Мундарижа Кириш I боб. Қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлиги тўғрисида умумий маълумотлар масаланинг ҳолати ва тадқиқотнинг вазифалари



Download 5,52 Mb.
bet4/19
Sana12.06.2022
Hajmi5,52 Mb.
#658714
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
Рахматов Шохрух

пўлат қувурларда – чок муфталари ва фланецли бирикмалардаги бузилишлар, резбали бирикмаларда резбани узилиши;
бетон қувурларда – узилишнинг кўндаланг ёриқлари, девор ва шиплари туташган жойларида ёриқлари пайдо бўлади, каллаклари (оголовок) бузилиши;
чўян қувурлардачок бирикмаларини бузилиши;
асбест–цемент қувурларда – чокларни ишдан чиқиши ва синиши.
Энг катта солиштирма шикастланиш (1 км узунликда қувурларнинг бузилишлари сони) – 3.82 темирбетон қувурларда кузатилган. Чўян ҳамда асбест–цемент қувурлардаги шикастланиш даражаси 1 км. га – 0.30, пўлат қувурларда эса – 0.07 тенг.
Тошкент зилзиласи натижасида (1966 й.) қувурларнинг шикастланиши ва бузилиш ҳолатлари аксарият зилзила кучи 7–8 баллни ташкил этган майдонларда содир бўлганлиги аниқланган. Шу билан бирга, айрим шикастланишлар 6 балли тебранишлар бўлган минтақаларда ҳам кузатилган.
Тошкент зилзиласида ер ости сув таъминоти тармоқлари ва канализациянинг ҳолатлари батафсил текшириб чиқилган [47]. Энг катта талофотлар диаметри 900 мм ва чуқурлиги 3,35 м қувурлардан ташкил топган Қибрай сув етказиш тармоқларида учраган. Зилзила вақтида бу тармоқдаги қувурларда чоклари раструбли бириктирилган туташмалар бузилиб кетган. Шунга ўхшаш шикастланишлар чўян қувурларда ҳам кузатилган эди. Қувур танасидаги ёриқ ва тешиклар диаметри 150 ва 200 мм қувурлардан иборат, пўлатдан ишланган сув таъминотининг айрилиш линияларида пайдо бўлган. Аммо, бу қувурлар 15 йилдан ортиқ муддат давомида эксплуатация қилинганлигини, ҳамда ўта занглаганлигини қайд этиш лозим. Эпицентрал зонада диаметри 150–200 мм чўян ва асбест-цементдан ишлаб чиқилган қувурлар бузилган (чок бирикмаларни ишдан чиқиши). Бундан ташқари, бузилиш ҳолатлари эпицентрал зонадан ташқарида ҳам кузатилган.
Қувурларнинг аниқланган шикастланишларини таҳлили ер ости қувурлари, биринчи навбатда, кучи 7 баллгача бўлган зилзилаларда пўлат қувурлар бузилмаслиги ҳақидаги хулосани тасдиқлаб берди. Чўян ва нометалл қувурлардаги авариялар горизонтал ҳамда вертикал кучлар таъсири натижасида чок бирикмаларини шикастланишлари сабабли содир бўлган. Ушбу масалалар [43] ишда батафсил баён этилган.
Газли зилзилалари (1976 й., 1984й.) таъсирини ўрганиш учун Газли посёлкаси, Бухоро ш., ҳамда Бухоро вилоятининг айрим туманларидаги ер ости иншоотларининг ҳолати текшириб чиқилган. Бир қатор ҳолларда Бухоро ш. кичик диаметрли пўлат қувурларнинг синиб кетиш ҳолатлари, чўян ва асбест-цемент қувурлардаги ёриқлар, чўян қувурлар чоклари атрофида кўчиш ҳолатлари кузатилган. Бухоро ш. яқинида жойлашган Хор-Хор сув чиқариш иншооти (омбори) ҳудудидаги сув узатиш тармоғи билан диаметри 1020 мм пўлат қувурлар участкасида пайвандлаш чоки шикастланган. Бухоро ш. коммуникацияларини текшириш жараёнида ғишт ва темирбетон қудуқларнинг деворларида кўплаб ёриқлар, фланецли бирикмалар ва зулфинлар (задвижка) яқинидаги линзали компенсаторлардаги бузилишлар аниқланган. Бунинг сабаби грунтлар таркиби бир хил эмаслиги ва сувга ўта тўйинганлигида, бундан ташқари 1976 й. қадар мавжуд бўлган дренаж тизим йўқ қилинган эди ва бу грунт сувларини 1976 й. нисбатан кўтарилишига олиб келган [44–46]. Натижада, ортиқча сув босган минтақаларда грунтни қуйқаланиб кетиши ҳамда чўкиш ҳодисалари кузатилган эди.
1988 й. Спитак зилзиласи ўта ҳалокатли бўлган. Ленинакан ш. томон бешта сув таъминоти линиялари ўтказилган эди. Улардан биринчиси – Зуйчагбюр линияси, диаметри 600 мм чўян ва пўлат қувурлардан иборат бўлиб, 1940 й. қурилган. Зилзиладан кейин бу линия сув олиш иншооти беркитиб қўйилди. Аммо, бари-бир тармоқ охиридан бошлаб 5–10 км масофада ҳар бир 100–150 м оралиқларда шикастланган чоклардан ҳамда қувурларнинг узилган жойларидан ер юзига сув оқиб чиқаверган. Казанчи сув таъминоти иншооти – иккинчи ва учинчи линияларни ташкил этади. Бунда диаметри 600 мм ли пўлатдан ишланган қувурлар қўлланган. Сув чиқариш иншоотидан Ленинакан шаҳригача нисбий баландлик 700 м. Линия бўйлаб жойлашган сув тезлигини сўндирувчи қувурларда пайвандланган чоклар очилиб кетган, қувурларга тупроқ ағдарилган ва улар тўлиб қолган, тош уюми босиб қолиши натижасида қувурлар тешилган, шаҳардан бошлаб 30 км масофагача сув таъминоти линияси бўйлаб ҳар 50–100 м оралиқда кўзга кўринмас ер ости шикастланишлар содир бўлган.
Тўртинчи линия – дарёдан насос орқали тортиб чиқарилган техник сув учун мўлжалланган сув таъминоти иншооти ишламас эди. Шаҳарнинг жанубидаги артезиан қудуқлардан таъминланадиган бешинчи линия ҳам ишламай қолган.
Шаҳарда сув таъминоти тизими ишга туширилганидан сўнг кўп сонли авария жойлари аниқланган. Бунда тупроқ уюмлар тагида қолган чўян қувурларнинг чок туташмаларидаги узилишлар, қудуқларнинг қопқоқ арматурасидаги ёриқлар, қудуқларни бузилиши ва тупроқ билан тўлиб қолиши, кўплаб кўзга кўринмас бузилган ва шикастланган жойлар бўлган.
1923 й. Японияда эпицентри Канто ш. жойлашган вайронали зилзила бўлиб ўтган. Бу ерда грунтларнинг вертикал ва горизонтал ҳолатда силжишлари кузатилган эди. Токио ш. пўлат қувурларнинг узунлиги 977 км тенг бўлиб, бундан 212 км зилзиладан сал олдинроқ қурилган экан. Профессор Ш. Окамотонинг кўрсатишича, биноларга қараганда кўпроқ сув таъминоти тармоғида 224 шикастланишлар аниқланган, шу жумладан диаметри 1100 мм қувурларда 5 та, диаметри 200 мм қувурларда 19 та, диаметри 150 мм қувурларда 74 та ва диаметри 100 мм қувурларда 101 та шикастланган жойлар аниқланган [47]. Асосий шикастланишлар ёриқлар пайдо бўлиши билан боғлиқ, нометалл қувурлар синиш ҳолатлари анчагина кам кузатилган, ва энг кўп бузилишлар кичик диаметрга эга асбестоцементли қувурларда кузатилган. Ер ости қувурлардаги шикастлар асосан шаҳарнинг паст-баланд релефли жойларининг зич грунтларидан, текислик ҳудудларидаги юмшоқ грунтларга ўтиш жойларида жамланган. Шунга қарамай, бир жинсли юмшоқ грунт, зич ва юмшоқ қисмлари алмашинадиган грунтларга нисбатан яхшироқ ҳисобланади, чунки бундай грунтларнинг ҳар хил жойларидаги тебранишларнинг фарқланиши қувурларни йирик шикастларига сабаб бўлади. Зилзила вақтида пайдо бўлган шикастланишлар даражаси қувурларни ётқизиш чуқурлигига ҳам бевосита боғлиқ. Сув таъминоти тармоқлари ҳамда юмалоқ шаклдаги темирбетон қувурлар таҳлили 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал Юмалоқ шаклдаги т/б қувурлардаги шикастланишлар ҳақида маълумотлар

Чуқурлиги, м

Узунлиги, км

Шикастланишлар сони

Солиштирма
шикастланиш (1 км. даги бузилишлар сони)




Умумий узунлигидан фоиз ҳисобида

сони

умумий сонидан фоиз ҳисобида

1.5

44.40

45.20

3

6.8

0.07

1.8

24.70

24.90

19

43.2

0.77

2.4

21.45

21.60

21

47.7

0.98

3.0

6.86

6.70

1

2.3

0.15

3.6

1.52

1.53

0

0

0

4.5

0.06

0.07

0

0

0

Зилзилабардошликни таъминланиши учун талаб этиладиган ётқизиш чуқурлиги қувур диаметрига боғлиқ, ва кўп ҳолларда ётқизиш чуқурлигини янада оширмасдан туриб, қувур диаметрини ошириб ҳам керакли самарага эришиш қийин. Канто ш. зилзила вақтидаги канализация қувурларининг шикастланишлари таҳлилидан аниқландики, агар қувурнинг кўмилиш чуқурлиги 3 м ортиқ бўлса шикастланишлар даражаси анча камаяди, бу эса қувурларни грунт билан ўзаро таъсир кучини катталашиши билан боғлиқ экан.


Бунда пўлат қувурлар чокларини синиши ва резбали чок туташмаларининг бузилиши каби шикастланишлар қайд этилган. Цемент қоришмаси билан беркитиш жараёнида қувурларнинг ўзида ҳам, муфтали туташмаларда ҳам жуда кўп ёриқлар ва синиш жойлари топилган. Чўян қувурларда ҳам бўйлама, ҳам кўндаланг ёриқлар ҳосил бўлган. Кичик диаметрли асбест-цемент қувурларда чок бирикмаларида кўплаб бузилиш ва синиш ҳолатлари кузатилган. Пластмасс қувурларнинг фасон қисмлари ўрнатилган жойларидаги бузилишлар, турли хил материалли қувурларнинг туташиш жойларида анча катта шикастланишлар қайд этилган.
1964 й. Ниагата шаҳри атрофида содир бўлган зилзила вақтида грунт массиви қатламлари ичида катта-катта деформациялар аниқланган. Ер юзида ёриқлар пайдо бўлиб, грунтларни суюқланиб қолганлиги кузатилган. Сейсмик тўлқинларнинг тарқалиш йўналишига параллел ҳолатда ётган қувурлардаги учталик туташмалар, бурилиш бурчаклари ва сувларни четлатиш иншоотлари жойлашган жойларда каттагина деформациялар кўринишидаги кўплаб шикастланишлар қайд этилган.
Қаттиқ, ҳамда зичдан то юмшоққача алмашиниб борувчи грунтларда қувурларнинг шикастланишига трасса бўйлаб грунтларни нотекис силжишида, ҳамда юмшоқ ювилиб олиб келинган грунтларда, дарёнинг эски ўзанида сув таъминоти тизими қувурларининг бўртиб чиқиши, ҳамда трасса атрофидаги биноларни чўкиши асосий сабаб бўлган.
Қувурлардаги асосий (ярмидан ортиқ) бузилишлар грунтлари юмшоқ, сув оқизиб келтирган ўтиринди грунтларда жойлашган ҳудудларда содир бўлган. Барча грунт шароитларида ҳам бўйлама сейсмик кучлар таъсири натижасида қувурларни, айниқса сейсмик тўлқинларни тарқалиш йўналишига параллел ётқизилган қувурларда (52%) ҳалқа кесими бўйлаб бузилиш ҳолатлари аниқланган. Юмшоқ, сув оқизиб келтирган ўтиринди грунтларда ҳамма шикастланишларнинг 75%, каттагина нотекис чўкишлар, қумли асосда жойлашган қудуқларни бўртиб чиқиши натижасида қувурларни эгилиб кетиши сабабли рўй берган. Япониянинг Хеуго префектурасида (1995 й.) эпицентри Аваджи оролининг шимолий қисмида жойлашган вайронали зилзила содир бўлган. Бу зилзила натижасида кўпчилик бино ва иншоотлар замонавий стандартларга асосланиб қурилганига қарамасдан, уларнинг аксарияти бузилиб кетган. Шу жумладан, юқори тезликдаги автотрасса, юқори тезликдаги темир йўллари кўприги, портдаги бинолар, ҳамда ҳаётни таъминлаш тизимларининг кўпчилиги зарар кўрган (1,а,б,в,г-расм).
Зилзила натижасида кўлаб ҳудудларда электр энергияси, газ ва сув таъминоти тўхтатилган. Вайронали Хансин-Аваджи зилзиласи минглаб инсонларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган.
Зилзила қуйидаги ҳаёт учун муҳим коммуникацияларни шикастланишига олиб келган [48]:

Download 5,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish