Мундарижа кириш i—боб. Aфfohиctoh полиэтник давлат сифатида


Афғонистонда ўзбек аҳолисининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида қатнашуви



Download 102,69 Kb.
bet8/11
Sana06.08.2022
Hajmi102,69 Kb.
#846539
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Диплом иши

2.2. Афғонистонда ўзбек аҳолисининг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида қатнашуви
Шимолий Афғонистонда ўзбек аҳолисининг ижтимоий структурасини ўрганишда катта қийинчиликлар мавжуд, чунки бунда аниқ статистик маълумотлар йўқ.
Шимолий Афғонистонда яшайдиган ўзбекларнинг маълум бир қисми ўзларини қабила сифатида яшайдиган халқ сифатида сақлаб қолдилар. Ушбу масала билан шуғулланган Ғарб тадқиқотчилари ўз ишларида XX асрнинг 30 йиллари охирида у ерда юздан ортиқ ўзбек қабилалари яшаганларини қайд қилишган.
Бу қабилалар ҳозирда ҳам мавжуд. Ўзбекларнинг катта қабилалари қуйдаги туманларда яшашади: «Каттағон»-қундуз ва Тошқўрғонда, «Сарой»-Мазори Шариф ва Балхда, «Минг»-Маймана, Мазори Шариф, Балхда, «Кўнғирот»-қундуз, Мазори Шариф, «Дўрмон»-Ҳазрати имом Соҳибда. Турк, мўғул, барлос ва қарлуқ қабилалари қатағон ва Бадахшонда жойлашган.
Шу билан бирга, ўзбекларнинг катта бир қисми, олдиндан ўтроқ бўлиб яшаганлар (уларни ғарб тадқиқотчилар сартлар деб аташади, ўзимизда эса «чиғатой» терминини ишлатишади). Яна шундай тахминлар мавжудки, улар олдин яшаган турклашган эронликларнинг авлодларидир.
Баъзи манбалар (ҳаммасидан аввал тарихий даврлар ва саёҳатчиларнинг ёзган манбаларига асосланган ҳолда) шундан далолат берадики, XIX асрнинг ўрталаригача яшаган ўзбек хонларининг ижтимоий структураси, Амударё ва Ҳиндиқуш ўртасида яшаган Бухоро амирлигининг ижтимоий структурасидан унчалик катта фарқ қилмаган. Тадқиқотчилар Г.Спасский, Н. Хаников, Д.Н.Логофет ва А.А.Семеновларининг тадқиқотларида шундай маълумотлар келтирилган28.
Бу ижтимоий структуранинг муҳим элементлари XX асрнинг биринчи ўн йилликларигача ўзгармаган ҳолда сақланиб қолди. Бундай ҳолат шимолий Афғонистонда яшаётган ўзбекларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитига ва шуниндек маҳаллий аҳолининг сиёсий йўналишига муҳим таъсир ўтказди.
Афғонистон давлатига қўшилганига қадар ва шуниндек афғонларнинг босиб олишидан кейин (XIX асрнинг иккинчи ярми-XX асрнинг боши), шимолий Афғонистонлик ўзбек хонликларининг ижтимоий-иқтисодий негизи бўлиб сув ва ерга феодаллик мулки бўлган.
Асосий ер эгалиги категориялари қўйидагилардан иборат:

  1. давлат ерлари (ерларнинг бир қисми афғонлар босиб олгунга қадар хонликларга тегишли бўлган, бошқа ерлар эса феодал ва давлат амалдорларига берилган);

  2. Шахсий ерлар-мулк;

  3. Мусулмон уламолари ёки мусулмон диний муассасаларига тегишли бўлган Вақф деб номланадиган ерлар;

  4. қишлоқ жамоаси ерлари.

Ўзбек феодал эксплуататорларининг юқори жамоаси қуйидаги асосий гуруҳдан иборат:

  1. Феодал аристократ ворислар (оқ суяклар), юқори қатламини ўзбек хонликлари ҳукумдорлари ташкил қилган, афғонлар босиб олгандан кейин уларнинг кўпчилиги Бухорога қочган;

  2. Кўчманчи ва ярим кўчманчи ҳаёт тарзи билан яшаётган ўзбек қабилаларининг бошлиқлари;

  3. Мусулмон юқори қатлами (уламолар) ҳамда сўфийлар бошлиқлари.

Ўзбек эксплуататор қатламини асосан қишлоқдаги бой жамоалар, шаҳарда истиқомат қилувчи ҳунармандлар ва маҳаллий савдогарлар ташкил этган. Эксплуатациянинг энг йириги бу деҳқончилик (зироатчи ва чорвачи) ҳисобланиб, улар асосан бир қанча қатламлар ва гуруҳларга бўлинган.
Деҳқонларнинг юқори қатламини бойлар ташкил этган. Кўпинча аҳолининг ҳақ-ҳуқуққа эга бўлмаган қатламини ерсиз чоракорлар ташкил қилган. Шаҳарлардаги меҳнаткаш халқнинг асосий қисмини майда ҳунармандлар ва савдогарлар ташкил қилган ҳамда улар бир неча қатламга бўлинган. Ва ниҳоят, умуман ҳуқуққа эга бўлмаган аҳоли қатлами қуллар ҳисобланиб, улар асосан қишлоқ хўжалиги ва бошқа оғир ишларни бажарган.
Жанубий Туркистондаги ўзбеклар ҳудудини афғон давлатига бириктирилиши аҳолининг этномиллий қисмига ва шунингдек унинг ижтимоий жиҳатдан муҳим ўзгаришларига олиб келди.
Жанубий Туркистондаги кўпгина қўзғолонларнинг афғонлар томонидан бостирилиши натижасида кўпгина ўзбек феодаллари афғонлар томонидан жисмонан йўқ қилинди. Аксарият ўзбеклар қўшни давлатлар ҳудудларига яширинишга мажбур бўлдилар. Бундан ташқари қобул ҳукумати билан ҳам бир қатор феодаллар ҳамкорлик қилишга мажбур бўлдилар ва шунинг натижасида ўз жонларини сақлаб қолдилар. Жанубий Туркистондаги баъзи бойлар ўзларининг ижтимоий ва сиёсий мавқеларини сақлаб қолишган бўлсаларда, бу аристократларнинг сони камайиб кетган (шуни айтиб ўтиш лозимки: афғонларнинг босиб олиши хазорийларнинг юқори феодал қатлами учун жуда ҳам ачинарли бўлди. Чунки, улар XIX асрнинг охирида Хазорожотда амир Абдураҳмон фармонига кўра қириб ташланди) ва уларнинг бошқарувда саъвияси тушиб кетган эди.
Афғонларнинг Жанубий Туркистонни босиб олиши натижасида кўчманчи ва ярим кўчманчилик ҳаёт билан кун кечираётган ўзбек қабилалари бошлиқларининг аксарияти афғон маъмуриятининг вакилига айланиб, уларга хизмат қилган. Уларнинг ёрдами билан афғон раҳбарлари бу ҳудуддан катта даромад олишарди. Афғонлар босқинчилигидан энг кўп зарарни ўзбек деҳқонлари кўрган бўлиб, улар ерларининг кўп миқдори афғонлар томонидан тортиб олинган. Натижада, Афғонистоннинг жанубий туманларидан кўчиб келган пуштунларга афғон раҳбарияти ўзбекларга қарашли бўлган энг яхши ерларни беришди. Бунинг натижасида ерга қарайдиган ўзбек деҳқонлари ҳуқуқи умуман йўқ қилиниб, улар оддий чорикорларга айланиб қолди. Кўчиб келган пуштунларни афғон раҳбарлари бир неча йилга солиқдан озод қилишди.
Уларга яна бир қанчи имтиёзлар берилган эди. XX асрнинг 20 йилларига келиб, бу сиёсат туфайли жанубий Туркистоннинг туб аҳолиси бўлган ўзбекларнинг (шунингдек тожиклар ҳам) ерларини тортиб олинганлиги сабабли, улар афғон ер эгаларига хизмат қилишига мажбур эдилар. Афғонистонда бошқарилаётган сиёсат туфайли ўзбек деҳқончилиги тизимида анчагина сурилиш юз берди. Жанубий Туркистонда XIX асрнинг иккинчи ярмида ўзбек деҳқонларининг ерларини тортиб олиниши ва уларнинг таланиши, ҳақ-ҳуқуқсиз ижарачиларнинг кўпайишига, яхши яшайдиган деҳқонларнинг камайишига олиб келди.
XX асрнинг 50-60 йилларида жанубий Туркистон туб аҳолиси деҳқонларининг 40 фоизи умуман ерсиз эди; 50 фоизи кам ерли деҳқонларга кирар эди. Фақатгина 10 фоизи яхши яшар эди, охиргиларнинг бир қисми, чорвачилик билан шуғулланар ва ўз ерларидан яйлов сифатида фойдаланар эдилар29.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги дастлабки ўн йилликларда капиталистик муносабатларнинг ўсиши натижасида Афғонистонда истиқомат қилувчи ўзбекларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаолияти бир қатор ўсганлиги кузатилди. қишлоқда яшовчи аҳолининг шаҳар марказларига кўчиб ўтиши жараёни кучайиши оқибатида шаҳарларда яшовчи аҳоли сони бир қадар кўпайди. Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши Афғонистонда темир йўллар қурулишини, замонавий алоқа воситалари тармоқларини ривожлантириб, Афғонистоннинг (унга Афғонистонинг шимолий ҳудудлари ҳам киради) жаҳон капиталистик бозорига киришига сабаб бўлди.
Афғонистонда капиталистик алоқаларнинг ривожланиши давлатнинг ижтимоий салоҳиятини оширсада, аммо маданий ва иқтисодий томондан жуда секин кечар эди. Ана шу вақтда шимолий Афғонистондаги ўзбеклар туманларида асосий буржуаз синфларнинг шунингдек, ўзбек пролетариати ва ўзбек миллий буржуазияси, шу жумладан замонавий типдаги ўзбек зиёлилари ҳам ташкил топишига олиб келди.
Капиталистик муносабатларнинг ривожланиши маҳаллий ўзбек жамоаси ўртасида синф ва тоифаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди. Ўзбек пролетариат ходимларининг урушдан олдин пайдо бўлиши (бу Афғонистонда биринчи завод ва фабрикаларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир) 60-70 йилларда саноатда хусусий тадбиркорларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Аввалги даврларда ўзбек ишчиларининг кўпчилиги кичик ҳунармандчилик ташкилотларида ишлаган бўлсалар, кейинчалик аҳолини эҳтиёж моллари билан таминлаш соҳалари яъни, тоғ-кон ташкилотлари (биринчи навбатда газ), тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, кимё саноати ва қурилиш материалларини чиқариш саноат корхоналари, метал буюмларни ясаш ва улар қайта ишлаш саноатини ўзлаштириш орқали янги ўзбек ишчилари синфи шаклланди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўзбек пролетариатининг шаклланиши, нафақат шимолий Афғонистонда яшайдиган асосий ўзбеклар ҳудудларида балки, бошқа катта марказий шаҳарлар қобул ва Ҳиротда ҳам пайдо бўлди. Шунингдек, ерсиз қолган деҳқонлар ҳам ишлаб чиқаришда иштирок этиши натижасида, улар орасида ҳам ўзбек пролетариати пайдо бўлди.
Афғонистоннинг шимолий қисмидаги шаҳарларнинг афғон давлатига иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий томондан бириктирилиши жараёни бу ерда миллий ўзбек буржуазиясининг шаклланишига салбий таъсир ўтказди. Давлатнинг ижтимоий қолоқлиги билан бир қаторда мамлакатда монопол вазиятнинг юқорилиги, ҳамда Афғонистоннинг ички ва ташқи савдосида ушбу монополияларнинг ўзбек ишбилармонларига эркин савдо учун йўл бермаслигини бунга асосий сабаб сифатида келтириш мумкин.
Бу монополия 1933-34 йилларда кўпчиллик акционерларини ўзбеклар ташкил қилган ўзбек ширкатлари ташкил бўлганида ҳам сақланиб қолган эди. Маълумотлар шундан далолат берадики, ўзбек миллаий буржуазяси вакиллари 60-70 йилларда кичик ҳунармандчилик ишлаб чиқаришида, кичик, ўрта ички ва ташқи савдода ишлашардилар. Уларнинг кўпчилиги фирмалар ўртасида воситачи бўлиб фаолият кўрсатар эди. Уларнинг бошлиқлари эса қобулда, Жалолободда ва Ҳиротда турардилар.
Фақатгина баъзи бир нечта ўзбек ишбилармонларигина 1978 йил апрел революциясидан кейин юқори ўринда турадиган Афғонистоннинг ишбилармонлари ёнидан жой олишга мувоффақ бўлишди (улардан бири Фарғоналик мухожирнинг ўғли Муҳаммад Жалалар эди)30.
Шундай қилиб, маҳаллий савдогарлар, катта ерларга эга бўлган мулкдорлар ва чорвадорлар (ўз фойдаларинининг маълум қисмини савдога жойлаштиришар эди), ҳунармандчилик цехлари раҳбарлари томонидан ўзбек миллий буржуазияси шаклланди. Кўп ўзбек буржуазияси вакиллари ўзларининг иттифоқларини ер эгалари қатламларида ҳам сақлаб қолган бўлиб, бир вақтнинг ўзида улар ҳам катта ер эгалари, ҳам тадбиркорлар эдилар.
Миллий буржуазияга нисбатан, замонавий ўзбек зиёлиларини шаклланиши жуда қийин кечди. Уларнинг кўпи шимолий Афғонистондан келиб чиққан ўзбеклардан эди (ўзбек жамоасининг юқори қатлами).
Улар қобулнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида маълумот олишган эдилар. Асосий гуруҳ ёки қатламнинг зиёлилари булар: давлат ишчилари; замонавий ўқув масканларидаги ўқитувчилар; Афғонистон қуролли Кучларининг офицерлари (нисбатан паст унвонли) ва бошқа касблар.
1978 йил апрел ойида ўзбек зиёлилари томонидан чиқарилган биринчи «Юлдуз» газетасининг чоп этилганидан кейин, ўзбек радиоси, ўзбек ўқув қўлланмаларини нашр этила бошлади Бу нашрларда Афғонистонда яшайдиган замонавий ўзбекларнинг шеърлари пайдо бўлди. Бунга мисол тариқасида: Абдулҳаким Жузжоний, Эргаш Учқун, Абдуссалом Асима, Муҳаммад Аслам Гудоза, Абдул Матин, Матина Андҳон ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
2005 йилнинг 17 октябрида қобулда биринчи ўзбек тилдаги «Билгил» газетаси нашрга чиқди31. Бу газета қобул уневерситети талабалари ташаббуси билан нашр қилинган. Ташаббускорларнинг айтишича, бу газета доимий равишда чоп этилади ва унинг асосий мақсади ўзбек тилининг ривожланишидир. Олдин бундай нашрлар фақат давлатнинг шимолий қисмидагина нашр этилган.
Шимолий Афғонистон шаҳарларида яшайдиган ўзбекларнинг оғзаки ижодининг биринчи илмий тадқиқотлари пайдо бўлди. Замонавий ўзбек зиёлиларининг пайдо бўлиши, яна иккинчи жаҳон урушидан кейин шимолий Афғонистон шаҳарлари ва Собиқ иттифоқ республикалар ўртасида маданий ва бошқа муносабатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Шимолий Афғонистондаги ўзбек аҳолисининг ижтимоий таркибига тавсиф берганда, уламолар ҳақида қисқача айтиб ўтмаса бўлмайди. (Уламо сўзи арабча «Алима» билиш, тушуниш, яхши билиш деган маънони билдиради. Шунингдек, илимли эр ҳамда художуй, мусулмон қоидаларига риоя қилувчи).
Баъзан, уламоларни мусулмон дининг руҳонийлари деб ҳисоблашади, аммо бу нотўғри. Чунки уламоларда ҳамма диний анъаналарни бажаришга ҳақлари йўқ, шунингдек, гуноҳлардан ҳам авф қила олмайдилар. XX-XI асрларда уламо худи қози, шариатни биладиган мусулмон қоидаларига риоя қиладиган сифатида пайдо бўлган.
Ҳозирги вақтда уларни ўрта асрда бизгача сақланиб қолган мусулмон зиёлилари деб ҳам аташ мумкин. Бу табақа қуйидагилардан иборат:
-мусулмон қоидаларини билувчилар (фиқиҳ ва муфтийлар);
-қозилар;
-ислом динидан дарс берувчи (мударрислар);
-қоидани бузувчиларни назорат қиладиган (муҳтасиб ва
орифлар);
-масжидда хизмат қилувчи (имом ва муллолар).
Ўзларининг ижтимоий савиясидан келиб чиқиб ва эгаллаб
турган ўринларига кўра шимолий Афғонистонда уламолар билан
тенг турадиганлар булар пир ва эшонлардир. Улар исломда
суфийликни бошқарадилар. Афғонистоннинг шимолий ғарбий
туманларида яшайдиган ўзбеклар ўртасида суфийларнинг
Нақшбандия тариқатидаги пирларнинг таъсири кучлидир.
Уларнинг диний бошчиси 80 йилларда ҳалифа Шарафиддин бўлган32.
Уларнинг қароргоҳи Коруҳ қишлоғида бўлган (Ҳирот). Афғонистон шимолий туманларининг маркази ва шарқий қисмларида яшайдиган ўзбеклар орасида, нафақат Нақшбандия тариқатининг пирлари, балки суфийлик ордени тариқати, «чиштий» оқимининг ҳам кўпгина ўқувчилари ва мудирлари бўлган.
Шимолий Афғонистонда яшайдиган ўзбеклар ўртасида
уламолар, пирлар ва эшонлар уларнинг маънавий этник
турмушида ва бошқа руҳий ҳаётида муҳим таъсир кучига эга бўлганлар. Ҳанафия маҳзабидаги (исломдаги бир оқим) суний мусулмонлари учун ҳаж қилиш муҳим ҳисобланган. Аммо ҳажга ҳамма ўзбеклар бориш имкониятига эга бўлмаганлар. Шу сабабли улар бу зиёрат ўрнига, яқин атрофдаги суфийларнинг пирлари қароргоҳларига ёки ўша ердаги машҳур ислом авлиёларнинг мазорларига бориб зиёрат қилишган.
Шимолий Афғонистоннинг кўп ҳудудларида яшайдиган ўзбеклар, ҳар йили юзлаб ҳожиларни бориб зиёрат қилишган ва шу билан улар уламолар, пир ва эшонларни халқ ўртасидаги обрўсини кўтаришган. Улардан бир нечтасини мисол тариқасида келтириш мумкин:
-Коруҳдаги ҳазрат Аллоберди мазори (1725-1805й.);
-Мазори Шарифдаги Ҳазрати Али мазори (661йили ўлган);
-Ҳожи Абу Наср Порсо(1460 йили ўлган) Балхда.
Шимолий Афғонистондаги ўзбекларнинг сиёсий тузилиши ҳақида сўз юритилганда, унда аниқ манбаларнинг йўқлиги сабабли, аҳолининг сиёсий тузилишини ўрганиш жуда қийин кечади. Бу борадаги айрим мавжуд маълумотлар (баъзи бир чоп этилган нашриётлар, ғарбий тадқиқотчиларнинг ёзма манбалари) натижасида ўзбекларнинг сиёсий тузилишига оид турли хил хулосаларни олиш мумкин. Аммо, бу хулосаларни аниқ деб айтиш мумкин эмас. Чунки, улар ўз характерига эга бўлиб, бу масалани яна бир бор чуқур ўрганиш керак.
Иккинчи жаҳон урушдан кейин Афғонистонда содир бўлган ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар давлатнинг шимолий қисмида истиқомат қилувчи ўзбекларга ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Бу ҳолат шимолий Афғонистондаги маҳаллий аҳолига бир қадар сиёсий руҳ берди. Бу асосан шаҳар марказида яшайдиган аҳолига таъсир қилди. Шу билан бирга бу жараён ўзбеклар орасидаги юқори қатлам вакиллари: савдогар ва ишбилармонлар, зиёлилар, мактаб ва мадрасада ўқийдиган юқори синф ўқувчиларига ҳам таъсир қилди.
қишлоқ жойида яшайдиган ўзбеклар эса 1970 йилларнинг охиригача сиёсатдан узоқда яшашган. 1960-1970 йиллар бошида шимолий Афғонистон қишлоғларидаги вазиятни ўрганган америкалик тадқиқотчи Л.Дюпре шундай тавсифлайди33, бу минтақада сиёсий вазиятни кўчиб келган пуштунлар бошқарган. Фақат 1969 йил кузига келиб, биринчи марта сиёсий ҳаётда «маҳаллий элита» парламент сайловларида қатнашди. Л.Дюпре яна шуни белгилаб ўтганки: Афғон ҳукумати уларга сайловларда хоҳиши бўйича танлаш характерига эга бўлганлигини таъкидлаганидан кейингина, маҳаллий элита сайловда қатнашди.
1960-1970 йиллар шимолий Афғонистон вилоятларида мамлакатнинг сиёсий йўналишини кўрсатадиган, маҳаллий ташкилотлар ва филиаллар бўлган: («Мусулмон-биродарлари», «Мусулмон-ёшлари») ислом фундаменталистик партия ва ташкилотлари, («Мангу олов») каби сўл экстремистик ташкилотлар ҳам мавжуд бўлган.
Шу билан бирга ҳар хил буржуаз ва либералларнинг партиялари: «Афғон миллати», Демократларнинг тараққиёт партияси, шунингдек Афғонистон халқ демократик партия (АХДП) ва бошқа демократик партиялар фаолият кўрсатган.
Маълумотларга қараганда шимолий Афғонистондаги ўзбеклар аҳолисини сиёсийлашув жараёни четлаб ўтмади. Шуни белгилаш керакки, ўзбек аҳолисининг сиёсий фаол гуруҳлари биронта ҳам партия ёки ташкилот тузишмади. Умуман олганда Афғонистонда ҳатто шимолий вилоятларда, ўзбек туманларида бирор партия ё сиёсий ташкилотлар бўлмаган.
Бошқача қилиб айтганда, шимолий Афғонистонни сиёсий тузилиши ва этно-миллий структураси бугунги билан мос келмайди. Авваллари сиёсий партия ва ташкилотлар этно-миллий таркиб жиҳатидан ташкил этилмасдан ижтимоий тамойилга асосланган эди. Яъни, ҳокимият марказида юқори мусулмон художўйлари ва диний фундаменталистлар ташкилотидан иборат бўлган кишилар вакиллари турар эди.
Юқори қатламдаги ишбилармонлар савдогар ва замонавий зиёлилар-буржуаз либерал партияларда эди. Пастги қатламлар-сўл демократик партия ва ташкилотларда, қишлоқ аҳолисининг сиёсий мўлжали эса маҳаллий бошлиқлар томонидан аниқланган (катта ер эгалари, мусулмон худойжўйлари).
Маълумки, 1977 йил бошида Афғонистон Республикаси Конститутцияси қабул қилиниши билан мамлакатда якка партиявийлик тизимини жорий қилди (ягона расмий кучга киргач янги конститутциянинг 40 моддасига биноан президент Муҳаммад Доуд бошчилигидаги миллий инқилоб партияси ҳукумронлик қиларди).
Лекин, миллий инқилоб партияси 1978 йил апрел инқилоби воқеасигача мамлакатнинг шимолий томонида шахсий маҳаллий ташкилотларни ташкил қилишга улгуролмади. Бошқа сиёсий ташкилотларга келсак (авваламбор, ислом анъаналари партияси ва фундаменталистлар, ҳамда АХДП ва хар хил сўл демократик ташкилотлар) улар 1977 йил Конститутция қабул қилишдан кейин тарқалиб кетмадилар, балки яширин шароитда фаолият олиб бордилар.
1978 йил апрел арафасида АХДП Афғонистонда шубҳасиз энг кўпсонли ва бошқа уюшган сиёсий партиялардан юксакроқ эди.
1978 йил 27 парелда Муҳаммад Доуд тузумининг ағдарилшидан кейин Афғонистон республикасида АХДП юзага келди, ҳамда мамлакатда ягона расмий фаолият олиб борувчи партия бўлди34.
1978-1979 йилларда АХДПда етакчиликни қўлга киритиш учун «Халқ» ва «Парчам» фракцияларининг ўзаро кескин курашларига қарамай, унинг етакчилари томонидан йўл қўйилган кўплаб хатолар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий вазиятга салбий таъсир ўтказди. Умуман олганда АХДП Афғонистоннинг ўзбеклар яшайдиган шимолий туманларида ва шаҳар марказларида нафақат ўрни сақланиб қолди, ҳатто ўз мавқеини ҳам мустаҳкамлади. Статистик маълумотларга кўра, Шимолий Афғонистондаги Балх, Жузжон, қундуз, Самангон ва Фарёб вилоятларида 1979-1986 йиллар оралиғида АХДП аъзолари умумий миқдорнинг 2,2 мингдан 10 минггача ўсганлигни кузатиш мумкин.
Кейинги йилларда АХДП маҳаллий ташкилотларида ўзбеклар ҳиссаси бир қадар ошганлигини кузатиш мумкин. Масалан, Жузжонда АХДП таркибидаги ўзбеклар миқдорининг 49,5 фоизга етганлигини кўриш мумкин. Буни бошқа миллат вакиллари билан таққосланганда:
-тожиклар 27,4 фоиз ;
-пуштунлар 15,9 фоиз 35.
АХДП аъзоларининг 90 фоизини 31 ёшдан кичик бўлган одамлар ташкил қилган ва улар орасида 94 фоизи хизматчилар ҳамда ўқувчилар ҳисобланган. АХДП аъзолари ва номзодлари ўрта ва олий маълумотга эга эдилар (Балх вилоятида, масалан 68 фоиз ). Бироқ, АХДП ва унинг раҳбарлиги остида фаолият юритган жамоат ташкилотлари расман фақат шимолий Афғонистонда ҳаракат қиларди. қишлоқ жойларда уларнинг ўрни ниҳоят даражада паст бўлган. Буни сабабларини қуйдагилар билан изоҳлаш мумкин:
-1978 йилнинг кузида бошланган ва мувофақиятсизликка учраган қишлоқ хўжалик ислоҳотлари;
-Етакчиларнинг юқори анъанавий таъсирини акс эттирилганлиги;
-АХДП раҳбарияти томонидан маҳаллий аҳоли турмуш тарзи ва анъаналарини, уларнинг ўзига хос руҳий-сиёсий ҳолатини билмаслиги ва ҳисобга олмаслиги.
Юқорида айтганидек, 1978 йил апрел инқилоби воқеалари арафасида шимолий Афғонистонда АХДП, ягона сўл-демократик йўналишдаги сўл-демократик ташкилот эмасди. Шимолий Афғонистонда 60 йилнинг охирида демократик ўринда турадиган ва туб аҳолини камситишга қарши турадиган партия ва ташкилотлар фаолият олиб борардилар.
Мамлакатнинг этномиллий озчилик манфаатини ҳимоя қилиб турадиган сўл-демократик партия ва ташкилотдан машҳури бўлиб, «Афғонистон инқилоб ташкилоти» (АИТ) фаолият юритиб, баъзи бир тадқиқотчилар бу партияни «миллий жабрланган» (сетами милли) деб аташган.
АИТни расман асосчиси бўлиб, АХДП ташкилотчиларидан бири бўлган Муҳаммад Тоҳир Бадахший эди. 1968 йил бошида АХДПдан чиқиб шу йилнинг июл-августида қобулда АИТ таъсис конференцияси ўтказилди.
Конференцияда 21 делегат қатнашди. АИТ бош ғояси марксизм ва ленинизмни эълон қилиш. Унинг асосий мақсади эса Афғонистондаги миллий муаммоларни демократик тарзда ҳал қилиш ва шу орқали этно-миллий асосда вилоятларда автоном федерациясини ташкил қилиш эди.
АИТ раҳбарияти таркибида ўзбек вакилларидан ҳам аъзолар бўлган. Булардан бири Таҳар вилоятидаги ўзбек Муҳаммад Ҳаким Содиқий ҳисобланиб, у 60 йилларнинг охирларида Т.Бадахший билан биргаликда фаолият юритган36.
1976 йил баҳорда АИТдан сўл-радикал ўринни эгаллаган «Афғонистон фидойи меҳнаткашлар ташкилот»и (АФМТ) ажралиб чиқди. Унинг раҳбарларидан бири Ғулом Саҳий юқорида айтилган Х.Содиқининг акаси эди.
Бошида АФМТ фақат Таҳор вилоятида фаолият олиб борди, кейин ўзининг фаоллигини Балх, қундуз, Фарёб, Бадахшон ва Жузжонга тарқатди. 1984 йил АФМТнинг 2 минг актив аъзолари АХДПга қўшилди. 1987 йил ноябрда АХДП АФМТ билан ҳамкорлик баённомасини тузди.
Шимолий Афғонистонда фаол ҳаракат қилувчи сўл-демократик ташкилотлардан бири, раҳбарлар ва аъзолари ўртасида маҳаллий ўзбеклар ҳамда тожиклар, туркманлар ва хазорийлар бўлган «Меҳнат гуруҳи» (Торухи кор) эди. Уни АХДПни бир нечта аъзолари 1972 йил «Халқ» фракциясидан ажралагандан кейин тузишган. Шу вақтда унинг бошчилигида Н.Таракий ва Х.Амин турарди. «Меҳнат гуруҳи» асосчилари ўртасида Омонулло Остовар ва Файзулла Олбурс бор эди, ҳамда етти киши раҳбарлик қиларди.
1973-1974 йилларда «Меҳнат гуруҳи» Эрондаги Марксистик «Тудэ» партияси билан алоқаларни мустаҳкамлар ва Эрондан норасмий адабиётлар оларди, «Ҳақиқат» газетасини босишга ҳаракат қиларди. Лекин омадсизлик сабабли фақатгина уч ёки тўртта газета чиқди.
«Меҳнат гуруҳи» асосан Балх вилояти (маъмурий маркази-Мазори Шариф шаҳри), Жузжон (маъмурий маркази- Шибирғон шаҳри), Фарёб (маъмурий маркази-Майман шаҳри) ҳамда қобул вилоятида фаолият олиб борарди.
Унинг аъзолари ўртасида инқилобий кайфиятидаги ўзбек ва тожик вакиллари, кучли пуштунларга қарши кайфиятга эга ёшлар ҳамда маҳаллий зиёлилар (ўқитувчилар, техниклар ва инженерлар) бўлган.

  1. йилдаги апрел инқилобидан кейин «Меҳнат гуруҳи» АХДП Марказий комитетига мурожаат этиб, партияга қабул қилишни сўрадилар, бироқ рад жавобини олди.

  2. йилда «Меҳнат гуруҳи» М.Шена раҳбарлиги остидаги «Ёш комунистлар» ташкилотига қўшилди. (аммо, 1980 йил бу ташкилот тарқалиб кетди). Шу вақтда «Меҳнат гуруҳи»нинг таркибида 3 мингга яқин фуқаролар ва 600 дан кўп ҳарбий хизматчилар бўлган37.

1981 йили «Меҳнат гуруҳи» АХДПга қўшилди. 1969-70 йилларда шимолий Афғонистонда «Халқ ишчилари» (Халқи коргар) сўл-демократик ташкилоти «Парчам» фракциясидан ажралиб ўз фаолиятини бошлади. Унинг ташкилотчиси Абдул Ҳаким Шорои (Жузжони) бўлган, раҳбарларидан бири Шоҳрулло Шоҳпар эди.
1979 йилга келиб, шимолий Афғонистон туманларида ислом партия ва ташкилотлари фаолияти кучайди. 1980 йилнинг бошларида биргина Жузжон вилоятининг ўзида қуролланиш жараёнининг шакллантиришни кучайтирилиши натижасида у ердаги ҳарбийлар сони 6 минг кишигача етди.
Шимолий Афғонистондаги маҳаллий ўзбекларда 1980 йил «Афғонистон ислом жамияти» (раҳбари Б.Раббоний), Г.Хикматиёр раҳбарлигидаги «Афғонистон ислом партияси», «Ислом инқилоб ҳаракати» (етакчиси М.Муҳаммадий) кўпроқ таъсир ўтказди.
Ер ислоҳотида олиб борган нотўғри тахмин, АХДПни қишлоқ жойларида кучсизлиги шунга олиб келдики, ўзбек деҳқонларининг асосий қисми анъанавий етакчилар таъсирида қолди. Бунга мисол тариқасида: қундуз вилоятида «Афғонистон ислом жамоати» ва «Афғонистон ислом партияси» фундаменталистлар томонидан ташкил қилган шахсий ҳарбий таркибининг шаклланишида 84 фоизни ночор деҳқонлардан иборат бўлган.
Тўртдан уч қисм (75 фоиз) бошлиқлари катта ер эгалари бўлган, АХДПга мухолифатдаги бошқа сиёсий партия ва ташкилотлар, масалан: либерал «Афғон миллат»и ҳамда баъзи сўл-радикал гуруҳлар 1980 йилда шаҳар марказида фақат яширин ҳолатда фаолият олиб бордилар.
1986-1989 йилларда улардан баъзи бирлари норасмий ҳаракат қилишни бошлади. Мавжуд материалларга асосланган ҳолда, улар шимолий Афғонистон вилоятларида сиёсий аҳволга унча катта таъсир ўтказмади деб таъкидлаш мумкин.
Шимолий Афғонистондаги аҳолини сиёсийлашуви (шунингдек, шу вилоятнинг бошқа этнослари ҳам) миллий ўзликни англаши аста-секин жонланди. Бу жараён яъни миллий ўз-ўзини англаш, қобул ҳукумати билан курашаётган ҳарбий мухолифат қўшинларида ҳам пайдо бўлди. Шуни айтиш керакки, баъзи ҳарбий мухолифат қўшинлари (бунга мисол Фарёб вилояти) нафақат сиёсий ёки партиявийлик, балки этно-миллий хусусияти билан ҳам шаклланди. Хусусан ўзбек ва пуштун қўшинлари ҳам бўлган. Бунинг устига ўзбеклар ва пуштунлар ўртасида мухолифатнинг узлуксиз шаклланиши қуролли тўқнашувларга олиб келди.
Афғонистонда этник сиёсийлашувнинг тараққий ва чуқурлашув жараёни (шимолий вилоятлар ҳам биргаликда)га 1988 йил апрел ойида Афғонистон Республикаси Миллий Кенгашига бўлиб ўтган сайлов ёрдам берди.
Сайлов натижасида Лойи Жирға 184 депутат сайланган (улардан 9,9 фоизи ўзбеклар), Сенатда эса 115 (уларда 9 фоизи ўзбек) бўлган1.
1988 йил июнда бўлиб ўтган Миллий Кенгаш сессиясида ўзбек депутатлари АХДП раҳбарларини миллий муаммоларга оид сиёсатини танқид қилишди ҳамда ҳукумат таркибига ўзбек ва туркманларни қўшишни талаб қилдилар.
Этник сиёсийлашув жараёни афғон армиясида ҳам рўй берди. Бунга мисол тариқасида, Жузжон вилоятида шаклланган 53-пиёда аскарлар дивизияси шахсий таркибида асосан ўзбеклар устунлик қилиб турганлигини кўрсати ўтиш мумкин. Бу жиҳатни фақат шу билан тушунтириб бўлмайди, бунда ўзига хос ижтимоий-сиёсий сабаблар ҳам бўлган.
Бу ҳақда 1990 йил июлда Афғонистон Республика дивизия қўмондони, генерал-лейтенант, А.Дустум Москвада туриб: «Шимолий Афғонистондаги ўзбек ва туркманлар устидан пуштунларни аввалгидек бошқаришларига йўл қўйилмайди» деб айтиб ўтди38.
1992 йил 28 апрел Нажибулло бошчилигидаги тузум ағдарилиши, Афғонистонда шу жумладан шимолий ҳудудларни ҳам сиёсий кучни жой-жойига қўйишга олиб келди. Этно-миллий қарама-қаршиликлари, сон жиҳатидан кўпчиликни ташкил қиладиган: пуштун, тожик, ўзбек ва хазорийларнинг манфаатлари биринчи бўлиб олдинга чиқди.
1978 йил охиридан бери Афғонистонда давом этаётган қонли уруш воқеаси кўпроқ этно-миллий характерига эга. Бу воқеа шимолий Афғонистондаги ўзбеклар аҳолисини сиёсийлашувига ёрдам кўрсатди.
1992 йил «Афғонистон миллий ислом ҳаракати» нинг (АМИҲ) ташкил этлиши билан Афғонистоннинг шимолий вилоятларидаги ўзбек аҳолисининг сиёсий жараёнлардаги мавқеи анча кучайди. АМИҲнинг биринчи съезди Мазори Шариф шаҳрида АМИҲ раҳбари А.Дустумнинг чиқиши билан очилди. Ушбу йиғинда АМИҲ раҳбари қўйидагиларни таъкидлаб ўтди:
-Бугунги кунда Афғонистондаги мавжуд барча халқлар тенгдир;
-мамлакатда миллий муаммоларни федератив ҳукумат ташкил қилиш йўли билан ҳал қилиш лозим;
-ислом ҳукумати аҳоли ҳуқуқларини ҳурмат қилган ҳолда, мамлакатдаги барча халқларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаши керак.
АМИҲ съезди қарорида «Афғонистон кўп миллатли давлат, халқларнинг ўзига хос ҳар хиллиги махсус миллий ва динга эга»лиги таъкидланди. Шу аснода таъкидлаш керакки, АМИҲнинг ўз мақсади мавжуд бўлиб, у қуйидаги мазмунга эгадир: Афғонистонда федератив давлатни ташкил қилиш, «ҳамма халқлар ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётдаги соҳаларда тенг ҳуқуқга эга бўлади». Шу билан бирга асосий тамойиллар сифатида қуйидагилар танланган:
-«Маънавий ва қишлоқ ҳаётини ҳамма соҳаларини ижтимоий адолатлилигини таъминлаш»;
-«Иқтисодни қайта қуриш ва тараққий этиш, давлат ва хусусий мулкка ҳурмат билан қараш»;
-«нейтрал тамойилга асосланиб, ташқи сиёсатни мустақил олиб бориш»;
-«Ислом тамойиллига асосланиб, Бутун дунё инсон ҳуқуқлари декларацияси ва БМТ уставини қўллаб қувватлаш».
1993 йилда Эрон ва бошқа бир нечта мамлакатларда АМИҲ ваколатхоналари очилди. Афғонистон миллий ислом ҳаракати Олий Кенгаши органи Мазори Шариф шаҳрида ўзбек, дари ва пушту тилларида «Нидои ислом» газетаси чоп этилди. Бу ўз навбатда Афғонистон Ислом Республикасида миллий-этник гуруҳларга алоҳида эътибор қаратилаётганлигидан далолат беради.
Шундай қилиб, таъкидлаш кераки, Афғонистон Ислом Республикасида олиб борилаётган ва режалаштирилган барча чора-тадбирлар бу мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ривожланишига йўналтирилган бўлиб. Бунда маҳаллий ресурслар қатори этномиллий омилларга ҳам алоҳида таяниб, ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилиб олинган.
\


ХУЛОСА

Марказий Осиё минтақаси мамлакат ва халқлари тарихий ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари шундан иборатки, XVΙΙΙ асрнинг ўрталаридан бошлаб этник ўзбекларнинг ҳудудлари мустақил давлатлар ўртасида бўлиниб қолганлиги билан характерланади. Амударёнинг шимол томони дастлаб Бухоро амирлиги ҳудудига (кейинчалик чор Россияси ва собиқ Совет итифоқига), дарёнинг жануби-афғон давлати ҳудудига бириктирилди. Бундай бўлиниш шимолий Афғонистон ўзбекларига салбий таъсир кўрсатди.


Агар, Амударёнинг шимолида яшайдиган ўзбеклар собиқ иттифоқда 1924-1925 йилларда миллий давлатининг пайдо бўлганидан ўзларининг давлатларига эга бўлган бўлсалар, жанубий ўзбеклар ҳаттоки мухторият ҳуқуқидан ҳам маҳрум бўлишган. Улар ўзининг асосий этник яхлит жойидан сунъий ажралиб, ҳозир жаҳондаги кўп «бўлиниб қолган миллат»га айланиб қолишди.
Шимолий Афғонистондаги ўзбеклар сиёсий, иқтисодий ва маданий яккаланиб яшадилар ҳамда қаттиқ этномиллий камситишга дучор бўлдилар. Натижада шимолий Афғонистондаги ўзбеклар объектив кўрсаткичларга кўра (иқтисодий ривожланиш даражаси, аҳолининг жон бошига даромади, маълумоти, маданияти, ҳаётий турмуш тарзи) бугнги Ўзбекистонда ва бошқа Марказий Осиё минтақаси давлатларида яшовчи ўзбеклар турмушидан кескин даражада пасайиб кетди.
Шу ўринда айтиш жоизки, агар 1978 йилгача миллий озчиликдаги миллий-этник гуруҳларнинг ҳақ-ҳуқуқлари чегараланиб, давлатда, шу жумладан шимолий Афғонистонда ҳам иш юритиш, мактаблардаги таҳсил олиб бориш барчаси пуштун ва дарий тилида бўлган.
Бугун эса шимолий Афғонистондаги ўзбек аҳолисининг ижтимоий ва сиёсий аҳволи борасида аниқ маълумотларни бериш ва баҳолашнинг имконияти чегараланган. Негаки, Афғонистондаги статус-кво нафақат ўзбекларнинг, балки бошқа миллий озчиликда яшаётган миллий гуруҳларнинг ҳам ўз тарихидаги энг қийин вазиятни бошидан кечираётганлигини кўрсатмоқда.
Амалга оширган тадқиқотмиз хулосасини қуйидаги қисмларда беришни лозим топдик:
I. Диаспора ва умуман Афғонистоннинг амалдаги ҳукумати
томонидан олиб борилаётган миллий-этник сиёсат борасида:
- амалдаги, яъни 2004 йил январь ойида қабул қилинган
давлат конституция миллий-этник сиёсат учун ҳуқуқий асосдир.
Унга кўра давлатда истиқомат қилаётган жамики миллий-этник
гуруҳлар, жумладан миллий озчиликда яшаётган ўзбеклар ҳам, тенг
ҳуқуқлидир;
- Афғонистоннинг конституциясига асосан мамлакатда
ўзбек тили пушту ва дари тиллари қаторида давлат тили мақомига
эга. Мазкур масала конституциянинг 16 моддасида ҳуқуқий
жиҳатдан ўз ифодасини топган;
- Афғонистон ҳукумати бошқарув тизимида бошқа
миллий-этник гуруҳлар сингари ўзбек миллати вакилларига ҳам
катта имкониятлар берилган. Жумладан, бугунги кунда амалдаги
ҳукумат таркибида 20 нафар ўзбек миллати вакиллари бор. Агар
дунёнинг кўпчилик давлатларида миллий озчиликда яшаётган этник
гуруҳларга етарли шароитларнинг мавжуд эмаслигини эътиборга
олсак, Афғонистондаги милий-этник сиёсатнинг ўзига хослигига,
давлатдаги миллий гуруҳлар манфаатларини ҳам давлат
бошқарувида инобатга олаётганлигига амин бўламиз.
II. Афғонистонда миллий озчиликда яшаётган этник ўзбеклар
турмуш тарзига нисбатан:
- табиийки, бошқа миллий-этник гуруҳлардан
ўзбекларнинг турмуши алоҳида ажралиб турмайди. Бунда биз
давлатдаги миллий-этник гуруҳларнинг ижтимоий-иқтисодий
аҳволини назарда тутаётибмиз. Асосан ўзбек миллатига мансуб
аҳоли давлатнинг Бадгиз, Бағлон, Бадахшон, қундуз, Самангон,
Жузжон, Балх, Таҳор ва Фарёб ҳудудларида яшашади. Булар ичида
энг кўп ўзбеклар Фарёб вилоятида (52 фоиз) яшашади:
- этник ўзбеклар мамлактнинг шимолий вилоятларидан
ташқари, қобулда ҳам ўз даврий нашрларига эга. Масалан, 2005
йилдан бери «Билгил» вақтли газетаси чоп этилмоқда;

  • пуштун ва тожик миллати вакиллари сингари афғонистонлик ўзбекларларнинг мамлакат сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришда ўрни катта. Шунинг учун мамлакат бошқарув тизимида этник ўзбеклар иштирокини таъминлаш ва улар ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилмаслик муҳим омиллардан биридир;

  • бугунги кунда афғонистонлик ўзбекларнинг сони борасида аниқ рақам йўқ. Афғонистондаги миллий-этник гуруҳлар ҳаётига бағишланган маълумотларда ўзбеклар сони турлича кўрсатилмоқда. Уларнинг сони 1,3-2,5 млн.гача берилмоқда. Бу эса муаммони ўрганишни бир қадар қийинлаштиради;

Тадқиқот дебочасида иккита илмий фараз ўртага ташланган эди. Булар:

  • Афғонистонлик ўзбекларларнинг мамлакат сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришда ўрни катта;

  • Афғонистонда давом этиб келаётган конфликтларни ечишнинг бош омили тўғри миллий-этник сиёсатнинг олиб борилишидир. Тадқиқотни амалга ошириш асносида ҳар иккала гипотеза нафақат илмий жиҳатдан, балки амалий жиҳатдан аҳамиятли эканлиги намоён бўлди


Download 102,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish