Мундарижа кириш i—боб. Aфfohиctoh полиэтник давлат сифатида



Download 102,69 Kb.
bet5/11
Sana06.08.2022
Hajmi102,69 Kb.
#846539
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Диплом иши

биринчидан, эрон тилига мансуб халқлар (пуштунлар, тожиклар, хазорийлар, чораймоқлар)-давлатнинг асосан, жанубий ва шимолий шарқий қисмида.

  • иккинчидан, туркий тилга мансуб халқлар (ўзбеклар, туркманлар, қирғизлар) давлатнинг шимолий ғарбий қисмида;

  • учинчидан, ҳинд-орий тиллар гуруҳига мансуб халқлар (белужи, панжоб, пошшои)-давлатнинг шарқида, Покистон билан чегарасида.

    Энг кўп сонли учта катта гуруҳини пуштунлар, тожиклар ва ўзбеклар ташкил қилиб, мамлакат ҳаётида улар тарихий, маданий ва сиёсий нуфузга ҳам эгалар. Мамлакат аҳолисининг аниқ сонини халқаро ташкилотлар кузатуви остида расмий рўйхатга олиш асосида ҳисобланмас экан, Афғонистонда пуштунлар ёки бошқа этник гуруҳлар сони устунлиги ҳақида қатъий таъкидлаш мумкин эмас.
    Шундай экан, мамлакатда миллий-этник гуруҳларнинг турли-туманлиги ва нотекис жойлашганлиги ҳукумат миллий сиёсатида маълум даражада мураккаб шароитлар ва муаммоларни вужудга келтиради.
    1.2. Афғонистонда миллий сиёсатнинг ўзига хослиги
    Кўп миллатли давлатларда, шу жумладан Афғонистонда ҳам, этносиёсий муносабатлар мамлакат хавфсизлигини таъминлашдаги муҳим объектлардан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов баҳолаганидек, кўп миллатли давлатда этно-миллий муносабатлар ҳаракатланувчи кучлардан бири ҳисобланади. Унинг асосида эса миллий хавфсизлик тушунчаси пайдо бўлади7.
    Афғонистонда этносиёсий муносабатлар асоси эрамизнинг ўрта асрларига тақалиб, бу ер узоқ вақтлар мобайнида шарқий эрон қабилалари, шунингдек тожиклар, Ғазнавийлар, Темурийлар, сафавий эронликлар ва Ҳиндистонлик мўғуллар ўртасидаги урушларнинг гувоҳи бўлган. 983 йил номаълум муаллиф томонидан ёзилган «Ҳудуд-ул-олам» (Олам ҳудудлари) асарида маълумот берилишича, афғонларнинг ўзлари, яъни пуштунлар, ҳозирги Афғонистоннинг шарқий тоғли ҳудудлари ва ҳозириги Покистоннинг ғарбида яшашган. Сулаймон тоғлари билан бўлиниб турган, Ҳиндистондаги бир вилоятнинг номи Афғон номи билан юритилган. Афғонистоннинг асосий ҳудуди 963 йилгача қудратли Сомонийлар империясига тегишли бўлган.
    Империя инқирозга учраганидан кейин, бу ерда бир неча маротаба турк-тожик давлатлари пайдо бўлган ва инқирозга учраган, бунинг натижасида, давлатнинг бирдамлиги тарқатиб юборилган. Булар Ғазнавийлар (963-1186), Гурийлар (1009-1215), Курдлар (1245-1989), Сарбодорлар (1337-1381), Аштархонийлар (1599- 1783).
    Чингизхон бу ерларни ишғол қилгандан кейин, бу ерда бир нечта кичкина хонликлар пайдо бўлди ва улар бир-бирлари билан ўз ериларини кенгайтириш мақсадида доимо курашиб келардилар. XVII-XIX асрларда бу ерларда Буюк Мўғуллар (Бобурийлар) ва Эронлик сафавийлар давлати раҳбарлик қила бошлади.
    1747 йил сафавийлар империясининг парчаланиши ва Ҳиндистонлик темурий (бобурий)лар давлатининг инқирозга юз тутиши натижасида, Кандаҳорда Ахмадшоҳ Дурроний бошчилигидаги пуштунлар қабиласининг биринчи давлати пайдо бўлди.
    Кўпгина тарихчилар таъкидлашларича, пуштунлар бошқа этник гуруҳларга ҳамма вақт қарши эдилар ва Дурронийлар давлатини кенгайтириш уларнинг асосий мақсадларидан бири эди. 1773 йили Ашраф Дурроний ўз пойтахтини Кандаҳордан қобулга кўчириб, ўз ҳаракатларини шимолга, шимолий шарқ ва шимолий ғарбга йўналтиради.
    XIX асрнинг бошида Дурронийлар давлати жанубда Карачи ва Ҳайдаробод, шимолда Аму (Панж) дарёси, шимолий ғарбда Кундуз, Балх ва Маймана, ғарбда Машҳад, Нишопур ва Сейистон каби давлатларни ўз таркибига киритган эди. Тарихчи С. Саъдининг изоҳига кўра8, Дурронийлар авлоди ва ундан кейинги авлодлари ҳам пуштунларни жанубдан янги ҳудудларга оммавий равишда кўчириб келишарди. Тарихчи Ханиковнинг ёзишича, миллий озчилик вакиллари ўз ерларини хужайинларга беришга ва кейин ўзларининг ерларида қул сифатида ишлашга мажбур эдилар. Асрнинг ўрталарига келиб доимий равишда этник жанжаллар ва қўзғолонларнинг кучайиши натижасида империя жуда кучсизланиб қолди. Ҳамма кейинги ҳукмдорлар, ўз ерларин йўқота бошладилар ёки улар ўз ерларини автоном ҳолда сақлаб қолдилар. Масалан, шимолий-шарқдаги Бадахшон тожиклар томонидан бошқариб туриларди, улар марказий ҳокимиятга бўйсунмас, нисбатан мустақил эдилар. Ушбу ҳудудларга нисбатан қобулнинг тазъйиқ ўтказиши, қўзғолон ва қонли урушларга сабаб бўлди. Бу Россия ва Британия ўртасида бўлаётган катта ўйин даврига тўғри келди. Бунда иккала давлат ҳам пуштунларга ёрдам берар эди.
    Ўша даврдаги британ ҳарбий бошлиқларидан бирининг айтишича, бу даврдаги асосий талаблардан бири «Афғонистонда нимаики бўлса, ҳаммасини шу ҳолда, яъни тарих учун, музей сифатида қолдириш» керак эди. Бачаи Сако томонидан уюштирилган қўзғолонни, Афғонистондаги ҳамма этник гуруҳлар қўллаб-қувватлашди ва бунинг натижасида ҳокимият тепасига этник тожик Ҳабибуллонинг келишига олиб келди ва у бу давлатни бир йил давомида 1928 йил охири ва 1929 йилларда бошқарди. Бу қўзғолон жуда ҳам қонли равишда бостирилди. Бачаи Сако ва ҳукуматнинг 12 вакили қобулда қатл эттирилди. Россия, Британия ва Эрон пуштунларга ўз давлати устидан раҳбарлик қилишга ёрдам берди ва бунинг натижасида яна тожик, ўзбек, туркман, хазорийлар, чораймоқлар ва бошқаларга қарши миллий тазъйиқ ўтказиш бошланди.
    Совет кучларининг 1979 йилда Афғонистон ҳудудига кириб бориши бир томондан мамлакатдаги миллий озчилик миллатларнинг аҳволини оғирлаштирган бўлса, бошқа томондан эса, бу гуруҳнинг баъзи бир вакилларини давлат ҳукуматидаги партиялар таркибига келишига олиб келди. Афғонистоннинг халқ демократик партияси «Халқ» ва «Парчам» ўртасидаги низолар кўпинча сиёсий томондан эмас, балки этник томондан келиб чиқарди. Нажибулло режимининг инқирозга учраганидан кейин, марказий орган вакиллари этник томондан иккига бўлинишди ва улар ўртасидаги низонинг сабаби, давлатни кимга топшириш муаммоси бўлиб, бунда қобуллик пуштун Хикматёр ва тожик Раббони асосий номзод сифатида намоён бўлишди. Етти Альянсга бирлашган ислом ҳарбий мухолифоти етакчиларининг ўзаро келишмовчиликларига сабаб, уларнинг нафақат давлат балки, этник элементларга ҳам ўз таъсирини ўтказмоқчи бўлганликлари бўлиб, бунга чет элдан ҳам таъсир кўрсатилди. Натижада давлат маълум давр мобайнида (1996 -2001йиллар) асосан пуштунлардан иборат бўлган толибонлар қўл остида бўлди. Уларнинг мамлакатда олиб борган сиёсати натижасида этник озчиликларнинг ижтимоий-сиёсий аҳволи янада оғирлашди. Бунинг оқибатида аҳоли ўртасида қочоқлар сони кўпайди. Мамлакатда сиёсий беқарорлик вужудга келди. Бу жараён 2001 йилда АқШ ва унинг иттифоқчилари томонидан толибонлар режимининг ағдарилишига қадар давом этди. Сўнгра дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва демократик жамият қуриш учун саъй-ҳаракатлар бошланиб олиб кетди.
    Бугунги кунда Афғонистонда маҳаллий аҳоли томонидан сайланган президент, демократик тамойилларига асосланган конституция, одил бажарилган иш тартибига асосан сайланган юқори ва қуйи парламент палатаси ва мамлакатнинг 32 вилоятида раҳбарлик қилаётган кенгаш мавжуд.
    Маълум бўлишича, 2001 йил декабрида қабул қилинган Бонн битимига асосан, Афғонистон пойтахтида 2002 йил 11 июндан то 20 июнгача миллатлар, аҳоли ва қабилалар вакиллари Лойи Жирға9- 10умум афғон ассамблеяси бўлиб ўтиб, унда 2004 йилгача ўтиш даври бошқарув ва парламенти ташкил қилинди. Афғонистоннинг Президенти, вақтинчалик ҳукуматнинг бошлиғи этиб Ҳамид Карзай сайланди.
    Катталар кенгашининг асосий мақсадларидан бири Афғонистоннинг келгуси йиллардаги ривожланиш йўлларини аниқлаш ва уни тадбиқ этиш бўлиб, 381 сайлов округларидан 1450 делегатдан 1051 нафари май-апрел ойларида аҳоли томонидан сайландилар. Улардан 163 ўринни аёллар, 100 нафарини қочоқлар вакиллари, 6 ўринни ички мухолифат вакиллари ва 25 ўрин кўчманчиларга ажратилган эди. қолган жойларни ҳукумат аъзолари ва бошқа юқори лавозим вакиллари эгалладилар. Бу ўринларга даъвогар вакилларни танлаш жараёни қийин бўлсада, умуман ҳамма этник, диний йуналишлар ва ижтимоий гуруҳлар умум тақдим қилинган эди.
    Баъзи округларда номзодларга нисбатан очиқча тазъйиқ ўтказилган, сайловчиларни жойи сотиб олинган. Нуфузли командирлар ва маҳаллий сардорлар, амалларини суъистеъмол қилган ҳолда, ўзларининг номзодларини ўтказишга ҳаракат қилишарди, шу сабабли, Лойи Жирға сайлов комиссияси вакиллари порахўрлик ва сохталаштириш масаласи буйича ўзларининг хавотирларини билдирардилар. Айниқса, энг қийин масалалардан бири бу янги бошқарувга ўтишда давлатдаги миллий озчиликлар вакилларига вазирлик лавозимини тақсимлаш бўлди.
    Мазкур муаммони ечиш учун, Афғонистон жамиятидаги барча этник манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, улар ўртасида норозиликларни келиб чиқмаслиги учун катта эътибор берилган. Бу икки сабаб билан асосланади:

    Download 102,69 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish