Мундарижа кириш


II. Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш



Download 0,83 Mb.
bet33/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

II. Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш ва маҳкамлаш.
Очилган муфта коробка ичига олиниб, хандақ ичига кўндаланг тахталар устига ўрнатилган тахтага сим ёки трос ёрдамида маҳкамланиб осиб қўйилиши зарур. Коробкани бир томони олиб қуйиладиган ва михсиз маҳкамланадиган бўлиши керак.
Қазиб очилган кабелни ёпувчи коробка устига огоҳлантирувчи шиор ёки хавфсизлик белгиси осилиши шарт.
Кабелларни осиш учун қўшни кабеллардан, қувурлардан ва шунга ўхшашлардан фойдаланиш ман қилинади. Кабелларни бир-бирларини қўзғатмасдан осиш зарур.


III. Муфтани очиш ва кабелни кесиш.
Муфтани очиш ёки кабелни кесишдан олдин, таъмирланиши керак бўлган кабел ҳақиқатдан ҳам шу эканлигига, иш бажариш учун у энергетика тармоғидан узиб қуйилганлигига ва унда ишлашга ижозат бериш учун керакли барча техник тадбирлар бажарилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Таъмирланиши керак бўлган кабелни иш жойида қуйидагиларга қараб аниқлаш керак:
- кабел ер ости йўллари ва коллекторлари, махсус каналлар ва бошқа кабел иншоотлари ичига ташланган ёки иморат деворларидан ўтган бўлса, у ҳолда кабел трасса бўйлаб кузатиш орқали, схема ва чизмалар бўйича кабелларни жойлашиш тартибини солиштириш ва кабеллардаги ёрлиқларга қараб аниқланиши керак;
- кабел ерга ётқизилган бўлса, уни ердаги жойлашишини чизмада кўрсатилган ҳолатлари билан солиштириб аниқланади. Бунинг учун, олдиндан кабел тўпламидаги ҳамма кабел кўзга кўринадиган қилиб кундалангига текшириш хандаги қазилади;
Кабелни шикастланган жойи кўринмайдиган барча ҳолатларда, ясама рамкаси бўлган кабел қидирувчи аппаратни қўллаш керак.
Кабелни кесишдан ёки уловчи муфтани очишдан олдин махсус мослама ёрдамида унда кучланиш йўқлигини текшириш керак. Ер ости йўллари, коллекторлар, қудуқлар ва бошқа кабел иншоотларида мосламани қўллаш уни узоқдан бошқарилиши имкони бўлгандагина рухсат этилади. Мослама кабелни зирҳи ва қобиғини ток ўтказиши фазаларигача тешиб ёки кесиб бир-бирига қисқа туташтириб, уни ерга уланишини таъминлаши зарур.
Кабел тешувчи мосламани ерга улаш учун 0,5 м чуқурликда ерга қоқилган ерга улагичдан ёки кабел зирҳидан фойдаланиш мумкин. Ерга улагични кабел зирҳига ҳалқасимон қисқич остидаги зирҳ тозаланган бўлиши керак.
Агар кабел зирҳи занглаган бўлса, у ҳолда ерга улагични кабелнинг металл қобиғига улашга рухсат этилади.
Кабелнинг шикастланиига натижасида ҳамма ток ўтказувчи фазалар очилиб қолган бўлса, унда кучланиш йўқлигини кабелни тешмасдан кучланишни кўрсатувчи асбобнинг ўзи билан текшириш мумкин.
Агар ходим изоляцион таёқчага ўрнатилган игна ва кесувчи пичоқдан фойдаланса, у махсус ҳимоя экранини қўллаши лозим.
Кабелни тешаётганда диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнакларини кийиб, ҳандақ тепасида изоляцион резинкали гиламча ёки панжара устида туриб тешилаётган кабелдан иложи борича узоқда туриш лозим. Кабелни тешиш ишларини икки ишчи бажариши керак:
- ишлашга ижозат берувчи ва ишбоши;
- улардан бири кабелни тешади, иккинчиси эса кузатиб туради;
Электростанция ва подстанциялардаги ички кабел тармоқларида, кабелларнинг узунлиги ва жойлашиш тартиби чизмалардан, ёрлиқлардан, кабел қидирувчи аппаратлар ёрдамида таъмирланиши керак бўлган кабелни аниқ топиш имконини берса, наряд берувчи хоҳишига қараб кесишни ёки шикастланган муфтани очишни кабелни тешмасдан бажаришга рухсат этилади.
Олдиндан тешмасдан туриб бажариладиган кабел муфталарини очиш ва кесиш ишларини диэлектрик қўлқоп ва ҳимоя кўзойнаги кийган ҳолда изоляцион резинкали гиламча ёки панжарада туриб ерга уланган асбоб билан бажариш зарур.
Махсус тешувчи асбоб билан олдиндан тешилган кабелдаги операциялар юқорида санаб ўтилган қўшимча хавфсизлик чораларисиз бажарилиши мумкин.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish