқларини люк четларига урилиб кетмаслик чораларини кўриш зарур.
Очилган қудуқлар атрофига тўсиқлар қўйилиши ёки ён берисига огоҳлантирувчи белгилар қўйиш шарт.
III группали бир ходимни суғурта арқони бўлган ҳимоя камарини тақиб қудуқ ичида туришига ва ишлашига рухсат берилади.
Ҳимоя камарига қўшимча елка камари боғланган бўлиб, уни орқа белидаги кесишган жойига ўрнатилган металл ҳалқага суғурта арқони боғланган бўлиши керак.
Арқонни бошқа учини суғурта қилувчи ишчидан бири ушлаб туриши шарт.
Қудуқлар ичида кавшарлаш лампаларини ёқиш, пропан-бутан баллонларини ўрнатиш, муфта ичига қўйилиши керак бўлган бирикма ва қотишмаларни эритиш ман қилинади. Муфтага қўйиш учун эритилган бирикма ва қотишма қудуқда металл тросcга карабин ёрдамида осилган махсус қопқоқли идишларда туширилиши керак.
Оловли ишларни бажаришда оловга чидамли, аланга тарқалишини чегараловчи тўсиқлар қўлланилиши ва ёнғин чиқишига қарши чоралар кўрилиши шарт.
Кабел ётқизилган коллектор, туннел, кабел ярим этажлари ва бошқа хоналарда пропан-бутандан фойдаланиладиган ишларни бажаришда хонада ишлатилаётган баллонларнинг умумий ҳажми 5 л дан ошмаслиги керак.
Иш тамом бўлгандан сўнг газли баллонлар олиб чиқилиши ва хоналар шамоллатилиши шарт.
Кабелларни шикастланган жойларини куйдириш жараёнида ишчиларни қудуқларда туриши ман қилинади.
Коллектор ва тунелларда эса фақат икки очиқ турган, ташқарига чиқиш қудуқлари ўртасида туриш мумкин.
Кабелни шикастланган жойини куйдириш жараёнида кабелларда ишлаш ман этилади. Кабелни шикастланган жойини куйдириб бўлгандан сўнг, ёнғин чиқишини олдини олиш мақсадида кабелларни албатта кўздан кечириш шарт.
Ишлашга ижозат беришдан ва тунелларни кўздан кечиришдан аввал уни ичини кузатиш ишларини улардаги ёнғинга қарши ҳимоя ускуналари автоматик ишлаш режимидан узоқдан бошқариладиган режимга ўтказилиши ва бошқарув калитига «Уланмасин! Одамлар ишлаяпти!» деган шиор осиб қўйилиши зарур.
Қудуқ, коллектор ва тунелларда, ҳамда очиқ люклар яқинида чекиш ман қилинади. Қудуқ, коллектор ва тунелларда узоқ муддатли ишларни бажараётганда улар ичида ишчиларни бўлиш вақтини ишни бажариш шарт-шароитига қараб, наряд берувчи ходим белгилайди.
Қудуқ коллектор ва тунелларда газ пайдо бўлиб қолса, иш дарҳол тўхтатилиши ва газ чиқаётган манбани топиб, уни тугатмагунга қадар, ишчилар, хавфли жойдан четлаштирилиши шарт.
Иш жойида йиғилиб қолган газни чиқариб юбориш учун мажбурий шамоллатиш ускунасидан фойдаланиш зарур.

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish