1.2. Тикланиш ва тараққиёт фонди маблағларини шакллантириши ва ишлатилиши амалиёти тахлили
Юқоридаги параграфларда таъкидланганидек, Ўзбекистон
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт фонди Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил 16 майдаги ПҚ-350-сонли қарори билан
Тасдиқланган Низом асосида ўз фаолиятини олиб боради. Ушбу Низомга
мувофиқ, Жамғарма Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассаса
бўлиб, фаолиятининг асосий мақсади иктисодиётнинг етакчи, энг аввало
базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта
қуроллантириш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш,
шунингдек мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш ҳамда самарали таркибий
ва инвестициявий сиёсатни амалга оширишдан иборат.
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар
расмда кўрсатилган.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг шаклланиш
манбалари
1.республиканинг айрим стратегик
ресурслари бўйича жаҳон
бозорларидаги қулай нархлар
натижасида ҳосил бўлиб, ортиқча
фойдадан олинадиган солиқлар, ер
бағридан фойдаланганлик учун
солиқ ва акциз солиғи тарзида
республика бюджетига режадан
ортиқча тушадиган маблағлар
2.ҳар йили Давлат бюджети
параметрларини тасдиқлаш
чоғида Вазирлар
Маҳкамасининг қарорлари
билан қимматбаҳо металларга
белгиланадиган чегара нархидан
жаҳон нархининг ошиши
натижасида тушадиган
маблағлар
-республиканинг айрим стратегик ресурслари бўйича жаҳон
бозорларидаги қулай нархлар натижасида ҳосил бўлиб, ортиқча фойдадан
олинадиган солиқлар, ер бағридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз
солиғи тарзида республика бюджетига режадан ортиқча тушадиган
маблағлар;
-ҳар йили Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш чоғида
Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан қимматбаҳо металларга
белгиланадиган чегара нархидан жаҳон нархининг ошиши натижасида
тушадиган маблағлар.
Шу билан бирга, Жамғармага қуйидагилар ҳам тушумга қараб қўшиб
борилади:
-давлат мулкини хорижий инвесторларга чет эл валютасига
сотишда Давлат бюджети даромадларини шакллантиришда ҳисобга
олинган ҳажмлардан ортиқча тушадиган маблағлар;
-Жамғарма активларини бошқаришдан, шу жумладан Жамғарма
маблағларининг бўш қолдиқларини жойлаштиришдан олинадиган
инвестиция даромадлари;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон
Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ бошқа тушумлар.
Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги
ҳисобварақларда чет эл валютасида шакллантирилади. Ўзбекистон
Республикаси Марказий банки Жамғарма ҳисобварақларига тушган
маблағларни улар тушган куни амалда бўлган Марказий банкнинг алмашув
курси бўйича чет эл валютасига конвертация қилади ва Жамғарманинг
валюта ҳисобварағига ўтказади.
Солиқ ва тўловларнинг айрим турлари бўйича маблағларни
Жамғарма ҳисобварағига ўтказиш белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Жамғарма маблағлари тушуми манбалари ва улардан фойдаланиш
йўналишлари ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси
Инвестиция дастурига киритилади ва Жамғарма балансида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |