Мундарижа кириш i—боб. Aфfohиctoh полиэтник давлат сифатида



Download 102,69 Kb.
bet6/11
Sana06.08.2022
Hajmi102,69 Kb.
#846539
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Диплом иши

Биринчидан: Афғонистондаги пуштунларнинг пешқадамлари сиёсат ва ўзаро қабилалар ўртасидаги норозичиликларга қарши Лойи Жирғада битта коалиция сифатида қатнаша олмадилар ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш, умумий ҳаракатга эга стратегияни танлаша олмади.
Иккинчидан: Лойи Жирғанинг ҳал қиладиган томонлари, булар ташқи кучлар асосан, АҚШ, собиқ Альянс кучини рад этмасдан, Ҳамид Карзайни қўллаб-қувватлашга ҳамма эътиборни қаратдилар.
Мутахассисларнинг фикрича, Вашингтон томонидан амалга оширилган бундай сиёсат Зоҳир Шоҳ ва Ҳамид Карзайнинг юқори лавозимга сайланиб, пуштунларнинг кучайишига ҳамда Афғонистондаги понжорлик тожикларнинг сиқиб чиқилишига сабаб бўлган.
Яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур масаланинг ечимини ҳал қилшда АқШ пуштунлар учун бир овоздан тўлиқ ён берди. Понжорлик тожиклардагидек, пуштунларда ҳам бирлашган ҳарбий-сиёсий куч йўқ эди. Бундай ҳолда, АҚШ мамлакатдаги норозилик вазиятини бартараф этиш мақсадида Афғонистоннинг шарқий ва жанубдаги қабилалар ўртасида ички низоларга аралашишига тўғри келар эди.
Бундай сиёсат эса Америка ҳарбий контингентинг сиёсий жиҳатдан обрўсизланишига ва сиёсатнинг бундай бўлиши АқШ нинг толибонларга қарши олиб бораётган ҳаракатини кучсизланишига олиб келиши мумкин эди. Бу омиллар, тожиклар ва уларнинг Шимолий Альянсдаги иттифоқдошларининг Афғонистондаги янги ҳукуматдаги муҳим лавозимлар устидан назоратни сақлаб қолишига олиб келди.
Аммо бу мувозанатни тўлиқ сақлаш мақсадида, давлат бошқарувидаги иқтисодиёт, ички ишлар, тоғ саноати, ялпи агросаноат, шаҳарларни қайта тиклаш, алоқа ва саломатлик вазирлик лавозимлари пуштунларга берилди.
Ташқи назорат кузатувчиларининг тахминларига кўра, пуштунларнинг мазкур вазирлик ўринларига эга бўлиши, яқин келажакда афғон бошқарувида уларнинг сиёсий мавқеини сезиларли даражада кучайтиради. Чунки, Афғонистонни қайта тиклаш учун ажратиладиган халқаро моддий ёрдамнинг асосий қисми ушбу муассасалар орқали тақсимланади.
Янги давлат бошқарувида Афғонистондаги миллий озчилик миллатларига мансуб ўзбеклар, хазорийлар ва туркманлар манфаатлари ҳам эътиборга олинган эди.
Қисман, афғон ўзбеклари енгил саноат, адлия, энергетика ва сув билан таъминлаш вазирликларининг бошқарув пакетини олишди ва уларнинг раҳбари Абдурашид Дустум Ҳамид Карзайнинг 7 та шимолий вилоятларидаги шахсий вакили этиб тайинланди.
Хазорийлар етакчиси К.Халилий ва М.Мухақиқ афғон бошқарувидаги вазир ўринбосари ва режалаштириш вазири лавозимларини қўлга киритишди. Ўз ўрнида, туркманларга ижтимоий масалаларни кўрувчи вазирлик топширилди.
Мутахассисларнинг фикрича, давлатдаги Ҳ.Карзайнинг янги сиёсатни амалга ошириши, ижобий қадам ташлашга олиб келди. Бу қадам туфайли эса охирги йилларда, Афғонистонда сиёсат анча самарали эканлиги кузатилди. Шу билан бирга, Афғонистондаги барқарорлашув ҳолати бўйича ҳукуматнинг имкониятини баҳолаш учун, шуни айтиш керакки, уларнинг кучлари, баъзи бир сабабларга кўра чегараланган11.
Авваламбор, Лойи Жирғанинг бундай хотимаси пуштун қабиласининг етакчиларининг норозиликларига сабаб бўлган бўлса, понжорлик тожикларинг давлатдаги бошқарувида ҳукмронлик қилиши ва Ҳ.Карзайнинг давлат бошқарувидаги қобилиятсизлиги, уларнинг ўсиб бораётган таъсирини чегаралаш эди. Пуштунлардаги бундай норозиликлар бўлишининг сабабларидан бири Ҳ.Карзай ҳукуматидаги кўпгина пуштун вазирлари олдинги ҳукумат даврида тайинлаганлар бўлиб, уларнинг асосий сиёсий кучга эга бўлган пуштунлар билан яхши алоқада бўлмаганлиги ва кўпчилигининг чет элларда яшашлари бўлган.
Келтирилган омиллар натижаси давлатнинг жанубий ва шарқий қисмида жойлашган пуштунларнинг автономлашувига олиб келиши мумкин. Ҳ.Карзай томонидан тайинланган бошқарувчи, янги кучлар маҳаллий ҳукумат томонидан тан олинмас ва унга таъсир ўтказолмасди. Афғонистон президенти Ҳ.Карзай ҳукуматидаги кучларнинг янгидан тайинланиши шундан далолат берадики, понжорлик бошқариб турувчи тожиклар гуруҳи ва шунингдек ҳарбий бошлиқлар сиёсатда ва ҳарбий ҳукуматда анчагина ҳукмронликни қўлга олдилар.
2004 йил 4 январида юқори ассамблея (Лойи Жирға) ўзининг
янги конституциясини қабул қилди. Бу конституцияга асосан Афғонистон Ислом Республикаси деб тан олинди. Шу орқали давлат, озчилик миллат вакилларини маданияти, тили ва динларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олди.
Айниқса, янги конституциянинг 16-моддасида шу нарса таъкидланган: «Афғонистонда тарқалган тиллардан пушту, дарий, ўзбек, туркман, белужий, пошшои, нуристон, помир тиллари давлат тили деб ҳисоблансин»12.
Кўпчилик аҳолиси ўзбек, туркман, пошшои, нуристонлик, белужий ва помирлар яшайдиган вилоятларда, ушбу тиллар, пушту ва дарий тилидан кейин, учинчи давлат тили деб тан олинди ва қонунда қайд қилинди. Афғонистон давлати, ҳамма тилларнинг ривожланиши ва кучайиши учун кўпгина чоралар кўрмоқда ва натижа берадиган дастурлар ишлаб чиқмоқда. Афғонистонда нашриёт ва газеталарни чоп этиш, мамлакатда тарқалган ҳар бир тилда чиқариш мумкин бўлди.
Янги конституцияга асосланиб, 2005 йил сентябрда Афғонистонда икки палатали парламент сайловлари бўлиб ўтди. Парламент сайловлари Бонн сиёсий жараёнини тугалланганлигидан далолат берди ва Афғонистонда демократик давлат ҳукумат институтларини ташкил бўлишига олиб келди.
Икки палатага сайланган депутатлар ўзларида кенг сиёсий жабҳани ифодалайдилар. Шундай қилиб, қуйи палата вакиллари беш йилга сайланадилар, миллий депутатлар палатаси умумий 245 кишидан иборат.
Афғонистон Конституциясига асосан, давлатнинг юқори миллий кенгаши (Сенати) 102 аъзодан иборат бўлиб, унинг учдан икки қисми вилоят депутатларидан, учдан бир қисми эса давлат президенти томонидан тайинланади. Афғон сайлов марказининг маълумотига кўра, афғон парламентининг қуйи палатасидаги 249 ўринга 2915 киши даъвогар эди, яна 3170 киши алоҳида вилоят давлат органларига ўз номзодларини қайд қилдилар13.
Парламентга ўз номзодларини сайлашга 347 аёл уринишди ва яна 279 аёл минтақавий сайловларда ўз номзодларини кўрсатадилар. Парламент сайловида, ўтган йилги кузги президент сайловига (80-85 фоиз) нисбатан кам аҳоли (35-40 фоиз) қатнашди. Кузатувчиларнинг маълумотларига кўра, парламентдаги ўринларнинг кўп қисмини мужоҳидлар вакиллари билан бир қаторда диний уламолар эгалладилар. Интеллигентлар, демократлар ва ғарбпараст либераллар 20 фоиз жойни, худди шунча ўринни мустақил депутатлар эгалладилар.
Қарийб 5 фоиз собиқ коммунистларга (11 жой), қарийб 3 фоизи технократларга тегишли, толибонлар ҳаракати вакиллари 4 ўринни эгалладилар14.
Парламентдаги этник таркиб қуйидагича: пуштунлар-111, тожиклар-69, хазорийлар-26, ўзбеклар-20, туркман ва араблар-4 тадан, нуристонийлар ва белужийларда 1 тадан ўринни эгаллашди.
Афғон юқори табақа вакиллари, сайидлар жамияти-содотлар 9 та, мужадудийлар-1 та депутат, қизилбош ва пошшоилардан 2 тадан вакилларга эга бўлган. Аҳолининг бу қатлами дарий тилида сўзлашсада, уларни тожик деб бўлмайди. Улар ўзларини Пайғамбар авлодларидан ҳисоблаб, шариатнинг қоидаларига қаттиқ буйсунган ҳолда, ўзларини мурид деб ҳисоблашади15.
Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, бугун ёки эртага қобулда ҳокимият тепасига ким чиқишидан қатъий назар, ўзаро курашаётган томонларга бир нарса аён бўлиши керак-Афғон фожеасини сиёсий, тинч йўл билан ҳал қилишдан ўзга чора йўқ. Уруш ва қурол билан бу муаммони ҳал қилиб бўлмайди.
Ўзбекистон ҳукумати ҳам ушбу масалада ўз қарашига эга бўлиб, буни мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов қуйидагича ифодалайди: «Бизнинг энг эзгу катта истагимиз тинч, барқарор Афғонистонни кўришдир. Биз қобулда миллий тотувлик ва ички барқарорликни таъминлашга қодир бўлган, халқаро ҳуқуқ меъёрларини ҳурмат қиладиган ва чегарадош мамлакатлар билан яхши қўшничилик муносабатларини таъминлашга кафолат берадиган барча томон вакилларидан иборат нуфузли ва кучли ҳукуматни кўришни истаймиз.
Афғонистон яхлит давлат. Бу ердаги қарама-қарши
кучларнинг ўзаро кураши фақат сиёсий парчаланишга ва
давлатнинг вайрон бўлишига олиб бориши мумкин. Аслида эса,
давлатни қайтадан тиклаш Афғонистон бўйича тинчлик
режасининг муҳим жиҳати бўлиши керак. Бу мақсадга эришиш
осон эмас. Бунинг учун буюк давлатлар ва минтақадаги барча
мамлакатларнинг биргаликдаги ҳаракати Афғонистон раҳбарларининг сиёсий иродаси зарур»16.
Фақат барча қарама-қарши курашаётган томонлар, ҳамда этник, ҳудудий ва диний гуруҳлар иштирокидаги сиёсий, тинч музокараларгина Афғонистоннинг ички муаммоларини ҳал этиши мумкин.



Download 102,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish