Мундарижа Кириш i-боб тикланиш ва тарақҚиёт жамгармасининг


Ташкилий хукукий асослари



Download 56,6 Kb.
bet3/7
Sana22.04.2022
Hajmi56,6 Kb.
#572361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kurs ishi

Ташкилий хукукий асослари
Иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётга давлат капитал қўйилмаларини сафарбар этишда давлатнинг аниқ мақсадларга мўлжалланган фондлари муҳим аҳамиятга эга. Шундай фондлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 май Фармони билан ташкил қилинган Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидир. Мазкур жамғарма иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш, шунингдек самарали таркибий ва
инвестициявий сиёсатни амалга ошириш мақсадида тузилган.
Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Карорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг бошка қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилиб, юридик шахс ҳуқуқларига, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳисобварақ, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган муҳрига эга бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тимсолида Жамғарма муассиси ҳисобланади. Тижорат банклари, хорижий жамғармалар, инвесторлар ва бошка манфаатдор тузилмалар ҳам Жамғарма муассислари бўлишлари мумкин.
Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тошкент шаҳар Бош бошкармаси ҲККМда Жамғарманинг махсус ҳисобварақларида жамланади.
Жамғарма лойиҳаларни молиялаштириш (кўшма молиялаштириш) ни:
 Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш қарори билан рўйхати тасдиқланадиган ваколатли банкларнинг буюртманомаларига биноан муддатли, тўловли ва қайтариш асосида;
 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Иқтисодиёт вазирлиги билан келишилган буюртманомаларига биноан - грант асосида амалга оширади.
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади. Жамғарманинг юқори бошқарув органи Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш ҳисобланади, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш:
 Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади;
 Жамгарманинг эълон қилинган устав капиталини қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилади, бироқ у Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг "Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2006 йил 11майдаги ПФ-3751-сон Фармонида белгиланган даражадан паст бўлмаслиги керак;
-Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан фойдаланиш прогнозларини кўриб чиқади ҳамда уларни навбатдаги йилга мўлжалланган макроиқтисодий ва пул-кредит кўрсаткичларининг асосий параметрлари, Давлат бюджети ҳамда Давлат инвестиция дастури билан боғлиқ ҳолда белгиланган тартибда тасдиклаш учун киритади;
-қарз олган корхоналарни қайта молиялаштириш (кўшма молиялаштириш) учун тижорат банкларига Жамғарма маблағларини бериш муддатлари ва шартлари бўйича карорлар кабул килади, халқаро сармоя бозорларида амал қилаётган фоиз ставкаларидан келиб чиқиб Жамғарма томонидан берилаётган маблағлар бўйича фоиз ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлайди;
-Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти, айниқса Жамғарма маблағларининг мақсадли йўналтирилганлиги, тижорат банкларига молиялаштиришни ўз вақтида очиш ҳамда уларга берилган маблағларнинг қайтарилишини таъминлаш устидан назоратни амалга оширади;
-Жамғарма маблағларининг ишлатилиши тўғрисида Жамғарма ижро этувчи директорининг ҳамда қарз олган корхоналар томонидан Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг хисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;
-Жамғармага активларни бошқариш, экпертиза килиш ва инвестиция лойихаларини молиялаштириш сохасидаги юқори малакали мутахассисларни жалб қилади.
Жамғарманинг ижроия органи бўлиб Ижро этувчи дирекция ҳисобланади, унинг таркиби ва сони ўрнатилган тартибда белгиланади. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси фаолияти билан боғлиқ харажатлар Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан тасдикланган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан копланади.
Ижро этувчи дирекция:
-Жамғармага маблағларнинг келиб тушиш ва улардан фойдаланиш прогнозларини ишлаб чиқади;
-қарз олувчи корхоналарни кайта молиялаштириш учун муддатли, тўловли ва қайтариш шартлари асосида тижорат банкларига молиявий маблағларни тақдим этади;
-Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, тижорат банкларига берилган маблағларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан тизимли равишда мониторинг олиб боради;
-тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар холати ва улар бўйича амалга оширилаётган операциялар тўғрисидаги ҳар қандай маълумотни олиш ҳуқукига эга бўлган ҳолда, қарз олувчи корхоналар томонидан Жамғарма кредитлари бўйича мажбуриятларининг бажарилиши масалалари юзасидан улар фаолиятининг мониторингини олиб боради;
-Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ишлаб чиқади ва Жамғармани бошқариш бўйича Кенгаш томонидан маъкуллангандан сўнг уни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ҳисоб палатасига тақдим этади.
Жамғарманинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади, макоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади. Жамғарманинг ижро этувчи директори:
-ижро этувчи дирекция фаолиятини Жамғарма зиммасига
юклатилган вазифа ва функцияларга мувофиқ ҳолда ташкил этишга
шахсан масъулдир;
-Жармани бошқариш бўйича Кенгаш билан келишган холда
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан
белгиланган тартибда текширувлар ташкил қилади, уларнинг
натижаларини кўриб чикади ва улар бўйича карорлар кабул қилади ҳамда
аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур чораларни
кўради;
-қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга
оширади.
Дастлаб Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Марказий банкининг таклифига биноан
Устав капитали 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида бўлган давлат
мақсадли фонди сифатида ташкил этилди. Жамғарма Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилди ва юридик
шахс ҳуқуқларига эгадир.
Жамғарманинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар
белгиланди:
-давлат ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан тижорат
банклари, хорижий жамғарма ва инвесторлар ҳамда бошқа манфаатдор
тузилмаларнинг молиявий маблағларини жамлаш;
иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни таркибий
жиҳатдан ўзгартириш ва модернизация қилиш борасида устувор
вазифаларни амалга ошириш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ғоят
муҳим лойиҳаларни молиялаштириш;
-стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган корхоналар, аввало
иқтисодиётнинг базавий тармоқлари корхоналарини янгилаш ва техник
жиҳатдан қайта қуроллантириш дастурларини кредитлаш;
-ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати, машинасозлик ва
рангли металлургия тармоқларини техникавий қайта қуроллантиришга
ҳамда ишлаб чиқариш суръатлари ва ҳажмларини оширишга
йўналтирилган лойиҳалар молиялаштирилишини таъминлаш;
-биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган
минтақаларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини
шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат
дастурлари ва лойиҳалари амалга оширилишини молиялаштириш;
-республиканинг халқаро коммуникациялар тармоғига
интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратадиган, халқаро транспорт
йўлаклари ва жаҳон бозорларига энг қисқа йўл билан чиқишини
таъминлайдиган транспорт ҳамда телекоммуникациялар
инфратузилмасини модернизациялаш ва ривожлантиришни
молиялаштириш;
-халқаро молия институтлари, республика ва хорижий
мамлакатларнинг кредит муассасалари билан лойиҳаларнинг қўшма
молиялаштирилишини ташкил этишни таъминлаш.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида ўзлари учун ғоят муҳим
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш (қўшма молиялаштириш)дан
манфаатдор бўлган халқаро ва хорижий жамғармалар ҳамда инвесторлар
ҳукумат қарорларига биноан Жамғарма ҳаммуассислари сифатида
қўшилиши, мазкур молия институтларининг вакиллари Жамғармани
бошқариш бўйича Кенгаш таркибига киритилиши мумкин.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини шакллантиришнинг асосий
манбалари қуйидагилардан иборат:
-стратегик ресурсларга жаҳон нархларининг қулай конъюнктураси
натижасида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлардан олинадиган,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан навбатдаги
йилга Давлат бюджетини тасдиқлаш чоғида белгиланадиган айрим солиқ
ва тўлов турлари бўйича ҳосил бўладиган қўшимча тушумлар;
-Ҳукуматнинг хорижий валютадаги активларининг бир қисми;
-Ўзбекистон Республикасининг хорижий шериклар билан
маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимлари доирасида маҳсулотни
сотишдан оладиган даромадлари;
-давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига
сотишда Давлат бюджети даромадлари режасидан ортиқча тушадиган
маблағлар;
-Жамғарма активларини бошқаришдан олинадиган инвестиция
даромадлари;
-Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган
бошқа тушум ва даромадлар.
Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси 2006-2009 йиллар мобайнида Жамғарманинг Ўзбекистон
Республикаси Марказий банкидаги ҳисобварағида Жамғарма активларини
1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида шакллантиришни таъминлаши
белгилаб қўйилди.
Жамғарма солиқлар, йиғимлар, божларнинг барча турларидан ҳамда
давлатнинг мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларидан озод
қилинади (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно).
Иқтисодиётнинг етакчи, авваламбор базавий тармоқларини
модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳаларни ва
шунингдек, самарали таркибий ўзгаришлар ва инвестиция сиёсатини
амалга оширишда низом фонди бугунги кунда қарийб 7 миллиард
доллардан иборат бўлган Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва
тараққиёт жамғармасининг роли тобора ортиб бормоқда, ушбу жамғарма
маблағлари ҳисобидан 2012 йилда 1 432 400 сўм сарфланган.
2012 йилга келиб жамғарманинг инвестиция портфелида умумий
қиймати 18,5 миллиард доллардан ортиқ 55 инвестиция лойиҳаси мавжуд
бўлган. Шунинг 4,3 миллиард доллари жамғарма маблағлари ҳисобидан
биргаликда молиялаштирилади.
Жамғарма фаолият юритаётган давр мобайнида умумий қиймати 1,7
миллиард долларни ташкил этадиган 16 та инвестиция лойиҳаси амалга
оширилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳал этадиган яна бир
муҳим вазифа хорижий инвесторлар, молия институтлари ва шерикларни
инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш в амалга ошириш
мақсадида мамлакатимизга кенг жалб этиш ҳисобланади. Жамғарманинг
қўшма лойиҳаларда иштирок этиши Осий тараққиёт банки, Япония
халқаро ҳамкорлик агентлиги, Ислом тараққиёт банки, Хитой экспорт-
импорт банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Корея тараққиёт банки ва
бошқа хорижий молия институтлари, банк ва компанияларнинг маблағлари
ҳисобидан 3,2 миллиард доллардан зиёд чет эл инвестицияси ва
кредитларини жалб этиш имконини берди.



Download 56,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish