Мундарижа Кириш i-боб тикланиш ва тарақҚиёт жамгармасининг


Иқтисодий тараққиётни таъминлашда Тикланиш ва



Download 56,6 Kb.
bet7/7
Sana22.04.2022
Hajmi56,6 Kb.
#572361
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
kurs ishi

2.2 Иқтисодий тараққиётни таъминлашда Тикланиш ва
тараққиёт жамгармасиидан фойдаланиш йўналишлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон
Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2012 йил 9 мартдаги ПҚ-
1725-сон қарори билан корхоналарни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш жараёнларини амалга оширишда Тикланиш ва
тараққиёт жамғармаси ролини ошириш ҳамда иштироки кўламини
кенгайтириш, мамлакат саноатининг етакчи тармоқларида ва ишлаб
чиқариш инфратузилмасидаги стратегик инвестиция лойиҳаларини
биргаликда молиялаш ҳажмларини кўпайтириш учун Жамғарманинг
ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт
жамғармасининг устав капитали белгиланган 10 млрд. АҚШ доллари
миқдорида шакллантирилди.
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки,
тижорат банклари ва бошқа идоралардан олинган дастлабки маълумотлар
ҳамда ҳисобот даврида ўтказилган тизимли мониторинг асосида кейинги
календарь йил учун Жамғармага маблағлар келиб тушиши ва улардан
фойдаланиш прогнози лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда уни Жамғармани
бошқариш бўйича Кенгаш тасдиқлаши учун тақдим этади
Ҳар қандай мақсадли давлат жамғармаси каби, Тикланиш ва
тараққиёт жамғармаси маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ва
тартиблари тегишли меъёрий ҳужжатлар билан белгилаб қўйилган.
Хусусан, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тўғрисидаги Низомга
мувофиқ, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
-аввало ёқилғи-энергетика комплекси, кимё саноати,
машинасозлик, рангли металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа базавий
тармоқларида, шунингдек транспорт ва телекоммуникация соҳасида
Давлат инвестиция дастурига киритилган ғоят муҳим лойиҳаларни
молиялаштириш, шу жумладан халқаро ва хорижий молиявий институтлар
иштирокидаги лойиҳаларда Ўзбекистон Республикаси улушини қўшма
молиялаштириш;
-келажакда, биринчи навбатда қишлоқ ҳудудларида, янги саноат
ишлаб чиқаришларини жойлаштириш учун ишлаб чиқариш
инфратузилмасини ривожлантириш ва тиклаш лойиҳаларини молиялаш
мақсадида, шу жумладан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
қопланадиган имтиёзли кредитлар бериш;
-янги ташкил этилаётган молиявий институтлар ҳамда
иқтисодиётнинг базавий тармоқларида хорижий инвестициялар
иштирокида стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарнинг устав
капиталига инвестиция киритиш;
-давлатнинг ташқи қарзлари бўйича халқаро молия институтлари
ва хорижий кредиторлар олдидаги мажбуриятларни муддатидан олдин
тўлаш;
-иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техникавий ва
технологик қайта жиҳозлаш бўйича Ҳукумат томонидан тасдиқланган
дастурлар доирасида, тижорат банкларига хорижий валютада очиладиган
кредит линиялари орқали инвестиция лойиҳаларини жадал
молиялаштириш ва амалга ошириш;
-айрим лойиҳаларнинг дастлабки ёки якуний техник-иқтисодий
асосларини ишлаб чиқишни грант асосида ёки фоизсиз кредитлар ажратиш
йўли билан молиялаштириш;
-янги замонавий хорижий технологиялар, техника ва ускуналар
ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган бошқа товарларни тасдиқланган
давлат дастурларига мувофиқ харид қилиш учун Ҳукумат қарорлари
бўйича имтиёзли кредитлар бериш;
-биринчи навбатда истиқболли, аммо етарлича ривожланмаган
ҳудудларда ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмасини
шакллантириш бўйича ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли миллий давлат
дастурлари ва лойиҳаларини, Давлат бюджети ва инвестиция дастурининг
тасдиқланган параметрлари доирасида, грант асосида молиялаштириш
(қўшма молиялаштириш);
-тижорат банклари билан биргаликда қарз олувчи корхоналарнинг
инвестиция дастури (бизнес-режалари)ни, шу жумладан ишлаб чиқаришни
техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқариш қувватларининг
ишлатилишини кўпайтириш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва
уни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш ҳамда қўшилган қиймат ўсишини
таъминлашга имконият берувчи лойиҳаларни қўшма молиялаштириш;
Хулоса
Фаол инвестиция сиёсати мамлакатимизни модернизация қилиш ва
янгилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг энг муҳим
шарти ва манбаи бўлмоғи керак.Ўзбекистонда сўнгги беш йил мобайнида
инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати 9 фоиздан зиёдни ташкил
этмоқда ва бу дунёдаги юқори, барқарор кўрсаткичлардан бири
ҳисобланади. Жаҳон миқёсида глобал молиявий-иқтисодий инқироз давом
этаётганини инобатга оладиган бўлсак, бугунги мураккаб шароитда биз
эришган бу натижанинг аҳамияти янада яққол аён бўлади.
Иқтисодиётнинг соҳа ва
тармоқларини диверсификация ва модернизация қилишни изчил давом
эттириш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш, шунингдек,,
транспорт, муҳандислик, коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни
ривожлантириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга қаратилган фаол
инвестиция сиёсати олиб борилади.
Ушбу мақсадлар учун 2012-2015 йиллар давомида охирги беш йил
мобайнида ўзлаштирилган инвестицияларга қараганда 2 баробар кўп, жами
77,4 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни йўналтириш
мўлжалланмоқда. Асосий капиталга киритилаётган инвестицияларнинг
ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 24 фоиздан кам бўлмаслиги
таркибий ўзгартиришларни жадал амалга ошириш ва иқтисодиётни
модернизация қилишни таъминлайди.
Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришнинг асосий ҳажми ички
ресурсларни сафарбар қилиш ҳисобидан амалга оширилади. Келгуси
йилларда бу кўрсаткич ялпи капитал қўйилмалар ҳажмининг 76 фоизини
ташкил этади.
Бу маблағлар, аввало, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш,
техник ва технологик янгилашни амалга ошираётган корхоналарнинг ўз
маблағларини кўпайтириши, солиқ юкини янада камайтириш, тижорат
банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш ва аҳолининг тадбиркорлик
фаолиятидан оладиган даромадларини ошириш ҳисобидан ҳосил бўлади.
Стратегик муҳим, биринчи навбатда, инфратузилмани
шакллантириш, ишлаб чиқаришни реконструкция қилиш ва модернизация
этишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ички ресурсларни жалб
этишда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
алоҳида ўрин эгаллайди. Мазкур жамғарманинг таркибий ўзгаришлардаги
тобора ортиб бораётган ролини инобатга олган ҳолда, яқин йилларда унинг
ҳисобида 10 миллиард доллардан зиёд маблағ жамланади.
2012-2015 йилларда ёқилғи-энергетика тармоғини, машинасозлик ва
автомобилсозликни ривожлантириш, электр энергетика соҳасида энергия
ишлаб чиқариш қувватларининг самарадорлигини ошириш ва
диверсификация қилиш, металлургия саноатини комплекс модернизация
этиш, транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга
қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси томонидан 4,7 миллиард доллардан зиёд маблағ
йўналтирилади.
Мазкур жамғарманинг энг муҳим вазифаларидан бири стратегик
инвестиция лойиҳасини биргаликда молиялаштириш мақсадида йирик
хорижий инвестор ва шерикларни жалб этишдир.
Келгуси йиллардаги устувор йўнилишлардан бири мамлакатимизда,
энг аввало, жалб қилинаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
ҳажмини ошириш, чет эл инвесторлари учун кафолатлар яратиш ҳамда
уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай инвестиция
муҳитини шакллантиришдан иборат.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилиши мухим ахамиятга ега. Ушбу маблағлар энг илғор технологиялар билан
жиҳозланган ва хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш ҳамда
рақобатдош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган,
мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда янги иш ўринини
яратишга хизмат қиладиган янги саноат корхоналарини ташкил этиш
бўйича чет эл инвесторлари иштирокидаги 320 тадан ортиқ йирик
инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади.
Бундай лойиҳалар ҳақида сўз борганда, аввало Сургиль кони
базасида Устюрт газ-кимё мажмуасини барпо этиш, Шўртан газ-кимё
мажмуасида тозаланган метан базасида суюлтирилган синтетик ёқилғи
ишлаб чиқариш, Муборак газ-кимё мажмуасини қуриш, Қандим гуруҳи
конларини ўзлаштириб, газни қайта ишлайдиган завод барпо этиш, Навоий
вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарадиган замонавий комплекс
қуриш, автомобиль двигателлари, катта ҳажмда юк ташийдиган “МАН”
автомобиллари, “Мерседес Бенц” шассиси базасида кўп ўринли
автобуслар, “Клаас” компанияси билан ҳамкорликда қишлоқ хўжалиги
техникасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, техник ва поликристалл
кремний ишлаб чиқариш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг тўлиқ
циклига эга бўлган вертикал интеграциялашган текстиль мажмуаларини,
тайёр дори препаратларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни барпо этиш
ва бошқа лойиҳаларни қайд этиш мумкин.
Иқтисодиётни таркибий ўзгартиришда Ўзбекистон йирик халқаро
молия институтлари, ҳукумат ташкилотлари ва хорижий банкларни,
биринчи навбатда мамлакатимиз билан йирик инвестиция лойиҳасини
амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга катта
қизиқиш билдираётган Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом
тараққиёт банки, Япония, Жанубий Корея ва ХХР тараққиёт банклари,
қатор араб давлатларининг инвестиция фондларини жал этиш масаласига
катта аҳамият беради.
Бир сўз билан айтганда, хорижий
инвестиция ва кредитлар узоқ муддатли
асосда фақат ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини
ривожлантириш, иқтисодиётнинг стратегик тармоқларини модернизация
қилиш, шунингдек, хорижий молиявий институтларнинг кредит
линияларини мамлакатимиз тижорат банклари орқали қайта
молиялаштириш йўли билан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестиция лойиҳасини
молиялаштиришга жалб этилади.
Download 56,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish