Мундарижа Кириш I боб. Қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида умумий маълумотлар масаланинг ҳолати ва тадқиқотнинг вазифалари



Download 5,52 Mb.
bet1/19
Sana12.06.2022
Hajmi5,52 Mb.
#658714
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Рахматов Шохрух



Зилзилаларнинг реал ёзувлари асосида мураккаб шаклдаги ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш


Мундарижа
Кириш
I Боб. Қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида умумий маълумотлар масаланинг ҳолати ва тадқиқотнинг вазифалари
1.1. Зилзилалар таъсирида ер ости қувурларнинг шикастланиши
1.2. Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги назариясининг шаклланиши
Биринчи боб бўйича ҳулосалар
2-Боб. Зилзилаларнинг реал ёзувлари кўринишидаги таъсирларда грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости қувурларини ҳисоблашнинг математик модели
2.1. Кучли зилзила пайтидаги грунтнинг асосий параметрлари ва сейсмик таъсирларга ер ости қувурларининг реакцияси.
2.2. Ер ости иншоотлари сейсмодинамикаси масалаларини классификациялаш
2.3. Ер ости қувурларини атрофидаги грунт билан ўзаро таъсирининг статик ва динамик коэффициентларини аниқлаш
2.4. Ер ости қувурлари динамикасининг экспериментал тадқиқотлари
2.5. Грунт билан ўзаро таъсирдаги ер ости иншоотларини зилзиланинг реал ёзувлари таъсири бўйича ҳисоблаш
Иккинчи боб бўйича ҳулосалар
3 Боб. Зилзилаларнинг реал ёзувлари асосида мураккаб шаклдаги ер ости қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини тадқиқотлари
3.1. Ер ости қувурлари масалаларини математик моделлаштириш
3.2. Зилзилаларнинг реал ёзувлари таъсиридаги мураккаб шаклдаги ер ости қувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати
3.3. Зилзиланинг реал ёзувлари таъсиридаги ер ости қувурларига мураккаб шаклининг таъсири
Учинчи боб бўйича ҳулосалар
Умумий хулосалар
КИРИШ

Дунёда, хусусан АҚШ, Хитой, Япония, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Эрон ва бошқа давлатларда, ер ости газ-, сув-, нефт-, иссиқлик таъминоти ва канализация қувурларининг сейсмик хавфсизлиги ва сейсмик мустаҳкамлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қувурлар тизими сув таъминоти ва оқова сувларини чиқариб ташлаш, табиий газ ва суюқ ёқилғи, энергия ва коммуникациялар билан таъминлаш учун нафақат замонавий ҳаётда қўлланилади, балки офатларни бошқариш ва зилзилаларнинг оқибатларини бартараф этишда ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Шу сабабли, кучли зилзилалар каби экстремал шароитларда, айниқса ушбу иншоотларда катта миқдордаги заҳарли ва ёнувчи материаллар мавжуд бўлганда ва ташиб берилганда, уларнинг тизимли хавфсизлиги таъминланган бўлиши лозим. Бу борада ривожланган хорижий давлатларда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, дунё бўйича ривожланиб кенгаяётган шаҳарларда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, зилзилабардош иншоотларни лойиҳалаш ва қурилишига катта эътибор қаратилмоқда.


Жаҳонда турли грунт шароитларида жойлашган ер ости ҳаётни таъминлаш тизимларининг сейсмик мустаҳкамлиги муаммоларини янада чуқурроқ тадқиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада “қувур-грунт” ўзаро таъсир моделини қуриш учун виброплатформа ва центрифугада моделлаштирилган лаборатория экспериментал тадқиқотларини грунт ва қумларда ўтказиш, бутун бир қувурлар тизимининг сейсмик заифлигини тушунтириб бериш учун, унинг бир қисмидан иборат тўғри чизиқли қувурни зилзиладаги акс таъсирининг асослаш, сейсмик юклама таъсиридаги Г, П ва Т шаклдаги қувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) ва ер ости иншоотининг грунт билан ўзаро таъсирини математик тавсифлаш, назарий ва амалий тадқиқотларининг асосий зарур масалаларидан бири бўлиб ҳисобланмоқда.
Мустақиллик шароитида, айниқса кейинги йилларда Ўзбекистон Республикасининг сейсмик ҳудудларида газ, нефт, нефт-кимё ва бошқа кўплаб саноат тармоқлари ривожланиб бормоқда, сейсмик юкламалар таъсиридаги ер ости иншоотларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида, жумладан “...аҳолининг коммунал-маиший хизматлар билан таъминланиш даражасини ошириш, энг аввало, янги ичимлик суви тармоқларини қуриш, ... қишлоқ жойларда тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш,...” юзасидан вазифалар белгиланган. Мазкур вазифани амалга оширишда турли мураккаб геометрик шаклга эга ва махсус грунт шароитларида ер ости ҳаётни таъминлаш тизимларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тўғрисида тўлиқ илмий маълумотни олиш, ихтиёрий йўналган сейсмик юкламалардаги уланиш чоклари билан бириктирилган ер ости қувурларини ҳисоблаш, фазовий қувурлар тизимининг зилзилабардошлик масалаларини ечишнинг ҳисоблаш алгоритмларини ишлаб чиқиш, реал зилзила ёзувлари кўринишидаги сейсмик кучлар таъсиридаги ер ости қувурлари сейсмодинамикаси масалаларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги
ПҚ-4794–сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515–сон “Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-хуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти маълум даражада хизмат қилади.
Ушбу диссертация тадқиқотлари маълум даражада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 октябрдаги "Йўл кўприклари, йўл ўтказгичлари ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш тизимини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" ги ПҚ-3309-сонли Фармонида кўзда тутилган вазифаларни бажаришга хизмат қилади. 2017 йил 7-февралдаги 4947-сонли "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 1-июндаги ПҚ-5066-сонли "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори, шунингдек ушбу соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.

Download 5,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish