Ишнинг долзарблиги. Жаҳонда сейсмик ҳудудларда жойлашган ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Дунёнинг ривожланган мамлакатларда, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Хиндистон, Эрон ва бошқа сейсмик хавфли ҳудудларда ер ости қувурларининг сейсмик мустаҳкамлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган. Мамлакатимиз ҳудуди сейсмик фаол зоналарда жойлашганлиги сабабли сейсмик хавфнинг олдини олиш, аҳоли ва ҳудудларни сейсмик хавфдан ҳимоя қилиш, бу борада тадқиқотлар олиб бориш ва тадқиқотларда реал ёзувлар асосида мураккаб шаклдаги ер ости қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш келажакда содир бўлиши мумкин бўлган хавфнин олдини олиш билан бирга келтирадиган зарарни бир неча бор камайтиришга еришилади, шунингдек тадқиқот давомида ишлаб чиқиладиган ҳисоблаш алгоритим ва дастурий махсулотлар яқин келажакда бир қанча бошқа Давлатларга тақдим етиш орқали нафақат иқтисодий балки милионлаб инсон ҳаётига табий офат ортидан келиши мумкин бўлган зараларнинг олдини олишга мумкин.
Диссертациянинг асосий мақсади. Зилзилаларнинг реал ёзувлари асосида универсал алгоритмлар яратиш ва унга дастурий маҳсулотлар яратиш, шунингдек ер ости қувурларининг сейсмик кучлар таъсирида кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини баҳолашдан иборатдир.
Ишнинг илмий жихатдан янгилиги. Ер ости қувурларини охирги вақтдаги зилзилаларда бўлган зарарланишларини таҳлил қилиш ва уларни баҳолаш.
Зилзиланинг танлаб олинган реал ёзувлари таъсирига ҳисоблаш алгоритмини ва амалий ҳисоблаш дастурини ишлаб чиқиш.
Турли ҳил чегаравий шартларда ва грунт шароитларида зилзилаларнинг реал ёзувлари асосидаги таъсирларда мураккаб шаклдаги ер ости қувурларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш.
Зилзиланинг реал ёзувлари кўринишидаги сейсмик таъсирларда мураккаб шаклдаги ер ости қувурларининг максимал кучланишлари юзага келадиган хавфли жойларини аниқлаш.
Ишнинг амалий аҳамияти – Тадқиқот амалий аҳамияти ер ости қувурларнинг реал зилзилаларнинг ёзувлари асосида ҳисоб методикаси, ҳисоблаш алгоритми ва комплекс дастур махсулотлари ер ости қувурларининг кучланганлик деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда намаён бўлади.
Реал ёзувлар асосида ер ости иншоотларни ҳисоблаганда сейсмик таъсир қилиш жараённинг барча аҳамиятга молик жиҳатларни инобатга олган ҳолда ўрганилаяётган жисмда хақиқий кучланишни аниқлашга имкон яратади ва бу лойиҳачи ёки қурувчи учун объектнинг сеймик мустаҳкамлигини таъминлашда ер ости қувурларидаги кучланишни максимал даражада аниқ ҳисоблаш билан бирга оптимал ечим қабул қилиш билан ахамиятлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |