Мундарижа кириш


II. Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари (таёқчалари) билан бажариладиган ишлар



Download 0,83 Mb.
bet43/46
Sana22.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#117185
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46
Bog'liq
Элек хавф асос мажмуа крилл 2015 2-кисм

II. Электр ўлчов омбирлари ва ўлчов штангалари (таёқчалари) билан бажариладиган ишлар.
1000 В кучланишдан юқори электр ускуналарида электр ўлчов омбирларидан фойдаланиб бажариладиган ишлар фармойиш билан 2 киши иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV грунпага, иккинчиси эса III группага эга бўлиши шарт. Асбобга эгилиб уни кўрсаткичини кўриш ман қилинади. Иш диэлектрик қўлқопда бажарилиши керак.
1000 В кучланишгача бўлган электр ускуналарида III группага эга бўлган бир киши диэлектрик қўлқопсиз электр ўлчов омбирлари билан ишлаши мумкин.
Устунда туриб, электр ўлчов омбирлари билан ишлаш ман қилинади.
Электр ўлчов штангалари билан иш камида икки ходим иштирокида бажарилиши зарур, бунда ходимларни бири IV группага, қолганлари эса III группага эга бўлишлари шарт. Устунларнинг конструкцияларига ёки телескопик минорага чиқиш ҳамда ундан тушиш штангасиз бажарилиши керақ Штангани юқоридаги ходимга узлуксиз арқон ёрдамида узатиш ва тушириш зарур. Штанга билан иш бажараётганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш шарт эмас.


III. Ҳаво электр узатиш тармоғида импульс ўлчов асбоби билан бажариладиган ишлар.
Импульс улчов асбобини, фақат ўчирилган ва ерга уланган ҳаво электр узатиш тармоғига улашга рухсат этилади. Улаш қуйидаги тартибда амалга оширилиши зарур:
- уловчи симни аввал импульс ўлчов асбобининг ерга уланган (ҳимоя ускунасидан келаётган) симига, сўнг ҳимоя штангаси ёрдамида ҳаво электр узатиш тармоғи симига улаш керақ Уловчи симни ҳаво электр узатиш тармоғига улаган штанга тармоқ симида қолдирилиши шарт. Штанга ёрдамида иш бажарилаётганда диэлектрик қўлқопдан фойдаланиш зарур;
- импульс ўлчов асбоби ҳаво электр узатиш тармоғининг қайси томонидан уланган бўлса ўша томондаги ерга улагич олиниши керақ Керак бўлган тақдирда текширилаётган ҳаво электр узатиш тармоғини бошқа томонларига қўйилган ерга улагични олишга рухсат этилади. Ҳаво электр узатиш тармоғидан ерга улагичлар олингандан сўнг уловчи сим, ҳимоя ускунаси ва унга келган сим кучланиш остида деб ҳисобланиши керак ва уларга тегиш ман этилади;
- импульс ўлчов асбобига келган симдан ерга улагич олинади;
Импульс ўлчов асбоби симини изоляцион штанга (таёқча) ёрдамида ҳаво электр узатиш тармоғига улаш ишларини IV группага эга бўлган навбатчи ёки навбатчи назорати остида лаборатория ходими бажариши зарур.
Импульс ўлчов асбобининг доимий олдиндан уланган симини электр узатиш тармоғига олдиндан уланган доимий ўчириш-ёқиш аппарати орқали улаш ва ўлчаш ишларини навбатчи ходимнинг бир ўзи ёки фармойиш билан IV группага эга бўлган лаборатория ходими бажариши мумкин.
Ўлчаш ишлари тамом бўлгандан сўнг ҳаво электр узатиш тармоғи яна ерга уланиши, фақат шундан кейингина изоляцион штанга сими билан аввал ҳаво электр узатиш тармоғидан, кейин эса импульс ўлчов асбоби симидан узиб олиниши зарур.
Юқори кучланишли импульс генератори бўлмаган импульс ўлчов асбоби билан ўлчов ишлари олиб борилганда ишлаётган бригадалар ҳаво электр узатиш тармоғидан четлаштирилмасликларига рухсат этилади.



Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish