Мундарижа кириш



Download 0,83 Mb.
bet37/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

IX.

Синов саволлари.



I. Ҳаво электр узатиш тармоқлари устунларидаги ишлар.
Ҳаво электр узатиш тармоқлари симларини ва устунларини ажратиб бузиш ҳамда устун элементларини алмаштириш иш раҳбари иштирокида технологик карта ёки иш бажариш лойиҳаси асосида бажарилиши зарур.
Фақат устуннинг маҳкам ва чидамли эканлигига ишонч ҳосил қилингандагина устунга чиқиш ва унинг устида ишлашга рухсат этилади. Устунларни мустаҳкам турганига шубҳа туғилган тақдирда (устунларни ерга мўлжалдан кам чуқурликда кўмилганлиги, тупроқни юмшоқ ва майдалиги, ёғочларни чириганлиги, бетондаги дарзлар ва ҳоказолар) уларни маҳкамлаш заруриятини ва усулини иш раҳбари ёки ишбоши иш жойида белгилайди.
Устунларни торткилар ёрдамида маҳкамлаш ишлари устун устига чиқмасдан туриб, яъни телескопик минора ёки бошқа одамларни кўтаришга мўлжалланган механизмларни бевосита устун ёнига ўрнатиб, ёки бу ишларни устунларга кўтарилмасдан ўрнатиладиган махсус мустаҳкамлаш қурилмаларидан фойдаланиб амалга оширилиши керак.
Устун мустаҳкамлангандан кейингина унга кўтарилишга рухсат этилади.
Сим ва тросларни бир томонлама тортишилишига мўлжалланмаган устунлар ва вақтинча шундай тортилиш пайдо бўлиши мумкин бўлган тақдирда уларни ағдарилиб тушмаслиги учун олдиндан маҳкамланган бўлиши шарт.
Оралиқдаги устунларни олдиндан маҳкамламасдан туриб, уларга осилган симларни бутунлигини бузиш ва сим боғичларини бўшатиш ман қилинади.
Устунга чиқиш қуйидаги бригада аъзоларига рухсат этилади:
- III группага — ҳамма турдаги ишларни бажариш учун устуннинг юқорисигача чикиш;
- II группалига — узиб қўйилган электр узатиш тармоғини ҳамма устунларини юқорисигача чиқиб бажариладиган ишларга, узилмаган электр узатиш тармоғида эса устундаги энг пастки симдан ишлаётган ишчининг бошигача бўлган масофа 2 м қолгунча устунни ток ўтказмайдиган қисмида бажариладиган барча ишларга. Устунларни бўяш билан боғлиқ ишлар бундан мустасно (14.1.16);
- I группалига—ер сатҳидан 3 м гача бўлган баландликдаги (ишчининг оёғигача) барча турдаги ишларга;
Юқорида бажариладиган айрим турдаги ишлар ушбу Қоидада қайд қилингани бўйича ушбу ишларни бажариш учун электр хавфсизлиги группасига эга бўлган ходимлар томонидан бажарилиши керак.
Ёғоч ва темир-бетон устунларга кўтарилишда ҳимоя камарини осма арқони ёғоч устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши, темир-бетон устунларда эса устун орқасидан айлантириб ўтказиб олиниши ёки устунга маҳкамланган нарвонга маҳкамланиши керак.
Бурилишларга ўрнатилган штирли изоляторли устунларнинг ички бурчак томонидан чиқиш ва ишлаш ман қилинади.
Устунларда ишлаганда ҳимоя камаридан фойдаланиш ҳамда иккала монтёр тирноғи қўлланилганда унга ўрнашиб ишлаш шарт.
Устуннинг асосий тик турган қисмида ишлаганда шундай жойлашиш керакки, бунда кучланиш остида бўлган энг яқин турган сим эътибордан йўқолмаслиги зарур.
Устуннинг айрим бўлакларини алмаштириш жараёнида устуннинг йиқилиши ёки ўрнида қўзғалишига барҳам бериш зарур.
Бир ёки икки таянчли П ёки АП типидаги устунларнинг оёқларига қўшимча биттадан ёки иккитадан ўрнатилган тиргакларни алмаштириш учун бирйўла иккала таянч оёқларини қазиш ман қилинади. Аввал бир устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргак алмаштирилиб, бандаж билан маҳкамланиб, ер шиббалаб босилгандан кейингина иккинчи устун оёқларига қўшимча ўрнатилган тиргакни алмаштиришга киришиш мумкин.
Устун оёғига қўшимча иккитадан ўрнатилган тиргаклар навбатма-навбат алмаштирилшпи керак.
Тиргакларни чуқурдан олиш ва чуқурга тушириш жараёнида ишчиларнинг чуқурда бўлишлари ман қилинади.
Устунларни йиқитиш ва ўрнатиш усули, қийшайиб кетишига қарши уни мустаҳкамлаш усуллари ва уни зарурлигини иш раҳбари, агар у тайинланмаган бўлса, наряд берувчи белгилайди.
Электролизерлар олдидаги полда резина гиламлари тўшалган бўлиши керак.
Крюкли торқи ишлатилган тақдирда, крюк албатта ҳимоя қулфи билан жиҳозланган бўлиши шарт.
Изоляцияловчи шокилаларда ишлаш жараёнида бир ёки кўп занжирли (икки ва ундан кўп шодали) осма ва кўп занжирли тортиб турувчи изоляторлар шокилалари бўйлаб ҳаракат қилишга рухсат берилади.
Бир занжирли тортиб турувчи изоляцияловчи шокилада тана мувозанатини сақлаш учун махсус мосламалар ишлатиб ёки унинг устига ётиб ҳамда оёқлар билан траверсга илиниб ишлаш мумкин.
Изоляцияловчи осма шокилада ишлаш жараёнида ҳимоя камарининг осма қони траверсга маҳкамланиши шарт. Агар ҳимоя камарининг осма арқони калталик қилса, белга маҳкамланган иккита суғурта арқонидан фойдаланиш зарур. Арқонни биттаси траверсга маҳкам боғланади, иккинчисини эса олдиндан траверс орқали ўтказиб суғурта қилувчи бригада аъзоси ушлаб, керак пайтда, тортиб ёки бўш қўйиб туради.
Тортиб турувчи изоляцияловчи шокилаларда ишлаганда ҳимоя камарини осма арқони траверсга ёки ушбу мақсадга мўлжалланган мосламага маҳкамланиши шарт.
Осма ва тортиб турувчи кўп зажирли изоляцияловчи шокилаларда ҳимоя камарини осма арқонини изоляторларни иш олиб борилмаётган шодаларнинг бирига маҳкамлашга ижозат берилади. Ҳимоя камарини осма арқонини иш бажарилаётган шодага маҳкамлаш ман қилинади.
Изоляцияловчи шокилалар ажралиб кетишига олиб келадиган носозликлар аниқланса, иш ўша заҳотиёқ тўхтатилиши керак.
Симлар ва троссларни траверсга кўтариш (ёки тушириш) ҳамда уларни тортиш жараёнида траверсда ёки устуннинг траверсаси остида туриш ман қилинади.
Юк кўтариш чизмасини танлашда ва кўтариш блокларини ўрнатишда, шундай ҳисоб-китоб қилиш керакки, бунда устунга шикаст етказадиган куч тугилмасин.
Устунга кўтарилиб, унинг устки қисмигача бўяш ишларини II группага эга бўлган бригада аъзоси бажариши мумкин. Устун бўялганда бўёқнинг симларга ва изоляторларга томизмаслик чораларини кўриш зарур (масалан, таглик ишлатиш).



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish